27.03.1998 йилдаги 135-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2018
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ ҳамда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни яхшилаш ва божхона органлари ходимларининг интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлиқ ва оғишмай бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига сўзсиз риоя қилиш, қасамёд, уставлар талабларига ва бошлиқларнинг буйруқларини аниқ бажариш, қонунийликка қатъий риоя қилиш;
4. Бошлиқ ўзига бўйсунувчилар ўртасида интизомнинг аҳволи учун жавоб беради. У Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, қасамёд ва мазкур Устав талабларига, ахлоқ нормаларига риоя қилишда уларга доимий равишда намуна бўлиши, бўйсунувчиларда хизмат бурчини, шаън ва қадр-қимматни англашни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, ташаббусни, хизматда тиришқоқлик ва ўзини кўрсатишни рағбатлантириши ҳамда дангаса ва ишёқмасларни қаттиқ жазолаши керак.
Рағбатлантириш тадбирлари сифатида ушбу Устав 14-бандининг «а», «б» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган илгари берилган интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш ҳам қўлланиши мумкин.
13. Давлат божхона қўмитаси ўқув юртларида, ушбу Уставнинг 12-бандида назарда тутилган рағбатлантиришлардан ташқари, ўқиш курсини аъло баҳолар билан тугаллашган курсантлар ва тингловчилар номини Ҳурмат тахтасига ёзиб қўйиш тарзидаги рағбатлантиришлар қўлланади.
15. Давлат божхона қўмитаси ўқув юртларида мазкур уставнинг 14-бандида санаб ўтилган жазолардан ташқари бир ой муддатгача ўқув юртидан ташқарига чиқишдан маҳрум этиш ва хизмат бўйича навбатдан ташқари нарядга тайинлаш сифатида жазолар қўлланилади.

Т/р

Лавозимларнинг номи

Бошлиқларнинг ҳуқуқлари

рағбатлантиришларни қўллаш бўйича

интизомий жазолар бериш бўйича

1.

Божхона пости, божхона комплекси бошлиғи, ДБҚБ (МБК) ҳудудий органлари ва ДБҚ марказий аппарати бўлим бошлиқлариТашаккур билдириш
Улар томонидан илгари берилган
жазоларни олиб ташлаш
Оғзаки:
Танбеҳ бериш ва ҳайфсан эълон қилиш

2.

ДБҚБ (МКБ) бошлиқларининг ўринбосарлари, ДБҚ марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари ва ўқув бўлинмалари бошлиқлариТашаккур билдириш
Улар томонидан илгари берилган
интизомий жазоларни олиб ташлаш
Оғзаки:
Танбеҳ бериш, ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш

3.

ДБҚБ (МКБ) бошлиқлариТашаккур билдириш
Қимматбаҳо совғалар ёки пул билан мукофотлаш
Ҳурмат тахтасига қўйиш
Улар томонидан илгари берилган
жазоларни олиб ташлаш
Танбеҳ бериш
Ҳайфсан эълон қилиш
Қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш
Хизматга тўлиқ муносиб эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш
Кичик бошлиқлар таркибидаги шахсларни божхона органларидан бўшатиш

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосариБожхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ҳуқуқидан фойдаланади, ўрта ва катта бошлиқлар таркибига муддатидан илгари навбатдаги махсус унвонлар бериш, шунингдек ўрта ва катта бошлиқлар таркибидаги шахслар махсус унвонини бир поғонага пасайтириш ҳуқуқи бундан мустасно.

5.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисиБожхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан Интизомий уставнинг тўла ҳажмда рағбатлантириш ва жазолаш ҳуқуқидан фойдаланади.