17.09.2026 йилдаги 491-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-407-сон ҳамда «Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқотлар кўламини ошириш ҳамда илм-фан билан ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 491-моддасига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-тажриба хўжаликларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш, таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ҳамда илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-тажриба хўжаликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмаслиги белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Самарқанд вилояти Иштихон тумани тажрибаси асосида «in-vitro» шароитида кўчатчиликни жорий этиш, узумнинг «Кишмиш Согдиана», «Қора кишмиш» ва «Аватар» навларини кенг жорий қилиш мақсадида Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ва унинг ҳудудий тузилмаларидаги штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Институт муассислигида «Иштихон узумчилик илмий-тажриба станцияси» давлат муассасасини (кейинги ўринларда — Тажриба станцияси) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Иштихон тумани Э. Қорабоев ҳудудидаги туман ҳокимлиги тасарруфида бўлган, бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 8қ, 216, 217қ, 146 ва 274қ-контурлардаги жами 27,26 гектар, шундан 24,44 гектар суғориладиган ерлар, 1,15 гектар токзор, 0,49 гектар тутзор ва 1,18 гектар бошқа ерлардан иборат ер участкасини Тажриба станциясига ижара ҳуқуқи асосида ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ниёзбоши ҳудуди 15-контурдаги туман ҳокимлиги тасарруфида бўлган, бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 28,13 гектар, шундан 27,17 гектар суғориладиган ерлар ва 0,96 гектар бошқа ерлардан иборат ер участкасини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги тизимидаги Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда — Марказ)га ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба станцияси ва Марказга ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган ер участкалари ўттиз йил муддатга, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига асосан ижара шартномаси муддати тугагандан сўнг узайтириш ҳуқуқи билан ижарага берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба станциясига ажратиладиган ер участкасида узум плантациялари барпо этилади, узум кўчатлари кўпайтирилади ва эришилган илмий-амалий натижалар, ресурс-тежамкор тажрибалар, замонавий технология ва усуллар синовдан ўтказилади ҳамда қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга ажратиладиган ер участкасидан наслли чорва молларининг (сигир, буқа, тана, наслли ва спорт отлари) зотини яхшилаш, наслчилик ишларини илмий асосда такомиллаштириш (замонавий технология ва юқори генофондли зотдор ҳайвонлар генетик салоҳиятидан фойдаланиш), Марказда парвариш қилинадиган наслли чорва молларини озиқлантириш ва уларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш учун фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба станцияси ва Марказ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба станцияси низомини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тажриба станциясининг моддий-техник базасини яратиш ва мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Тажриба станцияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун — Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Тажриба станциясини бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2026 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади, 2027 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тажриба станцияси Самарқанд вилояти Иштихон туманининг «Ўзбекистон» МФЙ Иштихон кўчасидаги 4-уй манзилида жойлашган туман қишлоқ хўжалиги бўлими маъмурий биноси 2-қаватига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Тажриба станцияси ва Марказга ажратиладиган ер майдонлари бўйича ижара шартномаси тузилишини, кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳисобига олиниши ва кадастр йиғмажилди шакллантирилишини ҳамда ерга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
491-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2026 й., 09/26/491/0949-сон)