30.12.2025 йилдаги 843-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасвирий санъат соҳасида фаолият юритаётган иқтидорли ёшларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, халқимизнинг бой маънавий дунёси ва миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Бадиий академияси ва Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фестивалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий санъат соҳасидаги ижодкорларни, энг аввало, ёш истеъдодларни халқимизнинг бой маънавий дунёси, озод ва обод Ватан келажаги олдидаги масъулият, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга рағбатлантирувчи муҳит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган тажрибали ижодкорлар, истеъдодли рассомларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ўзбек тасвирий санъатига кириб келаётган ёш истеъдод эгалари, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорларнинг жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилишларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тасвирий санъатининг турли йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган ижодкорларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий санъатимизнинг ўзига хос жиҳатларини халқаро ҳамжамиятга намойиш қилиш, янги тенденциялар, замонавий санъатда янги номлар ва турли йўналишлар интеграциясини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмита (А. Нуридинов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Фестивални ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини шакллантирсин ҳамда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом ва эсдалик совға намуналарини ҳамда пул мукофотлари миқдорини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда Фестиваль доирасида миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларнинг савдосини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестиваль якунида тадбирларнинг маънавий, маданий ва иқтисодий мезонлар асосида баҳоланишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Фестивални юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита Фестивални юқори савияда ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясига ажратилган республика бюджети маблағлари, Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тенг улушларда қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг асослилиги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва «Дунё» ахборот агентлигига Фестивални ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
843-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 843-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ташкилий қўмита раиси

2.

Ш.К. Абдураҳмонов

Андижон вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита ҳамраиси

3.

Б.М. Ахмедов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Э.И. Баситханова

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

5.

Д.А. Назармухамедов

ички ишлар вазири ўринбосари

6.

Б.М. Усманов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

7.

И.А. Абдугафаров

транспорт вазири ўринбосари

8.

А.Р. Сормонкулов

Миллий гвардия қўмондони ўринбосари

9.

А.У. Аққулов

Туризм қўмитаси раиси

10.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

11.

Р.Т. Мирзаахмедов

«Ҳунарманд» уюшмаси раиси

12.

И.М. Валиходжаев

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси

13.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

14.

Д.Х. Сатторов

Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари

15.

Р.Х. Исманов

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 843-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фестиваль 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба, қоида тариқасида, май ойида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фестиваль Ўзбекистон Бадиий академияси ва Андижон вилояти ҳокимлиги (кейинги ўринларда — ташкилотчилар) томонидан иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фестивалнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фестивалнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий санъат соҳасидаги ижодкорларни, энг аввало, ёш истеъдодларни халқимизнинг бой маънавий дунёси, озод ва обод Ватан келажаги олдидаги масъулият, миллий ўзликни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин асарлар яратишга йўналтириш ҳамда бу йўлдаги ҳаракатларни рағбатлантирувчи муҳит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган тажрибали ижодкорлар, истеъдодли рассомларни аниқлаш, уларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бугунги кунда замонавий ўзбек тасвирий санъатига кириб келаётган кўплаб ёш истеъдод эгалари, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорларнинг жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилишларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тасвирий санъатининг турли йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатларга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган ижодкорларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий санъатимизнинг ўзига хос жиҳатларини намойиш қилиш, янги тенденциялар, замонавий санъатда янги номлар ва турли йўналишлар интеграциясини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тасвирий санъати анъаналари ва ютуқларини намойиш этиш орқали Бобур шаҳрини миллий қадриятларимизни мужассам этадиган маънавий масканга, ёшлар учун илҳом ва ибрат, парвоз майдонига, юртимизнинг яна бир туризм ва маданият марказига айлантириш, туризм салоҳиятини янада юксалтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро тажриба алмашиш ва бадиий кўргазмалар, маҳорат дарслари ташкил этиш, ижодий мулоқотлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Фестивални ўтказиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилотчилар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 январига қадар Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фестивалда иштирок этишни истаган номзодлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар Фестивалда қатнашиш учун ташкилотчиларга қуйидагиларни топширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотнома (резюме);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 дона 6х9 ўлчамдаги рангли фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий санъат соҳасида етарли тажрибага эга эканлиги, ўз давлатида ёки бошқа чет элда ўтказилган соҳага оид фестиваллар ва кўргазмаларда иштирок этганлиги тўғрисида гувоҳнома, диплом, сертификат нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг ўзи ижод қилган тасвирий санъат йўналишидаги ижодий асарларининг 10 донадан кам бўлмаган сифатли фотосуратлари ва уларни яратиш жараёнлари акс эттирилган видеодиск.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ташкилий қўмита Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фестивални ўтказишнинг аниқ санаси ва вақти Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фестиваль иштирокчиларига қўйиладиган талаблар ва уларни баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фестивалда тасвирий санъат соҳасида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фестивалда иштирок этиш учун номзодлар рангтасвир, бадиий фото, ҳайкалтарошлик ва графика йўналишларида ижодкор сифатида тажрибага эга бўлиши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фестиваль қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гран-при»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши рангтасвирчи рассом»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши ҳайкалтарош»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши фоторассом»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши график рассом».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фестиваль натижалари ижодкорлар ва Фестивални янада тарғиб қилиш учун ташкилотчилар архивида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фестиваль иштирокчиларининг маҳоратлари қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бадиий ва эстетик маъно-мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодкорнинг юксак маҳорати, ижодий йўналишининг пластик ва эстетик ечими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий ишларнинг креативлиги ва замонавийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий ишларда тарихий анъана ва замонавий инновацион услубнинг уйғунлашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодкор йўналишининг ўзига хос услуб ва мактабга эгалиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Фестиваль дастури қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий санъат йўналиши бўйича ижодий асарлар кўргазмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таниқли ва иқтидорли ижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, ижодий суҳбатлар, пленэрлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий санъат асарлари, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий тасвирий санъат тарихига оид ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва тарихий либослар билан кўргазмали чиқишлар, бадиий дастурлар намойиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Фестиваль иштирокчиларини баҳолаш ва ҳакамлар ҳайъати фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фестиваль иштирокчиларининг маҳоратини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан 5 — 7 нафар аъзодан иборат таркибда Ҳакамлар ҳайъати (кейинги ўринларда — Ҳакамлар ҳайъати) тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлар ҳайъати таркибига тасвирий ва амалий санъат йўналишларида фаолият кўрсатаётган юқори малакали мутахассислар, таниқли маданият ва санъат арбоблари, олимлар, тадқиқотчилар, амалиётчилар, шунингдек, тегишли соҳалар намояндалари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳайъат раисини сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳакамлар ҳайъати томонидан Фестиваль иштирокчиларининг ижодий ишлари кўргазмасида уларнинг ижодий ишлари тегишли номинациялар бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фестиваль иштирокчиларини баҳолашда Ҳакамлар ҳайъати мустақил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Танловнинг якуний натижалари Ҳакамлар ҳайъатининг қарори билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳакамлар ҳайъатининг қарорлари қатъий ва қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Фестиваль ғолибларини мукофотлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фестиваль ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиль (Chevrolet Onix ёки шу классдаги бошқа автомобиль), диплом, Фестиваль рамзий ҳайкалчаси ва пул мукофотлари билан тақдирланади. Бунда пул мукофоти миқдорлари Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ташкилотчилар, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотлар Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иқтидорли ижодкорларни тақдирлаш учун мустақил равишда махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Ташкилий қўмита томонидан «Рассомлар фестивалининг фаол иштирокчиси» сертификати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ташкилотчиларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ташкилотчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивални ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фестивалга жаҳондаги етакчи соҳа мутахассислари ва санъат намояндаларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Фестивални ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда Фестиваль иштирокчиларининг Бобур шаҳрига келиб-кетиши, ички транспорт, меҳмонхона ва овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Фестивалнинг харажатлар сметаси доирасида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясига республика бюджетидан ажратилган маблағлар, Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тенг улушларда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фестиваль доирасида Ташкилий қўмита томонидан белгиланган тартибда миллий созлар ва либослар, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмалари, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларнинг савдоси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташкилий қўмита Фестиваль якунида тадбирларнинг маънавий, маданий ва иқтисодий мезонлар асосида баҳоланишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ташкилий қўмита ва Ҳакамлар ҳайъати фаолиятида иштирок этиш жамоатчилик асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши Ташкилий қўмита томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Бадиий академия,

