Тўлов муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш республика комиссиясининг
Қарори
МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ВА СОТУВЧИ «ЎЗКИМЁСАНОАТ» ДАК КОРХОНАЛАРИНИНГ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 30 августда 1510-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сонли «Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ҳамда республика ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли «Кимё саноати корхоналари бошқарув тизимини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизматларни кўрсатишни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 33-модда), 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли «Маҳсулотлар, хом-ашъё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) қарорлари асосида Республика комиссияси қарор қилади:
1. Минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи ва сотувчи «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналарининг пул маблағларини тақсимлаш тўғрисидаги вақтинчалик тартиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятларининг бюджет ва давлат мақсадли жамғармалар олдидаги боқиманда қарзлари тўлови муддатлари ойма-ой тенг тўловлар орқали узиш шарти билан бир йилга кечиктирилсин ва уларга ҳисобланган устама жарималар ҳисобдан чиқарилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтиши билан кучга киради.
Комиссия ҳамраиси, Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖАНОВ
Комиссия ҳамраиси, Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 17 август,
РК-1462-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34–36-сон, 268-модда)