Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

«ТАСДИҚЛАНГАН»
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ички ишлар органлари томонидан бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаларини берилиши

III. Биринчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақланадиган хоналарга бўлган техник талаблар

IV. Биринчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган ҳудудларга (жойларга) қўйиладиган техник талаблар

V. Иккинчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган хоналарга қўйиладиган техник талаблар

VI. Учинчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар сақланадиган биноларга қўйиладиган техник талаблар

VII. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш хоналарини қўриқлаш-ёнғин сигнализация мосламалари билан жиҳозлашга доир талаблар

Мазкур Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга лицензия талабгори — юридик шахсларнинг (кейинчалик «юридик шахслар» деб юритилади) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун мўлжалланган объект ва биноларини техник мустаҳкамлиги ҳамда қўриқлаш — ёнғинга қарши сигнализация мосламалари билан жиҳозлашга доир техник талабларни белгилайди.
1) Биринчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни мазкур Низомнинг III бўлим қоидаларига мувофиқ алоҳида жиҳозланган хоналарда жойлашган сейфларда ёки металл шкафларда сақланади. Шунингдек, ушбу сақлаш тартибида биринчи тоифали объектлар ҳудудларининг (сақлаш жойлари) техник жиҳатдан мустаҳкамлигига мазкур Низомнинг IV бўлим қоидаларига мувофиқ қўшимча талаблар ўрнатилади.
2) Иккинчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар мазкур Низомнинг V бўлим қоидаларига мувофиқ алоҳида жиҳозланган хоналарда сақланади. Бунда гиёҳвандлик воситалари сейфларда, психотроп моддалар эса металл шкафларда сақланади.
3) Учинчи тоифали объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар мазкур Низомнинг VI бўлим қоидаларига мувофиқ жиҳозланган алоҳида хоналарда сақланади. Бунда гиёҳвандлик воситалари сейфларда, психотроп моддалар эса металл шкафларда сақланади.
4. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун объект ва бинолар мазкур Низомнинг VII бўлим қоидаларига мувофиқ қўриқлаш — ёнғин сигнализация мосламалари билан жиҳозланиши зарур.
объект (бино) мазкур Низомнинг талабларига тўлиқ жавоб берган тақдирда орган бошлиғи томонидан мазкур Низомга илова этилган шакл бўйича гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги имзоланган, гербли муҳр қўйилган хулосаси берилади;
19. Биринчи тоифали объектларда прекурсорларнинг сақланиши мазкур Низомнинг 17-, 18-бандлари қоидаларига мувофиқ техник мустаҳкамланган объектлар ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидалари, моддаларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳамда ўт ўчирувчи воситаларининг бир хиллиги белгиларига асосланган ҳолда амалга оширилади.
36. Биринчи тоифали объектлар мазкур Низомнинг 39 — 41-бандларига мувофиқ иккита — ташқи ва ички ҳудудларга (чегараларга) эга бўлган қўриқлаш тизими, шунингдек, ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши керак.
37. Иккинчи тоифали объектлар мазкур Низомнинг 40-41-бандларига мувофиқ қўриқлаш сигнализациямнинг ички ҳудудига (чегараси) эга бўлган қўриқлаш тизими ҳамда ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши керак.
38. Учинчи тоифали объектлар мазкур Низомнинг 40-бандига мувофиқ қўриқлаш сигнализациясининг ички ҳудудига (чегараси) эга бўлган қўриқлаш тизими билан жиҳозланиши керак.
42. Қўриқлаш ва ёнғин сигнализация мосламаларининг огоҳлантирувчи хабари бутун сутка давомида ишлайдиган қоровулхонада жойлашган товуш, ёруғлик ёки бошқа турдаги огоҳлантирувчи сигнал берувчи кўп каналли (кўп нурли) пультига тушиши ҳамда ушбу пультдаги махсус таблода ёнғин содир бўлган ёки ёнғин хавфи туғилган жойлари ёруғлик индикаторлари орқали кўрсатилиши керак. Сигнализация комплекси бинонинг ташқи томонида жойлаштирилган баланд товуш чиқарувчи ускуна билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, I тоифали объектларда қоровулхонадаги (қўриқлаш хизматидаги) қабул қилувчи пультга ёнғин ёки қоидабузарлик ҳақидаги хабар тушиши билан бу хабар тезда симли ёки радиоалоқа тизими орқали ҳудудий ички ишлар органига юборилиши лозим. Шу билан бирга, хавфни билдирувчи сигнал сабабларини аниқлаб, тезкор равишда керакли чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақирилишини олдини олиш мақсадида қоровул (қўриқлаш хизмати) ва ички ишлар органи орасида икки томонлама алоқа ташкил этилади.

________________________________________________________________________________________________
(ички ишлар органининг номи)

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича
объект (бино)ни техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги
ХУЛОСА

20___ й. «___»________________

___ -сонли

____________________________(шаҳар, туман номи)

Ушбу билан ______________________________________________________________________-га тегишли бўлган,
(ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________________________манзил бўйича жойлашган
объект (бино)нинг қуйидагиларни ____________________________________________________________________

(сақлашга рухсат этиладиган моддалар категорияси-гиёҳвандлик

_____________________________________________________________________ сақлаш бўйича техник талабларга

воситалари,психотроп моддалар ва прекурсорлар — алоҳида кўрсатиб ўтилади)

мувофиқлиги тасдиқланади.

Асос: 20___ й «____» ___________________-даги текширув далолатномаси.

_______________________________________________________________ (орган бошлиғининг унвони, фамилияси, исми-шарифи)

______________________________________ (имзо)

м.ў.

________________________________________________________________________________________________

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича
объект (бино)ни техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги
ХУЛОСА КОРЕШОГИ

20_____ й. «_____»_____________________________ -сонли____________________________________________
(шаҳар, туман ва ички ишлар органи номи)

Ушбу ___________________________________________________________________________-га тегишли бўлган, (ташкилотнинг номи)

__________________________________________________________________________манзил бўйича жойлашган объект (бино)нинг қуйидагиларни ____________________________________________________________________

(сақлашга рухсат этиладиган моддалар категорияси-гиёҳвандлик

_____________________________________________________________________ сақлаш бўйича техник талабларга

воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар — алоҳида кўрсатиб ўтилади)

мувофиқлиги тасдиқланади.
Асос: 20___ й «____» ____________________-даги текширув далолатномаси.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази