09.02.2026 йилдаги ПҚ-50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий халқаро аэропортини ҳаво, темир йўл ва ерусти транспорти йўналишларини бирлаштирувчи халқаро мультимодал логистика хабига айлантириш орқали экспорт ва транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий авиаташувчилар учун қулай шароитларни яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадли кўрсаткичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Навоий халқаро аэропортида лойиҳавий бошқарув тамойилларини жорий этиш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2030 йилга келиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Хитойдан почта-курьерлик ва тижорат юкларини етказиб бериш бўйича авиақатновлар сонини ҳафтасига 3 тага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аэропорт ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2028 йил якунига қадар ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяш бўйича алоҳида марказ ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) амалдаги ёнилғи-мойлаш материаллари омбори ва юк терминали инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланишга эришилгандан сўнг, талабдан келиб чиққан ҳолда сиғими 10 минг тоннали резервуарларни ҳамда 16 минг метр квадратли янги юк терминалини барпо қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Навоий халқаро аэропортини бошқариш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транспорт вазирлигининг «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖни «Uzbekistan Airports» АЖнинг марказлашган оператив бошқариш тизимидан ажратган ҳолда унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойилларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт ва логистикани комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖнинг директори лавозимига авиация менежменти соҳасида етарли тажрибага эга бўлган номзоднинг тайинланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ ижро этувчи органига қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизматлар турларини кенгайтириш (ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бўяшни ташкил қилиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) йўловчи ва юк ташиш, транзит ва техник қўниш, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва бўяш бўйича маҳаллий ва хорижий авиакомпаниялар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ва шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар томонидан олиб келинган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон авиация бозори конъюнктурасига мос тарифларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш, шу жумладан, уларга техник ва тижорат хизматлари бўйича рақобатбардош тариф сиёсатини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) аэропорт фаолиятидан олинадиган соф фойдани инфратузилмани янада ривожлантириш ҳамда кўрсатиладиган хизматлар тури ва ҳажмини кенгайтиришга қаратилган мақсадларда мустақил тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) хорижий авиакомпанияларга авиақатновларни бажариш учун Навоий халқаро аэропортида рухсат берилган 5 ва 7-ҳаво эркинлигини тарғиб қилиш ҳисобига авиакомпаниялар сонини кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ҳафта муддатда «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ ўртасидаги аэропортни бошқариш ҳақидаги шартноманинг бекор қилиниши ва ички ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ 2029 йил 1 январга қадар молиявий зарар кўрган тақдирда, ушбу маблағ «Uzbekistan Airports» АЖнинг давлат улуши бўйича бюджетга тўланадиган дивидендлари ҳисобидан қоплаб борилади. Бунда ушбу маблағлар айланма маблағлар сифатида эътироф этилмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ томонидан ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатиш, аэропорт, тижорат ва логистика хизматларини кўрсатишдан тушадиган барча тушумлар «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖнинг ҳисоб рақамларига тўғридан-тўғри ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Uzbekistan Airports» АЖ бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ фаолияти билан боғлиқ шартномалар ва ҳисоб-китобларнинг «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖга ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) авиакомпаниялар, агентлар ҳамда халқаро ҳисоб-китоб тизимларини (IATA ва бошқалар) Навоий халқаро аэропорти билан тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларга ўтганлиги тўғрисида хабардор қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Транспорт вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасининг «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) илғор хорижий тажриба асосида эркин иқтисодий зона ҳамда «порто франко» режими асосида фаолият юритувчи эркин божхона зонасини (кейинги ўринларда — «порто франко» эркин божхона зонаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) халқаро автотранспорт воситалари (TIR) учун замонавий тўхташ жойи ва сервис инфратузилмасини (кейинги ўринларда — TIR Park Navoi Airport) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, «порто франко» эркин божхона зонасида имтиёзлар асосида товарларни бож тўламасдан киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, импорт-экспорт операциялари, ижара, трейдинг, ишлаб чиқариш, консалтинг, молия-аудит, брокерлик, банк, турли хил маиший, кетринг, логистика, форвардинг-экспедиторлик, тракинг, ҳаво кемаларига техник ва ерусти хизматларини кўрсатиш ҳамда лизинг операциялари хизматларини кўрсатиш ва ушбу турдаги хизматлар билан шуғулланувчи компаниялар ташкил этилишига рухсат берилсин. Бунда юқорида қайд этилган хизматларни кўрсатиш ва компания фаолиятини йўлга қўйиш Навоий халқаро аэропорти эркин иқтисодий зонаси дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «порто франко» эркин божхона зонаси ҳудудида халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемалари ва уларнинг алоҳида агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин алмаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «порто франко» эркин божхона зонасига четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмларига, истисно тариқасида, миллий сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) таъмирлаш мақсадида «порто франко» эркин божхона зонасига олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) кириб-чиқишида божхона назорати уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «порто франко» эркин божхона зонаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган маҳаллий товарлар божхона режими остига жойлаштирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ «порто франко» эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган авиатехника эҳтиёт қисмлари билан чакана савдо операцияларини, истисно тариқасида, амалга оширишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) «порто франко» эркин божхона зонаси ҳудудида маҳаллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ҳамда уларнинг қисм ва агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган четдан келтирилган авиатехника эҳтиёт қисмларидан зона чегарасидан ташқарига чиқмаган ҳолда харид қилиниб, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) «порто франко» эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга оширишга Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 652-сон қарорида белгиланган тартиб татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Навоий вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорнинг 8-бандига асосан TIR Park Navoi Airport фаолиятини ташкил этиш учун ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖга туташ ҳудуддан зарур ер участкалари ер эгалари ва ижарачиларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинган ҳолда Кармана тумани ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкалари сифатида ҳисобга олинишини ҳамда ер фонди тоифасини ўзгартириш масаласи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ер участкалари эгалари, ижарачилари ва мулкдорларига етказиладиган зарарлар, шу жумладан, бой берилган фойда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Кармана тумани ҳокимлиги тасарруфига қайтарилган ва бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган ер участкалари уларнинг ер фонди тоифаси ўзгартирилганидан сўнг Давлат активларини бошқариш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Транспорт вазирлиги бир ой муддатда «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖда «TIR Park Navoi Airport» лойиҳаси ташкил этилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни халқаро транспорт-логистика ва авиация ташкилотларининг маълумотлар базаларида рўйхатдан ўтказиш ҳамда хабардор қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖга «таклиф сўрови» ўтказиш ҳақидаги эълонни давлат харидлари электрон тизимига жойлаштирмасдан ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказмасдан «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили асосида салоҳиятли етказиб берувчиларнинг таклифларини ва (ёки) оферталарини ўрганиб, авиаёнилғини, музлашга қарши суюқликларни, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва уларга техник сервис кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ эҳтиёт қисмларни харид қилишга рухсат берилсин. Бунда «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ 2029 йил 1 январга қадар ҳаво кемаларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва уларга техник сервис кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ эҳтиёт қисмларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ доимий равишда «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖнинг юклари устувор равишда ташилишини таъминлаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги Навоий халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган «Silk Road palace» меҳмонхонаси «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖнинг тасарруфига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқаро авиацияси агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖнинг авиақатновларни (транзит, юк ва йўловчи) амалга ошириш бўйича сўровномаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) авиакомпанияларнинг авиақатновларни бажариш учун ҳаво кенгликларининг барча турларидан фойдаланиш бўйича буюртмаларини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиб, рухсатномалар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташқи ишлар вазирлиги «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ сўровномаларига биноан хорижий мутахассислар ротациясини таъминлаш мақсадида уларга тезкор тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Транспорт ва логистикани комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси аэропорт фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-50-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 февралдаги ПҚ-50-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий халқаро аэропорти» МЧЖни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2026 йил 1 апрелга қадар илғор тажриба асосида ишлаб чиқариш индикаторлари камида икки карра оширилишини назарда тутувчи «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖни ривожлантириш бўйича бизнес-режани ишлаб чиқиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Транспорт ва логистикани комплекс ривожлантириш лойиҳа офисига тақдим этиш ҳамда унинг транспорт вазири томонидан тасдиқланиши, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат авиацияси ва ноавиацион фаолият кўрсаткичларини 50 фоизга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 тадан ортиқ авиакомпанияларнинг доимий парвозлари амалга оширилишини таъминлаш ва уларнинг умумий сонини (техник қўниш, юк ва йўловчи ташиш) йилига 1000 тагача етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 минг тоннадан ортиқ юкни қайта ишлаш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жорий операцион жараёнларни рақамлаштириш ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган оператив қарорлар қабул қилиш мақсадида аэропорт фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Янги авиакомпанияларни жалб қилиш ва жаҳон стандартларига мувофиқ ҳаво кемаларига ерда хизмат кўрсатишнинг барча турларини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия ва Хитойдан почта-курьерлик ва тижорат юкларини етказиб бериш бўйича авиаташувчилар билан шартномалар тузиш ва уларнинг авиақатновлари сонини ҳафтасига 3 тага етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ бажариладиган парвозлар экипажларининг ротациясини амалга ошириш мақсадида «Silk Road palace» меҳмонхонаси жозибадорлигини оширишга қаратилган таъмирлаш ишларини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖга аэропортни ривожлантириш учун инвестиция ва бошқа маблағларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда туристик ва зиёрат авиақатновларини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Амалдаги ёнилғи-мойлаш материаллари омбори инфратузилмасини модернизация қилиш ва қўшимча 10 минг тоннали омбор барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўшимча юк терминаллари ва юкларни сақлаш ҳамда қайта ишлов бериш майдонларини барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳаво кемаларини таъмирлаш ва бўяш ишларини амалга ошириш мақсадида янги ангар барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқаро аэропорт ҳудудида «порто франко» (эркин порт) режими асосида фаолият юритувчи махсус божхона-логистика майдонини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аэропортдаги мавжуд шароитлар ва яратилган қулайликларни марказий саноат майдончаларида намойиш этиш, ташқи бозорларда фаол реклама кампаниясини олиб бориш, ТИАCА, «Air Cargo Europe», «Air Cargo Asia», «Роутес» каби кўргазмалар ва халқаро анжуманларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Навоий халқаро аэропорти божхона постида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларига ишлов бериш инфратузилмаси ва технологик жараёнларини замонавий талабларга мослаштириш ҳамда ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида модернизация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Малакали кадрлар таркибини шакллантириш, уларнинг мақсадли касбий тайёргарлигини таъминлаш, шу жумладан, халқаро стандартлар ва илғор технологияларни ўзлаштириши учун чет элларда ўқиш ва амалиёт ўташларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мавжуд аэровокзални йўловчилар ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда хавфсизлик ва хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартларини жорий этиш жиҳатидан модернизация қилиш, шу жумладан, технологиялар, муҳандислик тизимлари ва сервис инфратузилмасини янгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Навоий халқаро аэропортини хорижий авиакомпаниялар билан стандартлаштирилган, хавфсиз ва тезкор ўзаро ҳисоб-китобларни таъминлайдиган ИАТА халқаро платформаларига улаш масалаларини кўриб чиқиб, ҳал қилиш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/50/0122-сон)