06.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 917
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Низоми, 06.04.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 917
Кучга кириш санаси
16.04.2000
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сон ва 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорларига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни 9-моддасига мувофиқ Прокуратура, Ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларни текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги 166-сон қарорига мувофиқ кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоларининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятларини барча текширишлар Палата ёки унинг ҳудудий тузилмалари юридик хизматларининг мажбурий иштирокида амалга оширилади.
15. 14-бандда кўрсатилган шартнома тузишнинг зарурий шарти бўлиб мутахассис ва/ёки аудитор (аудиторлик фирмаси)нинг эксперт ва/ёки аудиторлик хулосасининг тўғрилиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги учун эксперт ва/ёки аудиторнинг жавобгарлиги ҳисобланади.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сонли қарори билан тасдиқланган «Хўжалик юритувчи субъектлар молия хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишни ўтказиш тартиби»нинг 2.6-бандига мувофиқ қўшимча, шунингдек, муқобил текширишларни ўтказиш жиноий ишлар бўйича тергов давомида ёки фақат Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига кўра назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
22. Ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади, прокуратура органлари эса, бу ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига ҳам асосланадилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асл нусхаси олиб қўйилган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардирлар. Ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишда назорат органларининг ваколатли шахслари хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг асл нусхасидан бош бухгалтер ёки хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси томонидан тасдиқланган кўчирмалар олишга имконият беришлари лозим.
31. Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш 2-иловада кўрсатилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.