18.08.2026 йилдаги 443-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига мувофиқ Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача лойиҳаларга субсидиялар ажратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 августдаги 443-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Харажатларни қоплаш давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик стартаплар — янги турдаги туризм хизматлари (кейинги ўринларда — стартап) — туристик хизматларни ривожлантиришга қаратилган, туристлар учун долзарб ҳисобланган туризм соҳасида инновацион хизмат, технология ёки маҳсулот яратишга қаратилган янги бизнес лойиҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — стартапни яратган ва субсидия ажратиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатларни қоплаш — стартапни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ҳар йили энг яхши 10 тагача стартап учун Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгор харажатларни қоплаш учун ҳужжатларни топшириш санасида қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Субсидия битта талабгор учун бир календарь йилда бир маротаба ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Харажатларни қоплаш учун ариза тақдим этиш ва уни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Субсидия ажратиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгор стартап бўйича харажатларни қоплаш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали Қўмитага ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
cтартапни амалиётга жорий қилиш бўйича бизнес режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
cтартап лойиҳасининг тақдимот нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аризага талабгор тўғрисида маълумотлар киритилгандан сўнг, талабгор уни имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор аризани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Талабгорнинг аризасини Қўмита томонидан кўриб чиқишда тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўмита раиси томонидан Туристик cтартап лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг иш тартиби ва таркиби Қўмита раиси томонидан белгиланади ҳамда Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия томонидан талабгорга Қўмитага унинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида суҳбат ўтказилиши ҳақида хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суҳбат хабарнома юборилгандан сўнг беш иш кунида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ёки талабгорнинг шахсан иштироки орқали ўтказилиши мумкин. Суҳбат давомида талабгор Комиссияга ўз стартапини тақдимот қилиб, Комиссия аъзоларининг саволларига жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия суҳбат ўтказилгандан сўнг ўн иш кунида талабгорнинг ушбу Регламентда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади, Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг ижобий хулосасини олади ҳамда субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия томонидан стартапни баҳолашда унинг маълум бир туристик хизматни ривожлантиришга қаратилгани, бугунги кунда туристлар учун долзарблиги ҳамда аввал мавжуд бўлмаган ёки сезиларли даражада такомиллаштирилган ечимни тақдим этиш даражасига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аризани кўриб чиқишда қўшимча ўрганиш талаб этилса, Қўмита талабгорни ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, аризани кўриб чиқиш муддатини етти иш кунигача узайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қўмита талабгорнинг аризасини ўрганиш даврида қуйидаги ҳужжатларни масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали онлайн текшириб олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), унинг рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи, солиқ тўловчи сифатидаги идентификация рақами (кейинги ўринларда — СТИР) ва тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қўмита Комиссия хулосаси асосида икки иш кунида субсидия ажратиш ёхуд субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг, бир иш кунида Давлат хизматлари маркази (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП (электрон тарзда мурожаат қилинганда) орқали талабгорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қарорда қопланаётган маблағ миқдори, талабгорнинг номи, жойлашган ери (почта манзили), СТИР ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда субсидия миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-193-сон қарорининг 2-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри маълумот тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга бир календарь йил давомида мазкур Регламент доирасида субсидия ажратилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор ушбу Регламентда кўрсатилган талабларга жавоб бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стартап юзасидан Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгашининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Харажатларни қоплашни ушбу Регламентда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Талабгор харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб кўпи билан бир ой давомида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда харажатларни қоплашни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Регламентнинг 20-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунида Қўмита талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги ҳисобварақларига маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Харажатларни қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан маблағ ажратилган тадбиркорлик субъектлари рўйхати (реестри) Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Талабгор харажатларни қоплаш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қўмита мазкур Регламентга асосан ишларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг талабгорга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабгорлар Қўмитанинг харажатларни қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан рози бўлмаган тақдирда, Қўмитанинг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш бўйича субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

(субсидия олиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти)

Туризм қўмитасига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали субсидия олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Ҳар чорак якунининг 20-санасидан 25-санасигача

2-босқич

Туристик cтартап лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия

1. Аризани кўриб чиқади ва суҳбат ўтказиш ҳақида талабгорга хабарнома орқали маълум қилади.

5 иш кунида

2. Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ёки талабгорнинг шахсан иштироки орқали суҳбат ўтказади.

5 иш кунида

3. Аризанинг белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса чиқаради.

10 иш кунида

3-босқич

Туризм қўмитаси

1. Туристик стартап лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг хулосаси асосида субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2 иш кунида

2. Қарор нусхасини Давлат хизматлари маркази ёки талабгорнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади.

1 иш кунида

4-босқич

Талабгор

Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Туризм қўмитасига такроран Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

1 ой ичида

5-босқич

Туризм қўмитаси

Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади.

5 иш кунида

6-босқич

Туризм қўмитаси

Субсидия тўғрисида қарор қабул қилинганда, тадбиркорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.

7 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмига субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

 

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб,

амалиётга жорий этиш бўйича субсидия ажратиш тўғрисида

АРИЗА

 

________________________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи)

________________________________________________________________________________

(почта манзили)

______________________________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган,

Директори

(ишончли вакил): _______________________________________________________ шахс номидан

(ариза берувчи раҳбари / ишончли вакилнинг Ф.И.О.)

________________________________________________________________ манзилда жойлашган

(вилоят, туман, шаҳар, кўча, бино рақами)

Туристик стартапларни — янги турдаги туризм хизматларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш бўйича субсидия ажратишингизни сўрайман.

Сарфланиши режалаштирилаётган харажатлар миқдори:

__________________________________

______________________________________

Тарғибот ҳаволаси:

Банк реквизитлари

ва ҳисобварағи:

___________________________________________

___________________________________________

Алоқа маълумотлари

(телефон / факс рақами,

электрон почта манзили:

__________________________________________

_________________________________

(ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.)

20 ____ йил _____________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2026 й., 09/26/443/0853-сон)