1-ИЛОВА
Т/р | Маъмурий-ҳудудий бирликлар номи | Аҳоли сони, киши |
Ўзбекистон Республикаси | 39 047 321 | |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 2 149 932 |
вилоятлар: |
| |
2. | Андижон | 3 531 777 |
3. | Бухоро | 2 104 874 |
4. | Жиззах | 1 524 055 |
5. | Қашқадарё | 3 692 323 |
6. | Навоий | 1 184 591 |
7. | Наманган | 3 149 161 |
8. | Самарқанд | 4 404 575 |
9. | Сурхондарё | 2 984 084 |
10. | Сирдарё | 954 361 |
11. | Тошкент | 3 763 093 |
12. | Фарғона | 4 238 911 |
13. | Хоразм | 2 140 746 |
14. | Тошкент ш. | 3 224 838 |
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Тақдим этилган барча маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Эълон қилинадиган натижаларда ташкилотингизни идентификация қилиш имкони бўлмайди. | |||||||||||
БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САВОЛНОМАСИ | |||||||||||
Респондент тоифаси: | Йирик, ўрта ва кичик корхоналар ва микрофирмалар (филиал ва бўлинмалари билан бирга), нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, хорижий корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, импорт товарлари сотувчилари), ўзини ўзи банд қилган шахслар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахслар | ||||||||||
Саволнома ID рақами: □ □□□ □□□□□ | Тўлдирилган сана: □□ □□ □□□□ | ||||||||||
Тўлдириш усули | □ юзма-юз | ||||||||||
I БЎЛИМ. АСОСИЙ ИДЕНТИФИКАЦИЯ, МАНЗИЛ ВА АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ | |||||||||||
1.1 | Субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) юридик номини кўрсатинг. Юридик номи бўлмаса, иқтисодий бирлик эгасининг Ф.И.О.ни кўрсатинг. | ______________________ | |||||||||
1.2 | Ушбу субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) юридик номидан фарқ қиладиган савдо номи борми? | □ Йўқ ______ □ Ҳа | |||||||||
1.3 | Субъектингизнинг савдо (бренд) номини кўрсатинг. | ______________________ | |||||||||
1.4 | Ушбу субъект қайси турга киради? | □ Алоҳида мустақил корхона, ташкилот ёки мустақил фаолият юритувчи жисмоний шахс □ Корхонанинг бош офиси | □ Корхона/ташкилотнинг филиали ёки бўлинмаси □ Бошқа бренд/тармоқ номи остида (Франшиза шартномаси асосида) фаолият юритувчи мустақил корхона | ||||||||
1.5 | Субъектнинг ҳуқуқий мақоми қандай? | □ Масъулияти чекланган жамият □ Акциядорлик жамияти □ Хусусий ёки оилавий корхона □ Ширкат □ Кооперация □ Нотижорат ташкилот (масалан, ННТ) □ Давлат ёки махсус қонунчилик ҳужжати асосида ташкил этилган ташкилот | □ Бошқа, номаълум ёки кўрсатилмаган (хорижий корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари, ваколатхоналар ва бошқа юридик ташкилотлар) □ Якка тартибдаги тадбиркор (жисмоний шахс кўринишидаги бошқа тадбиркорлик тоифалари ҳисобланадиган деҳқон хўжалиги, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар ва импорт товарлари сотувчилари билан бирга) □ Ўзини ўзи банд қилган шахс □ Норасмий (рўйхатдан ўтган ҳуқуқий мақоми йўқ) | ||||||||
1.5a | Ушбу субъект молиявий ҳисоб-китоблар ёки бухгалтерия ҳужжатларини юритадими? | □ Ҳа _________ □ Йўқ | |||||||||
1.5b | Бухгалтерия ҳисоб-китоблари ва молиявий ҳужжатлар қайси усуллар/воситалар орқали юритилади? | □ Тўлиқ бухгалтерия ҳисоби юритилади (фойда ва зарар тўғрисидаги ҳисобот ҳамда бухгалтерия баланси) □ Норасмий молиявий ёзувлар компьютерда юритилади (Excel/Word) □ Норасмий молиявий ёзувлар юритилади (қоғозда қўлёзма қайдлар) | |||||||||
1.5c | Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича тизимни танланг | □ 1C:Бухгалтерия □ 1UZ □ UzASBO | □ Paynet Xolis □ бошқа _________________ | ||||||||
1.5d | Субъект ўз фаолиятида қандай тўлов усулларидан фойдаланади? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ нақд пул орқали □ банк пластик картаси орқали (POS терминал) □ банк пластик картаси орқали (Р2Р, тўлов иловалари, QR код) | □ ҳисобрақамга пул ўтказиш орқали (банк ўтказмаси) □ бошқа | ||||||||
1.6 | Субъект Ўзбекистонда нечта жойда (филиал/шуъба) фаолият юритади? (Бош офис филиал/шуъбалари сони 10 тадан ортиқ бўлган ҳолларда уларнинг рўйхати ва манзилларини рўйхатга олувчига тақдим этади) | _______________ | |||||||||
1.7 | Корхона таркибидаги нечта субъект (филиал/шуъба) алоҳида юридик шахс мақомига эга? (фақат бош офис учун) | ______ | |||||||||
1.8 | Субъект (бош офис, филиал ёки шуъба) фаолият юритаётган манзил(лар)ни киритинг. | KTUT: _____________ ▾ Ҳудуд: ___________________ ▾ Туман/шаҳар: _____________ ▾ Маҳалла: _________________ ▾ Кўча ва уй рақами: __________________ | |||||||||
1.9 | Субъект бизнес мақсадларида интернетдан фойдаланадими? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Ҳа, ижтимоий тармоқларда мулоқот учун фойдаланади (facebook, telegram, instagram, whatsapp ва бошқалар) □ Ҳа, ижтимоий тармоқларда савдо учун фойдаланади (facebook, telegram, instagram, whatsapp ва бошқалар) □ Ҳа, маълумотлар жойлаштирилган веб-саҳифадан фойдаланади □ Ҳа, интернет орқали савдо қилишга мўлжалланган веб-саҳифадан фойдаланади (uzum, yandex, olx ва бошқалар) □ Йўқ, веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар мавжуд эмас | |||||||||
1.10 | Субъектнинг амалдаги телефон рақамини киритинг. | +998 __ ___ __ __ Намуна: +998 90 123 45 67 | |||||||||
II БЎЛИМ. ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ | |||||||||||
2.1 | Субъект қачон фаолият бошлаганини кўрсатинг. | _____ йил | |||||||||
