16.02.2026 йилдаги ПҚ-63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида замонавий менежмент тамойиллари ҳамда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тизимини жорий этиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, вилоятнинг ижтимоий инфратузилмаси ва архитектура қиёфасини яхшилаш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш, янги автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш талабларини янада кучайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) вилоятнинг шаҳар ва туманлари, шу жумладан, Андижон вилояти Андижон тумани Янги Андижон (Бобур) шаҳарчасини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвесторлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) сифатли даражада автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вилоят ҳокимлиги ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон вилоятида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва вилоят инфратузилмасини яхшилаш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Андижон вилояти ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи «Андижон Инвест компанияси» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — Компания)ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш, аҳолининг кундалик ҳаётидаги коммунал ва бошқа соҳалардаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) деб қайта номлаш ва Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқини Компанияга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ер участкаларини қурилиш учун рухсат бериш ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда тайёр бизнес шаклида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2026 йил 1 мартдан бошлаб муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини барпо қилиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш ва уни бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан тўлиқ Жамғармага йўналтириш (бундан бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар, якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Андижон Инвест компанияси» акциядорлик жамияти фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Компаниянинг устав капитали Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори асосида Андижон вилояти вилоят бюджетининг қўшимча манбалари ва муниципал мулклар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан босқичма-босқич шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Компаниянинг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масалалари унинг муассиси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Компания ва Жамғарма маблағларини лойиҳалар ва бошқа мақсадларга йўналтириш ҳамда тижорат банклари ва халқаро молия институтларидан қарз маблағларини жалб этиш (давлат кафолати остидаги жалб этиладиган қарз маблағлари бундан мустасно) Компания муассиси қарори асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Компания ҳисобварақлари тижорат банкларида, Жамғарма ҳисобварақлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Жамғарма маблағларидан Андижон вилояти ҳокимлиги мажбуриятлари бўйича ижро ҳужжатлари ва инкассо топшириқномаси асосида маблағ ундиришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-54-сон Фармонида белгиланган тадбирларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Андижон, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармалари маҳаллий бюджетлар даражасидаги давлат мақсадли жамғармалари ҳисобланади. Бунда ушбу жамғармаларга ғазначилик хизмати кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиби Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли ҳокимликлар билан келишилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компания фаолияти очиқлиги ва унинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Компания бухгалтерия ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ тузади ва мазкур ҳисобот аудитнинг халқаро стандартларига асосан аудиторлик компаниялари томонидан ташқи аудитдан ўтказилгандан кейин 2027 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар Андижон вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Компания томонидан молиявий ва номолиявий ҳисоботлар ҳамда унга нисбатан тижорат ва нотижорат мақсадлар 2028 йилдан бошлаб Андижон вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2028 йилга қадар Компанияда ISO, ERP ва бошқарувнинг бошқа замонавий тизимлари жорий қилиниб, у томонидан етакчи халқаро агентликларнинг кредит рейтинги олиниши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши олдидаги ҳисоботида Компания фаолияти натижадорлиги ва Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилиши тўғрисидаги маълумот акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ер участкалари негизида Компания ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Андижон вилояти муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини барпо қилиш харажатларининг бир қисмини шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича тўлов қийматига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Андижон вилоятида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида соддалаштирилган тартибда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) Андижон вилоятида шаҳарсозлик реновация лойиҳаларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда Андижон шаҳрида қурилишга рухсат беришга оид ҳужжатларни рақамли кўринишда расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи маъмурий регламентни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Андижон вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда қурилишга рухсат беришга оид ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида 2026 йил биринчи чорак якунига қадар Андижон шаҳри бош режасининг рақамли форматини ишлаб чиқсин ҳамда унинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисоб палатаси ҳокимликлар томонидан ташкил этилган инвестиция компаниялари ҳар йили ноябрь ойигача ишлаб чиқадиган бизнес-режани танқидий кўриб чиқиб, уларни такомиллаштириш юзасидан муассисга таклифлар берилишини ҳамда йил якуни билан компаниялар фаолияти аудит назоратидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-63-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-63-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Андижон Инвест компанияси» АЖ фаолиятининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Андижон Инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан Андижон вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда улар таркибидаги корхона ва муассасаларга тегишли мулклар (кейинги ўринларда — муниципал мулклар) ҳолатини таҳлил қилиш, мавжуд ресурс ва имкониятларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Компания бошқарувига берилган муниципал мулкларни бошқариш, уларнинг негизида давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектларига ижарага ва бошқарувга бериш, уларнинг мониторингини юритиш ва самарадорлигини баҳолаб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муниципал мулкларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, компания бошқарувига берилган муниципал мулклар негизида инвесторлар билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Компания бошқарувига берилган бозор