Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 28.01.2006
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 293-сонли, 2004 йил 5 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 372-сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан (кейинги ўринларда — педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси) ўтказиш тартибини белгилайди.
Раҳбар кадрлар аттестацияси уларнинг «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 321-сонли қарори, республикада амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги, таълим муассасасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини холис баҳолаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.
22. Раҳбар кадрлар учун тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, Меҳнат кодекси ва бошқа таълим соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологиялар, бошқарув санъатига оид психологик тестлар, раҳбарлик фаолиятига оид молиявий масалаларни ўз ичига олади.
26. Педагог кадрлар учун меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологияларга оид масалалардан иборат бўлади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази