Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2019 06.08.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 798
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг тартиби, 06.08.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 798
Кучга кириш санаси
06.08.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 24.09.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви томонидан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
24.07.1999 й.
(15/13-сон байённома)
447-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда ҳолатларда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 6 августда 798-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/2-сонли «Фавқулодда ҳолатларда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 798-1, 24.09.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда фавқулодда вазиятлар (ФВ) пайтида республиканинг бутун иқтисодий ҳудудида ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлашга мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳисоб-китоб маркази (ҲКМ)нинг ҳисоб-китоб ва ҳисоботларини тўғри расмийлаштирилишини назорат қилувчи, Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаси (МБ ҲББ) Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, давлат бюджетининг касса ижроси бошқармаси, Тўлов тизими сектори (ТТС) фавқулодда вазият пайтида ҲКМ вазифасини бажаради. ФВ содир бўлган кунда ТТС тижорат банклари бўлимлари ва ҳисоб-китоб касса маркази вакиллик ҳисобварақлари қолдиқлари асосида хар бир тижорат банклари бўлимлари ва ҳисоб-китоб касса маркази учун қўлда ҳисобварақларни очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТТС банклар қирқимида вакиллик ҳисобварақлари қолдиқларини ҳисоблаб, уни ҲКМида ФВ содир бўлган кун охирида олинган қолдиқ билан таққослаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таққослашда ҲКМда мавжуд кун якунидаги банклараро ҳисоб-китоб қолдиғи тартиби асосида амалга оширилади. Барча ҳисобварақлар қўлда очилади ва текширилиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлда очилган ва текширилиб чиқилган ҳисобварақлар асосида, бошланғич баланс тузилади ва ФВ содир бўлган кун якунидаги ҲКМдаги баланс билан таққосланади ва ушбу баланс тўлов тизими сектори мудири ва Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, давлат бюджетининг касса ижроси бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. МБ ҲББ ТТС мазкур тартибнинг 1 ва 2-бандларини амалга оширгандан сўнг, ТБлари вакиллик ҳисобварақлари ҳисоб-китобларни амалга оширишни қайта тиклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вакиллик ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тижорат банклари ўз хат ташувчилари (курьер) — масъул банк ходимлари орқали вакиллик ҳисобварағидан кўчирма, тўлов ҳужжатлари ва тўлов ҳужжатлари рўйхатини юборишлари керак. ТБ хат ташувчи — масъул ходимнинг лавозимга тайинланганлиги ҳақидаги қарордан кўчирма тақдим этадилар, хат ташувчи — масъул ходим тажрибали ходимлар қаторида бўлиши ва тасдиқланган имзо намуналари бўлиши, ушбу хат ташувчи — масъул ходим тижорат банкларидан ҳужжатларни МБ ҲББга олиб келиши ва МБ ҲББдан ҳужжатларни олиб, тижорат банки бўлими бош бухгалтерига шахсан тақдим этиши лозим. ТБ МБ ҲББга ҳужжатларни икки нусхада тақдим этадилар — тўлов ҳужжатлари, тўлов ҳужжатлари рўйхати, вакиллик ҳисобварақларидан кўчирма, шу билан бирга ушбу ҳужжатларнинг бир нусхаси тижорат банклари бош бухгалтерлари ва вакиллик ҳисобварағини бошқариб борувчи бухгалтер имзоси билан расмийлаштирилган бўлиши ва тижорат банки муҳри билан маҳкамланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. МБ ҲББ ТТС бошлиғи ҳар бир ходимга тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларига ҳизмат кўрсатишни бириктириб қўяди ва ёзма шаклда тижорат банкларига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МБ ҲББ бошлиғи тижорат банкларига ТТС бошлиғи ва тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларини бошқариб борувчи бухгалтернинг тегишли тартибда расмийлаштирилган имзо намуналарини йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларини бошқариб борувчи бухгалтер тижорат банклари хат ташувчилари — масъул ходимдан ҳужжатларни қабул қилиш пайтида қуйдагиларни текшириши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжатлари, рўйхати ва вакиллик ҳисобварағидан кўчирмада имзо ва муҳрнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжатларида реквизитларнинг тўлиқ тўлдирилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжатлари йиғиндиси, тўлов ҳужжатлари рўйхатида акс эттирилган ҳар бир жами йиғиндига мослиги, ҳудди шундай таққослаш вакиллик ҳисобварақларида ҳам амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувдан сўнг, хат ташувчи — масъул банк ходими журналида имзо чекилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларни ўтқазиш учун тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларида маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, хамда битта тўлов ҳужжати нотўғри тўлдирилган бўлса ҳам, барча тўлов ҳужжатлари тижорат банкига тўлиқ тўлдирилиши учун юборилади ва тижорат банкининг хат ташувчиси — масъул ходими иштирокида акт тузилади, бир нусхаси ҳамма ҳужжатлар билан бирга унга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда бошқа банклардан ушбу банк мижозига тушум бўлса, реквизитлар текширувидан сўнг ТТС бухгалтери ҳар бир тушумни алоҳида ҳар бир тушумни тижорат банки ҳисобварағига ёзиб олади, ушбу ҳужжатда тушум санаси, ҳужжат рақами, (3 та белги) вакиллик ҳисобварағи рақами (20 белги) операция коди ва вакиллик ҳисоб рақамидаги янги қолдиқни киритади. Тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларини бошқариб борувчи бухгалтер тасдиқланган тўлов ҳужжатлари рўйхатини тайёрлайди (тижорат банклари расмийлаштирган тартибда) канвертга жойлаштириб муҳрлаб тилхат асосида тижорат банки хат ташувчисига — масъул ходимига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўлов тизими сектори юқорида белгиланган тартибда хизмат кўрсатиладиган тижорат банклари ва МБ ҲККМ лардан тўлов ҳужжатларини қабул қилиб олгач, дастлаб тегишли банкларнинг барча вакиллик ҳисобварақлари бўйича тўловни амалга оширади, сўнгра тўлов ҳужжатларини маълум бир ҳудуд ва ҳудудлараро гуруҳга бўлиб саралайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сараланган тўлов ҳужжатлари асосида ҳудуд миқёсидаги ҳисоб-китоблар бўйича тегишли тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларига юқорида келтирилган тартибга мувофиқ ҳолда маблағларни кирим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлараро ҳисоб-китоблар бўйича сараланган тўлов ҳужжатлари тўлов тизими секторининг ҳудудлараро ҳисоб-китоблар билан шуғулланувчи ходимига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлараро ҳисоб-китоблар билан шуғулланувчи ходим тўлов ҳужжатлари рўйхатини қўлда ёзилган ҳолда уч нусхада тузади. Бунда вилоятлар кесимида ҳар бир вилоят бўйича суммалар йиғиндиси кўрсатилиб, якунда барча вилоятлар бўйича суммалар йиғиндиси ёзилиб, тўртинчи бандда кўрсатилган тартибда имзо ва муҳр қўйиб тасдиқлайди. Тўлов ҳужжатлари рўйхати асосида Марказий банк Тўлов тизимининг Тошкент секторининг шахсий ҳисобварағига ёзув киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банкнинг Ҳудудий Бош бошқармаси фельдалоқа орқали Марказий банк Тўлов тизимининг Тошкент секторига тўлов ҳужжатлари ва тўлов ҳужжатлари рўйхатини икки нусхада юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказий банк Тўлов тизимининг Тошкент сектори тўлов тизимининг ҳудудий секторларидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиб олгач, олтинчи бандда кўрсатилган тартибда уларни текширади ва тўлов ҳужжатлари рўйхатининг иккинчи нусхаси имзоланган, «ўтказилди» ёзувли муҳр босилган ва ҳужжат қайта ишланган сана кўрсатилган ҳолда фельдалоқа орқали МБ Тўлов тизимининг ҳудудий секторига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар тегишли минтақалар бўйича сараланади ва МБ Тўлов марказининг Тошкент сектори томонидан хизмат кўрсатиладиган тижорат банклари вакиллик ҳисобварақларига маблағлар кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг ҳудудий секторларига юбориладиган ҳужжатлар бўйича ҳудудлар кесимида сумма йиғиндиси ва умумий сумма кўрсатилган тўлов ҳужжатлари рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов ҳужжатлари рўйхатидаги ҳар бир ҳудуд умумий суммаси, ҳар бир ҳудуд учун алоҳида очилган «Ҳудудлараро ҳисоб-китоблар» ҳисобварағида акс эттирилади. Бунда ҳар бир кун учун алоҳида ҳисобварақ очилиши инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисобварақлар қолдиқлари тасдиқ (Тўлов ҳужжатлари рўйхатининг «ўтказилди» ёзувли ва қайта ишлаш санаси кўрсатилган иккинчи нусхаси) келиб тушганидан сўнг, Тўлов тизимининг Тошкент сектори ва ҳудудий секторларда баланс ўтказмаси орқали қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вакиллик ҳисобварақлари бўйича ўтказилган тўлов ҳужжатларининг қонунийлиги бўйича жавобгарлик тижорат банкига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказий банк Ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари раҳбарлари курьерлар — тижорат банкларининг масъул ходимларининг иш режими тартибини шундай келишиб олишлари керакки, бунда тижорат банклари вакиллик ҳисобварақлари бўйича ўтказилган тўлов ҳужжатлари шу куннинг ўзида МБ Тўлов тизими секторида ўтказилиш лозим, яъни кейинги кун ҳолатига тижорат банкидаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғи МБ Тўлов тизими секторидаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғи билан бир хил бўлиши керак. Қолдиқлар ўртасида тафовут юзага келган тақдирда, МБ Тўлов тизими секторига тижорат банкининг мазкур вакиллик ҳисобварағи бўйича тўловларни амалга ошириш тақиқланади. Ҳар иккала тараф солиштиришни амалга ошириши ва фарқ бартараф этилгандан кейин вакиллик ҳисобварағи бўйича ишлаш қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фавқулодда вазият тугагач, Тўлов тизимининг ҳудудий секторлари барча хизмат кўрсатилувчи тижорат банклари ва ҲККМ ларидан уларнинг вакиллик ҳисобварақларидан кўчирма кўринишида тасдиқ олади ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қолдиқлар қопланишини якунлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ишлар якунланганидан кейин барча ҳисобварақлар бўйича айланмаларни фавқулодда вазиятда ишланган ҳар бир кун учун алоҳида шакллантирадилар ва Ахборотлаштириш Бош Марказининг келишуви ва топшириғи асосида ушбу маълумотларни «Ҳисоб-китоблар маркази» дастурий мажмуасига киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фавқулодда вазият тугашидан икки ойдан кўп бўлмаган муддатда Марказий банк Ички аудит департаменти барча ҳудудий марказларда Фавқулодда вазият шароитида сектор фаолиятининг тўғрилиги юзасидан текширув ўтказади ва натижаси ҳақида Марказий банк раҳбариятига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур иш тартиби ҳар бир алоҳида ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг алоҳида фармойиши асосида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис ўринбосари М. ЖУМАГАЛДИЕВ