Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2006 22.04.1998 йилдаги 170-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИНИНГ КОРХОНАЛАРНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ РИВОЖЛАНТИРИШГА БЕРАДИГАН ҚАРЗИДАН ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ТАЙЁРГАРЛИК ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 июлдаги 407-сонли «2006—2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш ташкилотларини ривожлантириш ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига корхоналарни институционал ривожлантириш учун 28 млн АҚШ доллари миқдорида қарз (КИРҚ) беришни режалаштираётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилинаётган кредитдан фойдаланиш бўйича тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан 350 минг АҚШ доллари миқдорида грант берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг КИРҚдан фойдаланишга доир тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш юзасидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларининг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 нафар бўлган Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюросини ташкил этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларининг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 12 нафар бўлган Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюросини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иккала бюронинг иловага* мувофиқ таркибдаги Кузатувчи Кенгаши тузилсин, унга қарз маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек КИРҚдан унинг барча компонентлари бўйича фойдаланишга доир ишларни мувофиқлаштириб бориш юзасидан жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова келтирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси ўз фаолиятини масъулияти чекланган жамиятлар шаклида амалга оширувчи, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қайси бюронинг устав жамғармаси 1 млн сўмдан иборат бўлади, уларни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси, Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассисларнинг ҳар қайси бюро устав жамғармасидаги улуши қуйидагича тақсимланади: Молия вазирлиги — 500 минг сўм, Давлат мулки қўмитаси — 500 минг сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қайси бюронинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш дастлабки йилларда КИРҚ маблағлари ҳисобига, кейинчалик ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ўтган ҳолда, амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюронинг хизматлар кўрсатганлик учун юридик ва жисмоний шахслардан оладиган маблағлари уларнинг жорий фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни якка тартибдаги схемалар бўйича хусусийлаштириш лойиҳаларини амалга оширишдан олинган маблағлар давлат бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзни, кредит бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Давлат мулки қўмитасининг стратегик инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бўйича қарорларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилаётган корхоналарни янада ривожлантириш учун инвестиция эҳтиёжларини ва имкониятларини таҳлил қилиш, кейинчалик йирик корхоналар акцияларини халқаро фонд бозорларида жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги схема бўйича хусусийлаштириладиган корхоналар бўйича лойиҳаларни иқтисодий ва молиявий экспертизадан ўтказишни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик корхоналарни хусусийлаштириш йўналишлари ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонанинг асосий эҳтиёжларини, корхонани молиявий ва техникавий соғломлаштириш йўналишларини аниқлаш, кейинчалик кредит ташкилотларига бериш учун техникавий топшириқларни, лойиҳаларни тайёрлаш мақсадида корхоналарни диагностика текширувидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин таркибий ўзгартириш техник ва услубий ҳужжатларини ишлаб чиқишда, хорижий инвесторларни жалб этишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хусусийлаштирилган корхоналар негизида янги, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Давлат мулки қўмитасининг хусусийлаштирилган корхоналарни таркибий ўзгартириш ва замонавийлаштириш, уларнинг хорижий фонд бозорларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича қарорларини бевосита амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналар рентабеллигини оширишда, улар томонидан чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар ликвидлигини қўллаб-қувватлашда консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда уларга инвестиция маблағлари олишда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий консалтинг компаниялари тармоқларини ривожлантиришга ва кўпайтиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси уставларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюросини ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюросини жойлаштириш учун жой берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхоналарни якка тартибда хусусийлаштириш бюроси ва Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бюроси, КИРҚ қатнашчилари сифатида, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаси бўйича уни амалга ошириш муддатига даромад ҳамда мол-мулк солиқларидан, бож ва йиғимлардан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А.Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил 22 апрель.,

170-сон