2.2 | Қуйидаги гуруҳлардан қайси бири ушбу субъект фаолиятини энг яхши тавсифлайди? | □ Етиштириш, йиғиш, деҳқончилик, чорвачилик, ўрмончилик ва балиқчилик □ Қазиб олиш, ишлаб чиқариш ёки маҳсулот тайёрлаш (саноат ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва саноат характеридаги хизматлар) □ Қурилиш □ Савдо □ Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари □ Молиявий хизматлар (банк, суғурта ва микромолия фаолияти) | □ Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш (таъмирлаш ва ювиш хизматлари) □ Транспорт, сақлаш ва етказиб бериш хизматлари □ Яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари (меҳмонхоналар, ресторан, кафе, бар, ошхона, кейтеринг ва шу кабилар) □ Кўчмас мулк билан боғлиқ ва ижара хизматлари (тураржой ва нотураржой бинолари ва ускуналар ижараси) □ Таълим хизматлари □ Соғлиқни сақлаш хизматлари □ Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар | □ Шахсий хизматлар □ Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар □ Ҳуқуқ ва бухгалтерия, бош компаниялар, илмий тадқиқотлар ишланмалари, реклама, ветеринария, профессионал, илмий ва техник хизматлари □ Ишга жойлаштириш, туристик операторлар, биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафт, давлат бошқаруви, маъмурий-бошқарув ва ёрдамчи хизматлар □ Бошқа хизматлар кўрсатиш (ижод, санъат ва кўнгил очиш, кутубхона, архив, музей, маданият, спорт, кўнгил очиш ва дам олишни ташкил қилиш соҳасидаги хизматлар ва бошқалар) | |||||||
2.3 | Субъектнинг асосий фаолиятини кўрсатинг (асосий фаолият ёки касб). (Асосий фаолият — энг кўп қўшилган қиймат яратадиган фаолият туридир. Қўшилган қийматни аниқлаш имкони бўлмаса, корхонанинг энг юқори айланмага эга бўлган фаолият тури унинг асосий фаолияти ҳисобланади) | _________________________________ ▾ (фаолият классификациялари асосида фаолият тури номи танланади) | |||||||||
2.3a | Ушбу субъектда сотилаётган маҳсулотлар ходимларнинг ўзи томонидан етиштириладими (йиғиладими, тайёрланадими ёки ишлаб чиқариладими)? | □ Йўқ, маҳсулотлар асосан сотиб олиниб, қайта сотилади | □ Ҳа, сотилаётган маҳсулотлар субъект томонидан етиштирилади (йиғилади, тайёрланади ёки ишлаб чиқарилади) | ||||||||
2.4 | Ушбу субъект асосан қайси тоифадаги мижозларга хизмат кўрсатади? | □ Асосан аҳоли / уй хўжаликлари □ Асосан бошқа корхоналар (шу жумладан, давлат ва бошқа ташкилотлар) □ Аҳоли / уй хўжаликлари ва бошқа корхоналар (деярли тенг улушда) | |||||||||
2.5 | Субъектда асосий фаолиятидан фарқ қиладиган нечта қўшимча фаолият турлари бор? | □ қўшимча фаолият мавжуд эмас (0) □ қўшимча 1 та | □ қўшимча 2 та □ қўшимча 3 та ёки ундан ортиқ | ||||||||
2.6 | Субъект бевосита қайси ташқи савдо фаолиятларини мунтазам амалга оширади? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Импорт: _ □ Товарлар _ □ Хизматлар □ Экспорт: _ □ Товарлар _ □ Хизматлар □ Импорт ҳам, экспорт ҳам йўқ | |||||||||
III БЎЛИМ. БАНДЛИК | |||||||||||
Жами | шундан, аёллар | ||||||||||
3.1 | 2025 йилда ушбу субъектдаги барча ёлланган ва ёлланмаган ишловчиларнинг ўртача сони қанча бўлган? шундан: | □ □ □ □ | □ □ □ □ | ||||||||
3.2 | субъектдаги доимий ишловчи ходимлар сонини киритинг (меҳнат дафтарчаси ушбу субъектда юритиладиганлар). | □ □ □ □ | □ □ □ □ | ||||||||
3.3 | ишловчи мулкдорлар ва оила аъзолари сонини киритинг (иш ҳақи рўйхатида эмас, фойда ҳисобидан маблағ оладиганлар). | □ □ □ □ | □ □ □ □ | ||||||||
3.4 | ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишловчи ходимлар сонини киритинг. | □ □ □ □ | □ □ □ □ | ||||||||
3.5 | мавсумий ишчилар/кунбай ишловчилар сонини киритинг. | □ □ □ □ | □ □ □ □ | ||||||||
3.6 | ходимларингиз орасида чет эл фуқаролари мавжудми? | □ Ҳа | □ Йўқ | ||||||||
3.7 | Агар 3.6 «Ҳа» бўлса, унда сонини киритинг. | □ □ □ □ | □ □ □ □ | ||||||||
IV БЎЛИМ. ХАРАЖАТЛАР ВА АЙЛАНМА | |||||||||||
4.1 | 2025 йилдаги жами харажатларингиз қийматини киритинг. (ишлаб чиқариш таннархи, давр, молиявий ва фавқулодда харажатлар) | _______ млн сўм | |||||||||
4.2 | 2025 йилдаги жами айланмангиз қийматини киритинг (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятларидан жами). | _______ млн сўм | |||||||||
V БЎЛИМ. СУБЪЕКТГА ОИД БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР | |||||||||||
5.1 | Ушбу субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонанинг) нечта мулкдори бор? | □ 1 нафар мулкдор □ 2 нафар мулкдор □ 3 нафар ёки ундан ортиқ мулкдор | □ Мулкдор бошқа ташкилот ёки корхона (ёки давлат): жисмоний шахс эмас □ Татбиқ этилмайди (масалан, диний ташкилот) □ Номаълум ёки кўрсатилмаган | ||||||||
5.2 | Асосий мулкдор/раҳбарнинг жинси? | □ Аёл ____ □ Эркак | |||||||||
5.3 | Асосий мулкдор/раҳбарнинг ёш оралиғи қандай? | □ 24 ёш ёки ундан кичик □ 25 — 39 ёш □ 40 — 54 ёш □ 55 ёш ва ундан катта □ Кўрсатилмаган (номаълум ёки жавоб бермаган) | |||||||||
5.4 | Ушбу субъектнинг (ёки у тегишли бўлган корхонани) устав фонди шаклланиш манбаи қандай? | □ 100% маҳаллий мулк □ 100% хорижий мулк □ Қисман маҳаллий ва қисман хорижий мулк □ Номаълум ёки кўрсатилмаган | |||||||||
5.4a | Ташкилот (ёки корхона)нинг СТИРни киритинг. | СТИР: □ □ □ □ □ □ □ □ □ | |||||||||
5.4b | Жисмоний шахснинг ЖШШИРни киритинг. | ЖШШИР: □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ □ | |||||||||
5.4c | Субъект (ёки у тегишли бўлган корхона) Ўзбекистон Республикасининг рўйхатга олиш органлари ёки солиқ органларида расман рўйхатдан ўтганми? | □ Ҳа _______ □ Йўқ □ Билмайман (ёки умуман маълум эмас) | |||||||||
5.5 | Келгусида субъект қайси усулда сўровдан ўтишни афзал кўради? | □ Онлайн: электрон почта ҳаволаси орқали интернет саволнома □ Телефон орқали □ Юзма-юз интервью | |||||||||
5.5a | Респондентнинг исми. | ___________________________________ | |||||||||
5.5b | Респондентнинг лавозими. | □ Эгаси / директор / раҳбар / энг юқори лавозимли ходим □ Ўрта бўғин раҳбар/бош ҳисобчи/бошқарувчи □ Оддий ёки кичик лавозимли ходим (ёрдамчи ҳисобчи) □ Юқоридаги вариантлардан ҳеч бири ёки жавоб беришдан бош тортди | |||||||||
5.5c | Респондентнинг телефон рақами. | +998 __ ___ __ __ | |||||||||
4а-ИЛОВА
Тақдим этилган барча маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Эълон қилинадиган натижаларда ташкилотингизни идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар ошкор этилмайди. | |||||||||||||
БИЗНЕСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ САВОЛНОМАСИГА ИЛОВА | |||||||||||||
ИҚТИСОДИЙ КУЗАТУВ САВОЛНОМАСИ | |||||||||||||
Респондент тоифаси: | Йирик, ўрта ва кичик корхоналар ва микрофирмалар (филиал ва бўлинмалари билан бирга), фермер ва деҳқон хўжаликлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, хорижий корхоналарнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари ва ваколатхоналари, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, импорт товарлари сотувчилари) ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахслар | ||||||||||||
Саволнома ID рақами: □ □□□ □□□□□ | Тўлдирилган сана: □□ □□ □□□□ | ||||||||||||
Тўлдириш усули: | □ юзма-юз □ интернет тармоғи орқали (web/e-stat) | ||||||||||||
I БЎЛИМ. КОРХОНАНИНГ ТАВСИФИ ВА ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ | |||||||||||||
1.1 | 2025 йил учун асосий фаолият тури коди тўғри кўрсатилганми? Асосий фаолият — энг кўп қўшилган қиймат яратадиган фаолият туридир. Қўшилган қийматни аниқлаш имкони бўлмаса, корхонанинг энг юқори айланмага эга бўлган фаолият тури унинг асосий фаолияти ҳисобланади. | ___________________ ▼ | |||||||||||
1.2 | 2025 йилда асосий фаолиятдан ташқари бошқа бир ёки бир нечта фаолият турлари мавжудми? | □ Ҳа ____ □ Йўқ | |||||||||||
1.3 | 2025 йил учун энг йирик қўшимча фаолият турини кўрсатинг. | ___________________ ▼ | |||||||||||
1.4 | 2025 йилда операцион тушум/даромадларнинг неча фоизи (%) электрон тижоратдан (интернет савдодан) олинган? Веб-сайт, мобил илова, онлайн маркетплейс ёки ижтимоий тармоқ орқали буюртма қилинган сотувларни киритинг. Масалан, Uzum Market, корхона веб-сайти, Telegram ёки Instagram орқали. | ____% | |||||||||||
1.5 | 2025 йилда операцион тушум/даромадларнинг неча фоизи (%) туризмдан (туристларга тўғридан-тўғри сотувлардан) олинган? Маҳаллий ёки хорижий туристларга бевосита сотилган товарлар ёки хизматларни киритинг. Масалан, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа туристик ҳудудларда меҳмонхона хизматлари, тур хизматлари, транспорт, овқатланиш ёки сувенирлар. | ____% | |||||||||||
1.6 | 2025 йилда операцион тушум/даромадларнинг неча фоизи (%) рақамли иқтисодиёт (АКТ билан боғлиқ хизматлар) дан олинган? Дастурий таъминот ишлаб чиқиш, АТ хизматлари, телекоммуникация, рақамли платформалар, онлайн контент ва рақамли тарзда кўрсатиладиган бошқа хизматлардан тушган даромадларни киритинг. Масалан, мобил иловалар, веб-сайт яратиш ёки булутли хизматлар. | ____% | |||||||||||
1.7 | 2025 йилда ўз эҳтиёжларингиз учун электр энергияси ишлаб чиқарганмисиз? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Ҳа, қайта тикланувчи энергия манбаларидан □ Қуёш панели □ Шамол турбинаси □ Сув турбинаси □ Ҳа, ёқилғида ишлайдиган генератордан □ Йўқ | |||||||||||
1.8 | 2025 йилда ўз эҳтиёжларингиз учун (ёки тармоққа узатиш учун) қанча киловатт-соат (кВт•соат) электр энергияси ишлаб чиқаргансиз? | ___ кВт соат | |||||||||||
1.9 | Корхона ўз эҳтиёжи учун (ишлаб чиқаришда) сув ишлаб чиқарганми? | □ Йўқ □ Ҳа, қудуқлар ёки булоқлар орқали □ Ҳа, очиқ сув манбалари (дарёлар ёки кўллар) орқали □ Ҳа, атмосфера ҳавосидан сув ҳосил қилиш орқали | |||||||||||
1.10 | 2025 йилда ўз эҳтиёжи учун қанча метр куб (1000 литр) сув ишлаб чиқарилган? | ___ м3 | |||||||||||
1.11 | 2025 йилда ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизматлар) қиймати қанча (1.8 — электр энергияси ва 1.10- сувдан ташқари)? | ______ млн сўм | |||||||||||
II БЎЛИМ. ХАРАЖАТЛАР ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР | |||||||||||||
2.1 | 2025 йилдаги жами харажатларингиз қийматини киритинг. | _____ млн сўм | |||||||||||
2.2 | 2025 йилда юзага келган харажат тоифаларини ва уларнинг жами қийматини кўрсатинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Иш ҳақи — ______ млн сўм □ Ижтимоий суғурта ва меҳнат билан боғлиқ бошқа харажатлар — ______ млн сўм □ Ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё ва материаллар — ______ млн сўм □ Қайта сотиш учун харид қилинган товарлар — _________ млн сўм □ Ер ва бинолар ижараси/лизинги харажатлари — ______ млн сўм □ Ускуналар (транспорт, техника ва ҳ.к.) ижараси/лизинги харажатлари — ______ млн сўм □ Электр энергияси, газ, сув ва бошқа коммунал хизматлар — ______ млн сўм □ Ёқилғи харажатлари — ______ млн сўм □ Транспорт хизматлари харажатлари (фақат транспорт компаниялари билан ишласангиз кўрсатинг) — ______ млн сўм □ Бошқа логистика хизматлари (омбор ва ҳ.к.) — ______ млн сўм □ Курьерлик хизматлари — ______ млн сўм | □ Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари — ______ млн сўм □ Алоқа ва интернет харажатлари — ______ млн сўм □ Юридик, бухгалтерия, консалтинг ва бошқа профессионал хизматлар — ______ млн сўм □ Суғурта харажатлари — ______ млн сўм □ Реклама ва маркетинг харажатлари — ______ млн сўм □ Қўриқлаш ва тозалаш хизматлари — ______ млн сўм □ Банк хизматлари тўловлари ва бошқа молиявий харажатлар — ______ млн сўм □ Активлар амортизацияси (моддий/номоддий активлар) — ______ млн сўм □ Бошқа операцион харажатлар — ______ млн сўм □ Кредитлар ва лизинг бўйича фоизлар — ______ млн сўм □ Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар — ______ млн сўм | ||||||||||
2.3 | 2025 йилда киритилган инвестицияларнинг жами қиймати қанча бўлган? (Асосий капиталга ва ишлаб чиқарилмаган номолиявий активларга киритилган инвестициялар) | ______ млн сўм | |||||||||||
2.4 | 2025 йилда қандай турдаги инвестицияларни амалга оширгансиз? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Ер сотиб олиш ______ млн сўм □ Ерни яхшилаш ишлари ______ млн сўм □ Бино ва иншоотлар қуриш_____ млн сўм □ Транспорт воситалари, шу жумладан, автомобиллар, кемалар ёки самолётлар ______ млн сўм | □ Машина, ускуналар, ишлаб чиқариш ва хўжалик жиҳозлари ______ млн сўм □ Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ______ млн сўм □ Бошқа номоддий активлар, шу жумладан, бренд номлари, патентлар ёки лицензиялар ______ млн сўм □ Юқорида кўрсатилмаган бошқа асосий капиталга инвестициялар ______ млн сўм | ||||||||||
III БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР | |||||||||||||
3.1 | 2025 йилдаги жами айланмангизни киритинг (қишлоқ хўжалиги, қурилиш, саноат, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятларидан жами) шундан: | ____ млн сўм | |||||||||||
3.1a | қишлоқ хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, ўрмон хўжалиги ва бошқалар) | ____ млн сўм | |||||||||||
3.1b | саноат (тоғ-кон саноати, қайта ишлаш саноати, электр энергияси, газ, сув билан таъминлаш ва бошқа саноат фаолиятлари) | ____ млн сўм | |||||||||||
3.1d | қурилиш (бинолар ва иншоотлар қурилиши, ихтисослаштирилган қурилиш ишлари, таъмирлаш ва бошқа қурилиш фаолиятлари) | ____ млн сўм | |||||||||||
3.1e | савдо фаолияти (товарларни сотиб олинган ҳолатида ўзгартирмасдан сотиш) | ____ млн сўм | |||||||||||
3.1f | хизмат кўрсатиш фаолияти (барча турдаги хизматлар, шу жумладан, бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадни ҳам қўшган ҳолда) | ____ млн сўм | |||||||||||
3.2 | 2025 йил учун олинган бошқа даромад турларини танланг ва уларнинг қийматини киритинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Активларни сотишдан тушган даромад ______ млн сўм □ Фоиз даромадлари ______ млн сўм □ Дивиденд кўринишидаги даромадлар ______ млн сўм □ Бошқа молиявий активлар ёки инвестициялардан даромад ______ млн сўм □ Валюта курси фарқидан фойда ______ млн сўм □ Суғурта тўловлари ва компенсациялар ______ млн сўм □ Давлат субсидиялари _____ млн сўм | □ Маҳаллий ташкилотлардан олинган грантлар ______ млн сўм □ Халқаро ташкилотлардан олинган грантлар ______ млн сўм □ Олинган хайрия ёки ихтиёрий бадаллар ____ млн сўм □ Бошқа томонлардан олинган компенсациялар (жарима, пенялар) ___ млн сўм □ Асосий фаолиятга боғлиқ бўлмаган роялти, лицензия ёки интеллектуал мулкдан даромад ______ млн сўм □ Бошқа операцион бўлмаган даромад ______ млн сўм | ||||||||||
IV БЎЛИМ. ЗАХИРАЛАР | |||||||||||||
2025 йил бошига | 2025 йил охирига | ||||||||||||
4.1 | Ишлаб чиқариш хомашёси ва материаллари захиралари қиймати | ____ млн сўм | ____ млн сўм | ||||||||||
4.2 | Қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар захиралари қиймати | ____ млн сўм | ____ млн сўм | ||||||||||
4.3 | Тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати (яримтайёр маҳсулотлар, тугалланмаган қурилиш ишлари ва бошқалар) | ____ млн сўм | ____ млн сўм | ||||||||||
4.4 | Тайёр маҳсулот қолдиғи қиймати (қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги тайёр маҳсулотларни ҳам қўшган ҳолда) | ____ млн сўм | ____ млн сўм | ||||||||||
V БЎЛИМ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, ТРАНСПОРТ ВА ОМБОРЛАР | |||||||||||||
5.1 | Субъектда қандай турдаги асосий воситалар ёки ишлаб чиқариш объектлари (кредит ёки лизингга олинганини қўшган ҳолда) мавжуд? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Ер, бинолар ва иншоотлар □ Транспорт воситалари □ Бошқа ускуналар, машиналар ва асбоблар □ Мавжуд эмас | |||||||||||
5.2 | Субъект қандай турдаги транспорт хизматларидан мунтазам фойдаланади? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Транспорт/логистика компаниялари транспорт хизматларидан (ижарани ҳам қўшган ҳолда) □ Такси/курьер хизматларидан □ Ходимларнинг шахсий транспортидан □ Фойдаланилмайди | |||||||||||
5.3 | Ўз транспорт воситаларингиздан фойдалансангиз, уларнинг тури ва сонини кўрсатинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | Енгил автомобиль | □ □ □ | ||||||||||
Юк автомобили | □ □ □ | ||||||||||||
Қурилиш махсус техникаси | □ □ □ | ||||||||||||
Қишлоқ хўжалиги техникаси | □ □ □ | ||||||||||||
Автобус/микроавтобус | □ □ □ | ||||||||||||
Мотоцикл/скутер/ курьер транспорти | □ □ □ | ||||||||||||
Бошқа: __________ | □ □ □ | ||||||||||||
5.3а | Қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд бўлса, унинг турларини ва сонини кўрсатинг. (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | Ўз балансида | Балансда бўлмаган (кредит, лизинг ва бошқа тарзда олинганлар) | ||||||||||
Тракторлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Сеялкалар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Трактор тиркамалари | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Трактор омочлари | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Культиваторлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Трактор ўргичлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Трактор хаскашлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Пахта териш машиналари | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Ғалла ўриб — йиғадиган комбайнлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Озуқа ўриб — йиғувчи комбайнлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Текислагичлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Ариқ ва канал қазгичлар | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
Трактор пуркагичлари ва чанглатгичлари | □ □ □ | □ □ □ | |||||||||||
5.4 | Субъект омборхонадан фойдаланадими? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Ҳа, ўз омборхонасидан □ Ҳа, ижарага олинган омборхонадан □ Йўқ, фойдаланилмайди | |||||||||||
5.4а | Агар 5.4-саволга « Ҳа» бўлса: у қаерда жойлашган? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Корхона ҳудудида (фақат ўз омборхонаси учун) □ Бозор ёки бошқа бизнес объекти ҳудудида □ Уйдаги сақлаш жойида □ Бошқа жойда | |||||||||||
5.5 | Фойдаланиладиган омборхоналар сони ва умумий майдонини кўрсатинг. | ____ та ____ м2 жами | |||||||||||
5.6 | Қандай турдаги омборхона ёки сақлаш жойидан фойдаланасиз? (Бир нечта жавоб танланиши мумкин) | □ Ёпиқ омбордан □ Очиқ сақлаш майдонидан □ Совиткич/музлаткич омборидан □ Контейнер ёки вақтинча сақлаш жойидан □ Бизнес объекти ичидаги сақлаш хонаси, ертўла ёки бошқа жойдан | |||||||||||
5-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизмлари | Амалга ошириш муддатлари | Масъул ижрочилар |
I. Бизнесни рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар | ||||
1. | Ўзбекистон Республикасида бизнесни рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш) бўйича ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 1. Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил 13 октябрь | Миллий статистика қўмитаси |
2. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишнинг респондентларга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | 2026 йил 13 октябрь | Миллий статистика қўмитаси | ||
II. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш | ||||
2. | Рўйхатга олиш учун жалб этиладиган барча тоифадаги иқтисодий бирликлар рўйхатини шакллантириш. | 1. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри базаси маълумотлари асосида юридик шахслар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил 13 октябрь | Миллий статистика қўмитаси |
2. Маъмурий маълумотлар асосида ҳудудлар кесимида рўйхатга олиш учун жалб этиладиган барча тоифадаги иқтисодий бирликлар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил 13 октябрь | |||
3. Тайёрланган рўйхатларнинг туман, шаҳар ҳокимликлари, маҳаллалар ва статистика органларига етказилишини ташкил этиш. | 2026 йил 13 октябрь | |||
3. | Рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар рўйхатини шакллантириш. | 1. Рўйхатга олиш тадбирида рўйхатга олувчи сифатида иштирок этадиган ҳоким ёрдамчилари ва статистика органлари ходимлари рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш. 2. Тасдиқланган рўйхатларни умумлаштириш ва келишиш ҳамда тасдиқлаш учун Республика комиссиясига тақдим этиш. 3. Ҳудудлар бўйича шакллантирилган ва келишиш учун киритилган рўйхатга олувчилар рўйхатини тасдиқлаш. | 2026 йил 13 октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Миллий статистика қўмитаси, Республика комиссияси |
4. | Аҳолини рўйхатга олиш ахборот тизими»ни (кейинги ўринларда — рўйхатга олиш ахборот тизими) бизнесни рўйхатга олиш саволномаларини қўшган ҳолда такомиллаштиришни, синовдан ўтказишни ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш. | 1. Хавфсизлиги таъминланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда — интернет тармоғи) орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида респондентларга доир маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва натижаларини чиқариш имкониятини берувчи мавжуд рўйхатга олиш ахборот тизимини такомиллаштириш ва синовдан ўтказиш. | 2026 йил 13 октябрга қадар | Миллий статистика қўмитаси |
2. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини ишлаб чиқиш. | ||||
3. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. | 2026 йил октябрь-ноябрь | |||
5. | Рўйхатга олувчилар сифатида жалб этилган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа шахсларни бир марталик рағбатлантириш. | Рўйхатга олувчилар сифатида жалб этилган ҳоким ёрдамчилари ва бошқа шахсларни бир марталик рағбатлантиришни ташкил этиш. | 2026 йил 10 декабрь | Миллий статистика қўмитаси |
6. | Рўйхатга олиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. | 1. Рўйхатга олишни ўтказишга жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратиш. | 2026 йил октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Рўйхатга олишга вақтинча жалб этилган ходимлар фаолиятини ташкил этиш учун зарур транспорт воситалари билан таъминлаш. | 2026 йил октябрь-ноябрь | |||
3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг қилиш. | Доимий | |||
7. | Рўйхатга олиш жараёнларини техник қўллаб-қувватлаш. | 1. Рўйхатга олиш ахборот тизими учун зарур бўладиган сервер қувватларини аниқлаш ва «Электрон ҳукумат» дата маркази зарур сервер қувватларидан фойдаланиш. | 2026 йил 13 октябрь | Миллий статистика қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Рўйхатга олиш жараёнида мурожаатлар билан ишлаш ва респондентларни қўллаб-қувватлаш учун «Колл марказ» ташкил этиш. | 2026 йил 13 октябрга қадар | |||
3. Жараён давомида интернет алоқа каналини ажратиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш. | 2026 йил 13 октябрдан бошлаб | |||
8. | Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини планшет қурилмаларига ўрнатишни ташкил этиш. | 1. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини ҳоким ёрдамчилари ва бошқа жалб қилинадиган ходимларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни таъминлаш. | 2026 йил 15 октябрга қадар | Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. Махсус мобил иловани ишлатиш тартиби бўйича фойдаланиш қўлланмасини ишлаб чиқиш ва фойдаланувчиларга техник кўмак кўрсатиш. | 2026 йил 13 октябрь | |||
9. | Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш. | 1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий статистика органлари ходимларини ўқитиш. 3. Ҳудудий статистика органларидан танланган тренерларни ўқитиш. | 2026 йил октябрь | Миллий статистика қўмитаси |
10. | Рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни ўқитиш. | 1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Ҳоким ёрдамчилари ва бошқа жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш. | 2026 йил октябрь | Миллий статистика қўмитаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
11. | Рўйхатга олишнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. | 1. Ташкилотчилар томонидан тақдим этиладиган видеороликлар ва ижтимоий рекламалар тайёрлаш ҳамда уларни телевидениеда намойиш этиш ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. | 2026 йил октябрь-ноябрь | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
2. Рўйхатга олиш жараёни ҳақида мобил алоқа операторлари орқали аҳолининг барча қатламига СМС-хабарнома юбориш. | 2026 йил октябрь-ноябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги Миллий статистика қўмитаси | ||
3. Рўйхатга олишнинг тарғибот ишларини профессионал даражада ташкил этиш мақсадида, тадбирни интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар, телеграм ва инстаграм саҳифаларида кенг ёритиш бўйича тажрибага эга PR компаниялар бўйича ўрганиш ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритиш. | 2026 йил октябрь | |||
12. | Ҳоким ёрдамчиларини рўйхатга олишга тайёрлаш ва уларни рағбатлантириш. | 1. Ҳоким ёрдамчилари бўйича мавжуд бўш иш ўринларининг малакали мутахассислар билан тўлдирилиши ва уларни ўқитиш жараёнларидаги иштирокини ташкил этиш. | 2026 йил 13 октябрга қадар | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
2. Ҳоким ёрдамчилари ва рўйхатга олувчи сифатида жалб қилинган бошқа шахсларни рўйхатга олиш тадбиридаги иштирокини 2026 йил IV чорак якунлари бўйича уларнинг энг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)ни баҳолаш ва рағбатлантириш тўловларини амалга оширишда инобатга олиш. | 2027 йил 1 чорак | |||
3. Маҳаллаларда рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун ҳоким ёрдамчиларининг масъулиятини белгилаб қўйиш. | Рўйхатга олиш даврида | |||
13. | Тадбиркорлик субъектлари орасида рўйхатга олиш тадбирини кенг тарғиб қилиш. | Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти орқали тадбиркорлик субъектлари учун рўйхатдан ўтиш ва рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича амалий ўқув-семинарларини, шу жумладан, масофавий шаклда ташкил этиш. | 2026 йил 15 октябрга қадар | Миллий статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
III. Рўйхатга олишни ўтказиш | ||||
14. | Рўйхатга олиш ишларининг сифатли ўтказилишини ташкил этиш. | Планшет қурилмалари орқали рўйхатга олиш ишларининг респондентлар фаолият кўрсатаётган (бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга, бинолар, майдонлар ва бозорларга ташриф буюрган ҳолда сўров ўтказиш орқали сифатли ўтказилишини ташкил этиш. | 2026 йил 15 октябрь — 30 ноябрь | Республика комиссияси, Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
15. | Рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этувчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш. | 1. Жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар рўйхатларини шакллантириш ва ҳудудий статистика органларига тақдим этиш. | 2026 йил 13 октябрга қадар | Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
2. Рўйхатга олиш жараёнларида жамоат тартибини сақлаш мақсадида рўйхатга олувчи ходимларга бир нафар ходим бириктириш. 3. Рўйхатга олиш ишларига жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 4. Ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш. | 2026 йил октябрь-ноябрь | |||
IV. Моддий-техник ва молиявий таъминот | ||||
16. | Рўйхатга олишнинг харажатлар ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш. | Рўйхатга олиш харажатлари ҳисоб-китобини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш: иш ҳақи ва рағбатлантириш харажатлари; асосий воситалар харид қилиш ва махсус рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун харажатлар; ходимларни ўқитиш харажатлари; хизмат сафари ва транспорт харажатлари; меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш харажатлари; видеоролик, ижтимоий реклама ва тарқатма материаллар тайёрлаш харажатлари; рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш харажатлари; кутилмаган ва бошқа харажатлар. | 2026-2027 йиллар давомида | Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
17. | Рўйхатга олиш жараёнларида зарур бўладиган моддий-техник воситалар, ҳужжатлар ва бошқа зарур воситалар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш. | 1. «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари асосида моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни заруратга кўра харид қилиш. 2. Харид қилинган моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни ҳудудларга етказиб бериш. | 2026 йил якунига қадар | Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
V. Рўйхатга олишнинг якунлари | ||||
18. | Рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш. | 1. Интернет тармоғи орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида йиғилган респондентларга доир бирламчи маълумотларни умумлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини шакллантириш. | 2027 йил 1 июнга қадар | Миллий статистика қўмитаси |
19. | Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини тайёрлаш. | 1. Махсус ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда рўйхатга олишнинг натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш. 2. Рўйхатга олишнинг якуний маълумотлар базасини шакллантириш. 3. Республика ва ҳудудлар даражасида таҳлилий маълумотлар ва жадвалларни тайёрлаш. | 2027 йил 1 август | Миллий статистика қўмитаси |
20. | Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини эълон қилиш ва ҳужжатларни сақлаш. | 1. Якуний маълумотларни эълон қилиш. 2. Якуний маълумотларни расмий нашр эттириш ва тарқатиш. | 2027 йил 1 сентябрь | Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Ўзархив» агентлиги |
3. Рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини ҳамда бошқа ҳужжатларини архивда сақлашга тайёрлаш. | 2028 йил 1 июль | |||
4. Доимий сақлаш муддатига эга ҳужжатларни давлат архивига топшириш. | Белгиланган муддатларда | |||
6-ИЛОВА
1. | Ж.А. Қўчқоров | — | Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика комиссияси раиси |
2. | Ғ.Ғ. Мирзаев | — | Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси |
3. | Б.С. Ҳамраев | — | Миллий статистика қўмитаси раиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари |
4. | Б.Х. Ташматов | — | Миллий гвардия қўмондони |
5. | А.А. Ташпулатов | — | ички ишлар вазири |
6. | А.Ж. Ташкулов | — | адлия вазири |
7. | Ш.Х. Шерматов | — | рақамли технологиялар вазири |
8. | Б.Э. Захидов | — | камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири |
9. | И.Р. Махкамов | — | транспорт вазири |
10. | И.Ю. Абдурахмонов | — | қишлоқ хўжалиги вазири |
11. | Ф.Ж. Пулатов | — | Солиқ қўмитаси раиси |
12. | Д.А. Вахабов | — | Савдо-саноат палатаси раиси |
13. | С.А. Турдиев | — | Кадастр агентлиги директори |
14. | У.М. Юсупов | — | «Ўзархив» агентлиги директори |
15. | А.А. Хаитов | — | Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси |
16. | А.К. Кўчимов | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори |
17. | М.А. Сафаров | — | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари |
18. | О.Н. Мирзаев | — | «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси директори |
19. | З.М. Зияев | — | Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари, Республика комиссияси котиби |
6а-ИЛОВА
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, Комиссия раиси ўринбосари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари, Комиссия раиси ўринбосари |
(лавозими бўйича) | — | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Миллий гвардия бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Рақамли технологиялар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, вилоятлар транспорт бошқармалари ва Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри солиқ бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар фермерлари кенгаши раислари |
(лавозими бўйича) | — | Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги ҳудудий телерадиокомпаниялар директорлари |
6б-ИЛОВА
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) статистика бўлимлари бошлиқлари, Комиссия раиси ўринбосари |
(лавозими бўйича) | — | Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | туман (шаҳар) солиқ инспекциялари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари |
(лавозими бўйича) | — | Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари |
7-ИЛОВА
Т/р | Рўйхатга олинадиган иқтисодий бирликлар тоифалари | Рўйхатга олиш усуллари | Кимлар томонидан ўтказилади |
1. | Юридик шахслар (йирик, ўрта ва кичик корхона ҳамда микрофирмалар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар), шунингдек, чет эл юридик шахсларининг доимий муассасалари, доимий ваколатхоналари, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари | 4-иловадаги саволнома — планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров | Ҳоким ёрдамчилари |
4а-иловадаги саволнома — hisobot.stat.uz ахборот тизими орқали ўзлари мустақил рўйхатдан ўтиш | Респондентлар | ||
2. | Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар | рўйхатга олиш ахборот тизими (census.stat.uz) орқали 4-иловадаги саволнома асосида мустақил рўйхатдан ўтиш | Респондентлар |
3. | Рўйхатдан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган субъектлар | планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров 4 ва 4а-иловалардаги саволномалар асосида | Ҳоким ёрдамчилари ва статистика органлари ходимлари |
4. | Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар | планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров 4 ва 4а-иловалардаги саволномалар асосида | Ҳоким ёрдамчилари |
5. | Деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) ҳамда улар ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар (2-бандда кўзда тутилган мустақил рўйхатдан ўтган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар бундан мустасно) | планшет қурилмалари ёрдамида юзма-юз сўров 4 ва 4а-иловалардаги саволномалар асосида | Статистика органлари ходимлари |
8-ИЛОВА
Т/р | Маъмурий маълумотлар мазмуни | Тақдим этишга масъул идоралар | Маълумотлар даврийлиги | Тақдим этиш муддати |
1. | Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлар, импорт товар сотувчилар) рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ёки юритган санаси, манзили (ҳудуд, туман, МФЙ, кўча, уй рақами), телефон рақами, фаолият коди, фаолият ҳолати маълумотлари | Адлия вазирлиги | 2026 йил 1 октябрь ҳолатига | 2026 йил 12 октябрь |
Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисидаги» ҳисобот шакли асосида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан адлия органларига тақдим этилган молиялаштириш манбалари, маблағларнинг сарфланиши тўғрисида субъектлар кесимида маълумотлар | 2025 йил учун | 2026 йил 12 октябрь, келгусида интеграция орқали доимий | ||
