07.01.2026 йилдаги 2-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 октябрдаги ПФ-181-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 октябрдаги ПФ-181-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва бунда самарали бошқарув тизимини йўлга қўйишга масъул ташкилот таъсис этиш белгилангани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сон Фармони билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлардан қисқартирилган штат бирликлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 6 та штат бирлигидан иборат лойиҳа офиси ташкил этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ходимларининг чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида юридик шахс сифатида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси раҳбари ва ходимлари белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятига ҳисобдор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурга (кейинги ўринларда — Дастур) қўйиладиган талаблар ва техник шартларни белгилаш ҳамда Дастурни ишлаб чиқишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, шунингдек, халқаро баҳолаш ташкилотлари ва консалтинг компанияларининг иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича берган тавсияларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ҳамда мақбул ташаббусларни амалиётга жорий этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, норезидентларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари ҳамда техник кўмаклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офисини сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Вазирлар Маҳкамасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги заруратга кўра Лойиҳа офисини сақлаш харажатлари учун ҳисоб-китобларга асосан қўшимча маблағ ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси тўғрисидаги низомни, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси раҳбар ва мутахассис лавозимларига номзодлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳа офиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент вилояти Қибрай тумани Университет кўчаси 2-уй манзилидаги биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб этиладиган офис жиҳозлари ҳамда компьютер техникалари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиниши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Дастур тасдиқланиб, иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишида самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш учун масъул ташкилот белгилангандан сўнг Лойиҳа офиси белгиланган тартибда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 январдаги 2-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича лойиҳа офиси ходимларининг чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи

Штат бирликлари сони

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан коэффициент*

Лойиҳа офиси раҳбари

1

25

Иқтисодчи-бухгалтер

1

21

Бош мутахассис

2

21

Етакчи мутахассис

2

20

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳа офиси ходимларининг лавозим маошлари белгиланган коэффициентларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига кўпайтириш орқали аниқланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.01.2026 й., 09/26/2/0024-сон)