Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Ушбу концептуал асос Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш асосини ташкил этувчи тушунчаларни белгилаб беради.
8. Барча хўжалик юритувчи субъектлар* молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда концептуал асосга амал қиладилар.
14. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олиши унинг молиявий ҳолатига таъсир ўтказади. Хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар ҳақидаги ва унинг ана шу ресурсларни қайта ишлаш қобилияти тўғрисидаги ахборотлар хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини прогнозлаш учун зарурдир. Молиявий ҳолат ҳақидаги ахборот келгусида кредитларга бўлган талабни аниқлаш учун, шунингдек келгусидаги даромадлар ва пул оқимларини хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларига (пайига) эга бўлганлар ўртасида тақсимлашда, хўжалик юритувчи субъект кейинчалик ўзининг молиявий ҳолатини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини аниқлаш учун ҳам зарурдир. Ликвидлик ва тўловга қобилият ҳақидаги ахборот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олишини аниқлаш учун зарур. Ликвидлик яқин келажакда ана шу давр ичидаги молиявий мажбуриятларни тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади. Тўлов қобилияти молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлаш учун пул маблағлари мавжудлигини англатади.
60. Даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш мақсадида фаолият турларини чегаралаш йўли билан кўрсатилиши мумкин. Масалан, хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида ва фаолият жараёнидаги фавқулодда ҳолатларда юзага келадиган даромадлар ва харажатларнинг моддалари ўртасидаги чегара умумий қабул қилинган амалиёт ҳисобланади. Бундай чегаралаш хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини кўпайтириш қобилиятига баҳо беришда аҳамиятли бўлган моддаларнинг манбалари асосида ўтказилади. Моддаларни чегаралашда хўжалик юритувчи субъектнинг табиати ва унинг фаолияти билан ҳисоблашиш керак. Битта хўжалик юритувчи субъектнинг одатдаги фаолияти натижасида пайдо бўладиган моддалар бошқа субъектга нисбатан фавқулодда бўладиган моддалар бўлиши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази