ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҳОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ
БУЙРУғИ
2004 ЙИЛДА БИОРЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕЪЁРЛАРИ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 5 апрелда 1332-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йил 8 апрелдаги 7-сонли «2004 йилда биоресурслардан фойдаланиш меъёрлари ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1332-1, 11.04.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги», «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Низомига мувофиқ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишда талон-торож бўлишига йўл қўймаслик ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ҳамда биологик ресурслардан фойдаланиш бўйича Идоралараро комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг хулосалари (2004 йил 2 февраль 4/1255-43-сонли ва 2003 йил 30 декабрь 4/1255-339-сонли) асосида буюраман:
1. 2004 йил учун Квоталар қуйидагича тасдиқлансин:
ов қилиш ва истеъмол мақсадида ёввойи ҳайвонларни тайёрлаш учун (1-иловага* мувофиқ);
ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни тайёрлаш учун (2-иловага* мувофиқ).
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Давлат бионазорати (А.А. Григорьянц):
ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш квотасини тақсимласин ва Қорақалпоғистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари эътиборига етказсин;
2004 йил ов мавсумини Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 1997 йил 15 апрелда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1997 йил 1 май, рўйхат рақами 337-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ тутиш қоидалари»га мувофиқ ўтказилишини таъминласин;
ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни тайёрлашга рухсатномалар белгиланган квоталар доирасида, рухсатнома қиймати тўлаганидан сўнг берилсин;
3. Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиш Давлат бионазорати бошлиғи вазифасини бажарувчи А.А Григорьянц зиммасига юклатилсин.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б. АЛИХАНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 18 февраль,
17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 171-модда)