02.10.2026 йилдаги ПҚ-358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш, бошқарувни самарали ташкил этиш, «Янги Ўзбекистон» университети ҳамда педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг инновацион ва илмий-тадқиқот салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги олий таълим муассасалари иловага мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирнинг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими тугатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қуйидаги вазифалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ягона концептуал ёндашув асосида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари жорий этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини такомиллаштириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети параметрлари доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар сифатида ажратилган бюджет маблағларини ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қайта тақсимлаш ва бюджет параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-358-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 октябрдаги ПҚ-358-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказиладиган олий таълим муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Олий таълим муассасаси номи

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан ўтказиладиган олий таълим муассасалари

1.

Андижон давлат педагогика институти

2.

Бухоро давлат педагогика институти

3.

Гулистон давлат педагогика институти

4.

Жиззах давлат педагогика университети

5.

Каттақўрғон давлат педагогика институти

6.

Наманган давлат педагогика институти

7.

Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети

8.

Нукус давлат педагогика институти

9.

Самарқанд давлат педагогика институти

10.

Термиз давлат педагогика институти

11.

Тошкент шаҳридаги Пучон университети

12.

Урганч давлат педагогика институти

13.

Чирчиқ давлат педагогика университети

14.

Шаҳрисабз давлат педагогика институти

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидан ўтказиладиган олий таълим муассасалари

15.

«Янги Ўзбекистон» университети

16.

Ал-Хоразмий университети

17.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2026 й., 07/26/358/0998-сон)