Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 10.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 837
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг стандарти, 10.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 837
Кучга кириш санаси
01.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги томонидан

вазир ўринбосари

Э.Ф. ГАДОЕВ

1999 йил 14 июль, 54-сон

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АУДИТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Аудит МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
3-СОН аМС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 837]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясидаги маърузаси асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стандартнинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи аудитини режалаштириш пайтида аудиторлик ташкилотлари томонидан қўлланиладиган нормаларни белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Стандартнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Аудитни режалаштириш дастлабки босқичининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш принципларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш ҳамда тузиш тартибининг тавсифи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур стандартнинг талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни назарда тутадиган аудитни амалга ошириш пайтида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, улар тавсия тусида эканлиги очиқ кўрсатилган қоидалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур стандарт талаблари, текширув натижалари асосида расмий аудиторлик хулосаси тайёрлашни назарда тутмайдиган аудитнинг амалга оширилишида, шунингдек, аудитга турдош хизматлар (консалтинг хизматлари) кўрсатилишида тавсиявий тусга эга бўлади. Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти буни ўзининг иш ҳужжатларида ҳамда аудит ва (ёки) унга турдош хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига бериладиган ёзма ҳисоботда мажбурий тартибда кўрсатиб ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитни режалаштириш мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Режалаштириш аудит ўтказишнинг бошланғич босқичи бўлиб, аудиторлик ташкилоти томонидан аудит ўтказишнинг кутилаётган ҳажми, графиклари ва муддатларини кўрсатган ҳолда аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқиш, ҳамда аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида холисона ва асосланган хулосани шакллантириш учун зарур бўлган аудиторлик тартиб-таомилларнинг кетма-кетлигини, тури ва ҳажмини аниқлаб берадиган аудиторлик дастурини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аудитни режалаштириш аудиторлик ташкилоти томонидан аудитни ўтказишнинг умумий принципларига, шунингдек қуйидаги хусусий принципларга мувофиқ ўтказилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Режалаштиришнинг комплекслилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Режалаштиришнинг узлуксизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Режалаштиришнинг мақбуллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аудитни режалаштиришнинг комплекслилиги принципи дастлабки режалаштиришдан бошлаб аудитнинг умумий режаси ва дастурини тузишга қадар бўлган режалаштиришнинг барча босқичларининг ўзаро боғлиқлилигини ва уйғунлилигини таъминлашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аудитни режалаштиришнинг узлуксизлиги принципи аудиторлар гуруҳига ўзаро боғланган топшириқларни белгилайди ва режалаштириш босқичларини муддатлар ҳамда турдош хўжалик юритувчи субъектлар (алоҳида балансга ажратилган таркибий бўлинмалар, филиаллар, ваколатхоналар, шуъба корхоналар) бўйича боғлиқлигини ифодалайди. Хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик кузатуви йил давомида амалга оширилиши сабабли узоқ муддатга аудит режалаштирилганда, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўзгаришларни ва оралиқ аудиторлик текширувлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда аудитни ўтказиш режаси ва дастурларига ўз вақтида тузатишларни киритиши керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аудитни режалаштиришнинг мақбуллиги принципи шундан иборатки, бунда режалаштириш жараёнида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастурининг мақбул вариантини танлаш имкониятини яратиш учун режалаштиришнинг вариантлилигини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аудитни режалаштиришда аудиторлик ташкилоти қуйидаги асосий босқичларни ажратиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.1. Дастлабки режалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.2. Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.3. Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитни дастлабки режалаштиришнинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аудитни самарали режалаштириш учун аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни ўтказиш билан боғлиқ асосий ташкилий масалаларни келишиб олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дастлабки режалаштириш босқичида аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан танишиши ва қуйидагилар тўғрисида ахборотга эга бўлиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган, мамлакат (минтақа) бўйича иқтисодий вазиятни ва унинг тармоқ хусусиятларини акс эттирадиган ташқи омиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.2. Хўжалик юритувчи субъектнинг хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган, унинг индивидуал хусусиятлари билан боғланган ички омиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.3. Аудитор қуйидагилар билан ҳам танишиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-бошқарув тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлаб чиқариш фаолияти турлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) капитал таркиби ва акциялар курси (хўжалик юритувчи субъект акциялари котировка қилиниши керак бўлган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик хусусиятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) рентабеллик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) хўжалик юритувчи субъектнинг асосий харидорлари ва таъминотчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ташкилот тасарруфида қоладиган фойдани тақсимлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) шуъба ва тобе ташкилотлар мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) хўжалик юритувчи субъект томонидан ташкил этилган ички назорат тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни шакллантириш принциплари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аудитор учун қуйидагилар хўжалик юритувчи субъект тўғрисида ахборот олиш учун манба ҳисобланиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.1. Хўжалик юритувчи субъект устави;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.2. Хўжалик юритувчи субъектни рўйхатга олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.3. Хўжалик юритувчи субъектнинг кузатув ва (ёки) ижроия органлари мажлислари, акциядорлар йиғилишларининг ёхуд бошқа шу сингари бошқарув органлари мажлислари баённомалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини ва унга ўзгартиришлар киритишни тартибга солувчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.5. Бухгалтерия ҳисоботлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.6. Статистика ҳисоботлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.7. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини режалаштириш ҳужжатлари (режалар, сметалар, лойиҳалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.8. Хўжалик юритувчи субъектнинг контрактлари, шартномалари, битимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.9. Аудиторлар, маслаҳатчиларнинг ички ҳисоботлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.10. Фирманинг ички йўриқномалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.11. Солиқ текширувлари материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.12. Суд даъволари материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.13. Хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилишларини тартибга соладиган ҳужжатлар, унинг филиаллари ва шуъба корхоналари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.14. Хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти ва ижрочи ходимлари билан суҳбатлардан олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.15. Хўжалик юритувчи субъектни, унинг асосий участкалари, омборларини кўздан кечиришда олинган ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дастлабки режалаштириш босқичида аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш имкониятини баҳолайди. Агар аудиторлик ташкилоти аудит ўтказишни мумкин деб ҳисобласа, у аудитни ўтказиш учун штатни шакллантиришга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аудиторлар гуруҳига кирадиган мутахассислар таркибини режалаштиришда аудиторлик ташкилоти қуйидагиларни ҳисобга олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.1. Аудитнинг ҳар бир босқичи: тайёргарлик, асосий ва якунлаш босқичи учун иш вақти бюджетини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.2. Гуруҳ ишининг мўлжалланаётган муддатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.3. Гуруҳнинг миқдорий жиҳатдан таркибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.4. Гуруҳ аъзоларининг мансаб даражасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.5. Гуруҳ ходимларининг ворислигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.6. Гуруҳ аъзоларининг малака даражасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини ишлаб чиқишга киришар экан, аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект тўғрисидаги дастлабки билимларга, шунингдек, ўтказилган таҳлилий тартиб-таомилларнинг натижаларига асосланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Таҳлилий тартиб-таомилларни ўтказиш ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит учун аҳамиятли бўлган соҳаларни аниқлаши керак. Таҳлилий тартиб-таомилларнинг мураккаблиги, ҳажми ва ўтказиш муддатларини аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектни молиявий ҳисоботи маълумотларининг ҳажми ва мураккаблигига қараб ўзгартириши керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тайёрлаш жараёнида аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектда амал қилаётган ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолайди ва ички назорат тизими рискини (назорат рискини) баҳолашни амалга оширади. Агар ички назорат тизими нотўғри ахборот пайдо бўлгани тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирса, шунингдек, нотўғри ахборотни аниқласа, уни самарадор деб ҳисоблаш мумкин. Ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳоланишида, аудиторлик ташкилоти аудиторлик исбот-далилларининг етарли миқдорини тўплаши керак. Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги хусусида етарли даражада ишонч ҳосил қилиш учун ички назорат тизимига ва бухгалтерия ҳисоби тизимига асосланишга қарор қилса, у келгуси аудит ҳажмини тегишли тарзда тузатиши керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлашда аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботни ишончли деб ҳисоблаш имконини берадиган муҳимлилик даражаси ва аудиторлик рискининг унинг учун мақбул даражасини белгилаши керак. Аудиторлик рискини режалаштиришда, аудиторлик ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект аудитидан қатъи назар, ушбу ҳисоботга хос бўлган молиявий ҳисоботнинг ажралмас риски ва назорат рискини белгилайди. Белгиланган рисклар ва муҳимлилик даражаси ёрдамида аудиторлик ташкилоти аудит учун аҳамиятли соҳаларни аниқлайди ва зарур аудиторлик тартиб-таомилларини режалаштиради. Аудит жараёнида режалаштиришда белгиланган аудиторлик риски ва муҳимлилик даражасининг ўзгаришига таъсир кўрсатадиган ҳолатлар юзага келиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аудитнинг умумий режаси ва дастурини тузишда, аудиторлик ташкилоти ҳисоб ахборотига ишлов беришнинг автоматлашганлик даражасини инобатга олиши керак, бу ҳам аудиторлик ташкилотига аудиторлик тартиб-таомилларнинг ҳажми ва характерини аниқроқ белгилаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Аудиторлик ташкилоти, агар буни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, текширилаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни умумий режаси ва дастурининг айрим қоидаларини келишиб олиши мумкин. Бунда аудиторлик ташкилоти умумий режа ва дастурда акс эттирилган услуб ва усулларни танлашда мустақил ҳисобланади, лекин ўз ишининг натижалари учун мазкур умумий режа ва дастурга мувофиқ тўлиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Умумий режа ва дастурни тайёрлашда аудиторлик ташкилоти бажараётган тартиб-таомилларнинг натижаларини батафсил ҳужжатлаштириш керак, чунки мазкур натижалар аудитни режалаштириш учун асос ҳисобланади ва бутун аудит жараёни давомида ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Умумий режа аудит дастурини амалга оширишда қўлланма бўлиб хизмат қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аудит жараёнида аудиторлик ташкилотида умумий режанинг айрим қоидаларини қайта кўриш учун асос пайдо бўлиши мумкин. Режага киритилаётган ўзгаришларни, шунингдек, ўзгаришлар сабабларини аудитор батафсил ҳужжатлаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Умумий режада аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш муддатларини назарда тутиши ва аудитни ўтказиш, ҳисобот (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш графикларини тузиши керак. Вақт сарфини режалаштириш жараёнида аудитор қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26.1. Ҳақиқий харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26.2. Олдинги даврда (такрорий аудит ўтказилган тақдирда) вақт сарфи ҳисоб-китоби ва унинг жорий ҳисоб-китоб билан алоқаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26.3. Муҳимлилик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26.4. Аудиторлик рискларини баҳолашни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Умумий режада аудиторлик ташкилоти дастлабки таҳлил натижалари, ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш, аудит рискларини баҳолаш асосида аудитни ўтказиш усулини белгилайди. Танлаб аудит ўтказишга қарор қилинган тақдирда, аудитор «Аудиторлик танлаш» аудит стандартига мувофиқ аудиторлик танлашни шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бошқарувни ва бажарилаётган аудит сифатини назорат қилишни режалаштиришга доир қоидалар умумий режанинг таркибий қисми ҳисобланади. Умумий режада қуйидагиларни назарда тутиш тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.1. Аудиторлик гуруҳини, аудитни ўтказишга жалб этиладиган аудиторлар сони ва малакасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.2. Аудиторларни уларнинг касбий малакаси ва мансаб даражалари бўйича аниқ аудит участкалари бўйлаб тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.3. Жамоанинг барча аъзоларига уларнинг вазифалари хусусида йўл-йўриқ бериш, уларни хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти, шунингдек, аудит умумий режаси мазмуни билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.4. Раҳбарнинг режа бажарилиши ва аудитор ёрдамчилари ишининг сифати, улар томонидан иш ҳужжатларининг юритилиши ва аудит натижалари тегишлича расмийлаштиришини назорат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.5. Аудиторлик гуруҳи раҳбарига аудиторлик тартиб-таомилларни амалга оширишнинг амалий жиҳатлари билан боғлиқ бўлган услубий масалаларни тушунтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.6. Муайян фактни баҳолашда аудиторлик гуруҳи раҳбари билан унинг оддий аъзоси ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлганда, аудиторлик гуруҳи аъзоси (ижрочи)нинг алоҳида фикрини ҳужжатли расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аудиторлик ташкилоти умумий режада ички аудит ролини, шунингдек аудит ўтказиш жараёнига экспертларни жалб этиш заруриятини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аудит умумий режасининг намунавий мазмуни мазкур стандартга 1-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Аудит дастури аудитнинг умумий режасини такомиллаштириш ҳисобланади ва аудит режасини амалиётда бажариш учун зарур бўлган аудиторлик тартиб-таомиллар мазмунининг батафсил рўйхатини акс эттиради. Дастур аудитор ёрдамчилари учун батафсил йўриқнома бўлиб хизмат қилади ва бир вақтнинг ўзида аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳининг раҳбарлари учун иш сифатини назорат қилиш воситаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Аудитор аудит дастурини ҳужжат билан расмийлаштириши, аудитор иш жараёнида ўзининг иш ҳужжатларида уларга ҳавола қилиш имкониятига эга бўлиши учун ҳар бир бажариладиган аудиторлик тартиб-таомилини рақам ёки код билан белгилаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Аудиторлик дастурини назорат воситалари тестлари дастури кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик тартиб-қоидалари дастури кўринишида тузиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Назорат воситалари тестлари дастури ички назорат ва ҳисоб тизимининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун мўлжалланган ҳаракатлар мажмуининг рўйхатидан иборат. Назорат воситалари тестларининг мақсади шундан иборатки, улар хўжалик юритувчи субъект назорат воситаларининг жиддий камчиликларини аниқлашда ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Моҳиятига кўра аудиторлик тартиб-таомиллари бухгалтерия ҳисобида счётлар бўйича айланмалар ва сальдони тўғри акс эттирилганлигини батафсил текширишни ўз ичига олади. Моҳиятига кўра аудиторлик тартиб-таомиллари дастури ана шундай аниқ батафсил текширишлар учун аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади. Моҳиятига кўра тартиб-таомиллар учун аудитор бухгалтерия ҳисобининг айни қандай бўлимларини текширишини белгилаши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича аудит дастурини тузиши керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Аудитни ўтказиш шартлари ва аудиторлик тартиб-таомиллари натижаларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда аудит дастури қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ҳужжатлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Аудиторлик дастурининг ҳар бир бўлими бўйича аудиторнинг иш ҳужжатларида расман акс эттирилган хулосалари аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини тузиш учун ҳақиқий материал, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида аудиторнинг холисона фикрини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Аудит дастурининг намунавий таркиби мазкур стандартга 2-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Аудитни режалаштириш жараёни тугаганидан сўнг, аудитнинг умумий режаси ва дастури ҳужжат билан расмийлаштирилиши ва белгиланган тартибда имзоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучга кириш санаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Аудит миллий стандарти 2000 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитни режалаштириш 3-сон АМСга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитнинг умумий режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Текширилаётган ташкилот___________________________________________________________________________________‎
Аудит даври______________________________________________________________________________________________
‎‎Киши-соатлар сони________________________________________________________________________________________‎‎‎
‎‎Аудиторлик гуруҳи раҳбари__________________________________________________________________________________‎‎
‎‎Аудиторлик гуруҳи таркиби‎_______________________________________________________________________
‎Режалаштирилаётган аудиторлик хатари________________________________________________________________________‎‎
Муҳимликнинг режалаштирилаётган даражаси___________________________________________________________________‎‎

Т/р‎

Режалаштирилаётган иш турлари‎

Ўтказиш даври

Бажарувчи

Изоҳлар

‎‎Унинг номидан аудиторлик хулосаларига
‎имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилоти раҳбари
Аудиторлик гуруҳи раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудитни режалаштириш 3-сон АМСга
2 -ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аудит дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширилаётган ташкилот‎_________________________________________________________________________
Аудит даври‎‎__________________________________________________________________________________
Киши-соатлар сони‎‎‎‎______________________________________________________________________________‎‎‎
Аудиторлик гуруҳи раҳбари‎________________________________________________________________________‎‎
Аудиторлик гуруҳи таркиби‎________________________________________________________________________‎‎‎
Режалаштирилаётган аудиторлик хатари‎_______________________________________________________________‎‎
Муҳимликнинг режалаштирилаётган даражаси‎___________________________________________________________‎‎‎
Т/р Аудит бўлимлари бўйича аудиторлик тадбирлари рўйхати‎ Ўтказиш даври Бажарувчи Аудиторнингт иш ҳужжатлари Изоҳлар
Унинг номидан аудиторлик хулосаларига
‎имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилоти раҳбари
Аудиторлик гуруҳи раҳбари