09.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 835
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Йўриқномаси, 09.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 835
Кучга кириш санаси
09.11.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2019
 LexUZ шарҳи
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ДБҚБ, «Тошкент-Аэро» ИБК ва Ўқув муассасалари (кейинги ўринларда — ДБҚ, ДБҚБ) шахсий таркиби томонидан қонун бузилишларининг олдини олиш ва тўхтатиш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун махсус воситаларни қўллаш тартибини белгилайди.
Мазкур Йўриқноманинг 1-бандида кўрсатилмаган махсус воситалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади. Янги махсус воситалар ишлаб чиқилиши билан ушбу рўйхат ўртатилган тартибда ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин.
Қисм навбатчилари «Черемуха-10» махсус воситаларини қабул қилиб олганларида баллончаларнинг этикеткасига сиёҳ билан тартиб рақамини ёзиб қўйишлари ва унинг иш қобилиятини текширишлари шарт. Текшириш очиқ ҳаво муҳитида чанглантирувчи каллагига қисқа муддат (1 сониядан кўп бўлмаган) муддат давомида босиб туриш орқали амалга оширилади. Чанглантирувчи каллакнинг тешигидан 50 см. га яқин масофадан кўринадиган аэрозол булути чиқиши даркор. Агар босган вақтда аэрозол булут отилиб чиқмаса, ёки баллонча ичидаги суюқлик тизимланиб отилиб чиқса, ёки каллакни босиш тўхтагандан кейин ҳам унинг тешигидан суюқлик оқиши давом этиб турса, у ишлатиш учун яроқсиз ҳисобланади ва бошқа соз ишлайдиганига алмаштирилиши лозим. Шунингдек массаси 50 г. дан кам бўлган баллонча ҳам алмаштирилиши зарур. Уларни ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш йўриқномада кўзда тутилган тартибда амалга оширилади. «Черемуха-10» махсус воситалари ҳисоби илова қилинаётган шаклдаги журналда олиб борилади.