2. | Рўйхатдан ўтган юридик (йирик, ўрта, кичик, микрофирма) ва жисмоний шахслар, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахсларга оид (рўйхатдан ўтган санаси, рўйхатдан ўтган ва фаолият кўрсатаётган манзили (ҳудуд, туман, МФЙ, кўча, уй рақами), телефон рақами, фаолият коди) маълумотлар | Солиқ қўмитаси | 2026 йил 1 сентябрь ва 2026 йил 1 октябрь ҳолатига | 2026 йил 12 октябрь |
Рўйхатдан ўтган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятига оид (соф тушуми, даромадлари, харажатлари (таннарх, давр ва молиявий харажатлар), товар-моддий захиралар қиймати (ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, товарлар ва тайёр маҳсулот қиймати бўйича ҳисобот даври бошига ва охирига), тўланган даромад, фойда солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ходимларнинг ўртача сони ва иш ҳақи), респондентлар кесимида, тўлиқ маълумотлар базаси | 2025 йил январь — декабрь | 2026 йил 12 октябрь | ||
3. | Маҳаллалар чегаралари ҳамда ҳар бир жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкалари контурлари кўрсатилган ҳолда янгиланган электрон хариталар, шунингдек, ушбу ер участкалари бўйича идентификаторлар, тоифалари ва бошқа зарур маълумотлар базаси | Кадастр агентлиги | 2026 йил 1 сентябрь ва 2026 йил 1 октябрь ҳолатига | 2026 йил 12 октябрь |
4. | Электр энергияси ва газ истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга оид (номи, манзили, телефон рақами, фойдаланган электр энергияси ва газ истеъмоли ҳажми), ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида тўлиқ маълумотлар базаси | «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти | 2025 йил январь — декабрь, 2026 йил январь — сентябрь | 2026 йил 12 октябрь |
5. | «Яшил энергия» ахборот тизимига киритилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қувват) бўйича маълумотлар базаси | Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси | 2025 йил январь — декабрь, 2026 йил январь-сентябрь | 2026 йил 12 октябрь |
6. | «Paynet Xolis» тизимига уланган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси | Солиқ қўмитаси | 2026 йил 1 октябрь ҳолатига | 2026 йил 12 октябрь |
7. | Ичимлик суви истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга оид (номи, манзили, телефон рақами, фойдаланган сув истеъмоли ҳажми), ҳудудлар ва истеъмолчилар кесимида, тўлиқ маълумотлар базаси | «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти | 2025 йил январь — декабрь, 2026 йил январь — сентябрь | 2026 йил 12 октябрь |
8. | Маҳсулотлар (товар, хизматлар) сотиб олиш, сотиш ва етказиб беришга ихтисослашган маҳаллий ва халқаро электрон тижорат платформалари (маркетплейслар), уларга интеграция қилинган сотувчилар ҳамда «боғловчи-оператор» сифатида масофавий хизматни кўрсатишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари (агрегаторлар) фаолиятига оид (номи, манзили (ҳудуд, туман, МФЙ, кўча, уй рақами), телефон рақами), респондентлар кесимида тўлиқ маълумотлар базаси | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси | 2026 йил 1 октябрь ҳолатига | 2026 йил 12 октябрь |
9-ИЛОВА
Т/р | Жалб этиладиган мутахассислар | Юклатилган вазифалар | Тўлов миқдори ва шакли |
1. | Рўйхатга олишни амалга ошириш учун жалб қилинган ҳоким ёрдамчилари (агар маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозим вакант бўлса, «маҳалла еттилиги»нинг бошқа аъзолари). | Расмий фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар бўйича саволнома шаклини тўлдириш ва рўйхатга олиш. | Ҳар бир тўлдирилган ва қабул қилинган саволнома шакли учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,45 фоизи миқдорида (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) бир марталик тўлов. |
Норасмий (рўйхатдан ўтмаган ҳолда) фаолият юритаётган иқтисодий бирликлар бўйича саволнома шаклини тўлдириш ва рўйхатга олиш. | Ҳар бир тўлдирилган ва қабул қилинган саволнома шакли учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,6 фоизи миқдорида (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари) бир марталик тўлов. | ||
2. | Рўйхатга олишни амалга ошириш учун жами 910 нафар жалб этилган ҳудудий статистика органлари ходимлари. | Тегишли ҳудуддаги бозор ва савдо мажмуаларида рўйхатга олишни амалга ошириш. | Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик тўлов. |
3. | Рўйхатга олувчиларни ўқитиш учун 208 нафар жалб этилган мутахассислар (тренерлар). | Ҳар бир туман ва шаҳарларда рўйхатга олувчиларни ташкилий, ҳуқуқий, услубий ва амалий жиҳатдан ўқитиш ва рўйхатга олишга тайёрлаш. | Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик тўлов. |
4. | Ҳудудларга бириктирилган жами 28 нафар супервайзерлар. | Тегишли ҳудудда рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш, тренерларни тайёрлаш ва жараёнларни мувофиқлаштириш. | Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдорда. |
5. | Ҳудудий статистика бошқармаларига фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этилган 70 нафар мутахассис. | Ҳудудий статистика бошқармаларига рўйхатга олиш жараёнларида кўмаклашиш ҳамда тегишли ҳудуддаги бозор ва савдо мажмуаларида рўйхатга олишни амалга ошириш. | Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида. |
6. | Колл-марказларга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб этилган 100 нафар мутахассис. | Телефон алоқаси орқали тезкор ахборот-консультация ва техник қўллаб-қувватлаш хизматини кўрсатиш. | Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида. |
7. | Маълумотларни қайта ишлаш ва таҳрирлаш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида жалб қилинган 45 нафар мутахассис. | Рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишлаш, таҳрирлаш ва якуний маълумотларни эълон қилишга тайёрлаш. | Ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида. |