Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
давлат солиҚ Қўмитасининг
давлат солиҚ Қўмитасининг
Қарори
Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 28 сентябрда 1446-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 8 майдаги 39, 2014-20-сонли «Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1446-6, 16.05.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 177-модда) Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2005 йил 14 январдаги 3 ва 2005-3-сон қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (2005 йил 31 январь, рўйхат рақами 1446 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 37-модда) иловага* биноан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 сентябрь,
84-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 сентябрь,
54-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 300-модда)