ва савдо комплекслари ҳамда бошқа муниципал мулкларни замонавий талабларга мослаштириш, яроқсиз ҳолга келганларини бузиб, уларнинг ўрнида янги бинолар қуриш ва белгиланган тартибда сотиш ёки ижарага бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадбиркорлик субъектларининг Андижон вилояти инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларини уларнинг молиявий жозибадорлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб молиялаштиришда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Андижон вилоятининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларини молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида авария ҳолатидаги ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган турар ва нотурар жойларни замонавий талаблар асосида қайта қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилишга оид тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Андижон вилоятидаги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини ҳамда инфратузилма тармоқларига уланиш жараёнларини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бўш ер участкаларини Компания устав фондига киритиш ва тадбиркор билан лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини онлайн аукцион савдоларига қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Компания бошқарувига берилган муниципал мулкларни ҳамда устав фондига киритилган ер участкалари негизида лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-63-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган лойиҳалардан олинган даромадлар, шу жумладан, «Андижон Инвест компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) томонидан янгидан яратилган активларни сотишдан тушган тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Компания давлат шериги сифатида иштирок этган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан олинган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилоятидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолингандан сўнг қолган қисмининг 100 фоизи ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисми, бундан махсус иқтисодий зоналар, ёшлар кичик саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ер участкалари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш, қишлоқ хўжалиги ерларини ер ижараси ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишдан тушадиган тушумлар, қўшимча тўловлар ҳамда ижара тўловларининг Андижон вилояти маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Андижон вилоятида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарнинг Андижон вилояти маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Андижон вилоятида ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) жойлаштириш учун қонунчиликда белгиланган тўловнинг Андижон вилояти маҳаллий бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Андижон вилоятида муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида шаҳарсозлик фаолияти объектини қуриш ёки реконструкция қилишни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қийматига киритилган тўловнинг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудуди 10 минг метр квадратгача бўлган давлат кўчмас мулк объектлари, шунингдек, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари асосида сотиладиган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушадиган маблағларнинг вилоят маҳаллий бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тушган қисмининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудуди 10 минг метр квадратдан ортиқ бўлган давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган тушумларнинг республика бюджетига йўналтириладиган қисмининг 50 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиш (сотиш)дан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолингандан сўнг қолган қисми ва ер участкаси жойлашган туман бюджетига йўналтириладиган қисмининг 100 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Андижон вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмидан ажратмалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредит маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Компания томонидан, шу жумладан, инвесторлар иштирокида инвестиция лойиҳалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, Андижон вилоятининг инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Андижон вилоятининг алоҳида ҳудудларини ривожлантириш ва реновация дастурлари, мастер режа ва қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Реновация дастурларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Андижон вилояти Андижон тумани Янги Андижон (Бобур шаҳри) шаҳарчасини, «Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида кўзда тутилган массивлар, шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Андижон вилояти ҳокимлигининг бюджет ссудаларини, тижорат банклари ва хорижий молия ташкилотларидан жалб қилинган кредитларни, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш ҳамда шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид тадбирларни молиялаштириш, шунингдек, ер участкалари давлат органлари ва муассасалари фойдаланишида бўлган ва уларнинг ташаббуси билан электрон онлайн аукционга қўйилган тақдирда, ушбу давлат органлари ва ташкилотларига йўналтирилиши белгиланган маблағларни тўлаб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Бозорлар, савдо комплекслари, бошқа муниципал мулкларни қайта қуриш ва бузиш, уларнинг ўрнида қурилишлар қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ер участкаларини савдога чиқаришда улар бўйича барча рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда (архитектура-режалаштириш топшириғи, қурилиш лойиҳалари ва бошқалар) юзага келадиган харажатларни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Компания кузатув кенгаши қарори асосида қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган Компания фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу илованинг 1 ва 2-бандларидаги тушумлар Компания кузатув кенгаши қарори асосида Компанияни сақлаш, шу жумладан, ходимларни рағбатлантириш ҳамда юқори малакали мутахассисларни, хусусан, хорижий экспертларни жалб қилиш харажатларига йўналтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу илованинг 5-бандидаги тушумлар 2026 йил 1 мартдан ҳамда 4, 6 ва 7-бандларидаги тушумлар 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Жамғармага йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу илованинг 3, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган Андижон вилоятида жойлашган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишдан тушадиган тушумларнинг қонунчиликка мувофиқ Жамғармага йўналтирилиши белгиланган қисми Андижон вилоятининг вилоят бюджетида очилган алоҳида даромад ҳисобварақларига ўтказилгандан сўнг, кун якуни билан тўлиқлигича Жамғармага йўналтирилади ҳамда ушбу манбалар ҳисобидан маҳаллий бюджетга тушган маблағлар даромадларнинг орттириб бажарилган қисмини ҳисоблашда чегирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Компания томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғармага Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби татбиқ этилмайди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 07/26/63/0167-сон)