Андижон вилояти ҳокимлиги

(ташкилотчилар)

Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 10 январига қадар

2-босқич

Номзодлар

Фестивалда қатнашиш учун ташкилотчига ҳужжатларни топширади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар

3-босқич

Ташкилий қўмита

Фестивалда иштирок этувчиларнинг рўйхатини аниқлаб, иштирокчиларга маълум қилади.

Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелига қадар

4-босқич

Ташкилий қўмита

Фестивални ташкил этади ва ўтказади.

Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатларда

5-босқич

Ташкилий қўмита

Фестиваль ғолиб ва совриндорларини тақдирлайди.

Ташкилий қўмита томонидан белгиланган муддатларда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 843-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Ташкилий масалалар

1.

Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини (кейинги ўринларда — Фестиваль) ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.

1. Ушбу чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда харажатлар сметасини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил январь

Ташкилий қўмита

2. Фестиваль доирасида тегишли ишчи гуруҳларни тузиш ҳамда масъулларни белгилаш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль

Ташкилий қўмита

2.

Фестиваль ўтказиладиган ҳудудни аниқлаш ва жойларни тайёрлаш.

1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, майдон, бино-иншоотлар, кўргазма заллари ва галереяларни) белгилаш тўғрисида Андижон вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда Фестивалда иштирок этадиган ижодкорлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль

Андижон вилояти ҳокимлиги

2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, Фестиваль доирасида Бобур шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март-апрель

Андижон вилояти ҳокимлиги,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ

3.

Фестиваль иштирокчилари учун меҳмонхоналарни тайёрлаш ва уларни жойлаштириш.

1. Бобур шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имкониятини аниқлаш, иштирокчи ва меҳмонларни меҳмонхоналарга жойлаштириш чораларини кўриш.

Фестиваль ташкил этиладиган ойдан бир ой аввал

4.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Фестиваль дастурини ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаб чиқиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март

Бадиий академия,

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси

2. Фестиваль дастурини туроператорларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май

5.

Фестиваль доирасида ташкил этиладиган кўрик-танлов ва Фестиваль иштирокчилари кўргазмаларини ташкил этиш.

1. Фестивалга иқтидорли ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни кенг жалб қилган ҳолда ҳудудлар кесимида Фестиваль ва кўрик-танлов иштирокчилари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март

Бадиий академия,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Фестиваль ва кўрик-танлов иштирокчиларининг ижодий асарларини Бобур шаҳрига олиб келиш ва олиб кетиш логистикасини таъминлаш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил май

6.

Фестивалга бағишланган эсдалик буюмларини тайёрлаш.

Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотларни (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш ҳамда тарғиботини ташкил этиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март-апрель

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Бадиий академия

7.

Бобур шаҳрида умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.

1. Фестиваль давомида Бобур шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель

Андижон вилояти ҳокимлиги

2. Заруратга кўра, янги кафе ва овқатланиш шахобчаларини ташкил қилиш чораларини кўриш, меҳмонларни замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматларининг кўрсатилишини таъминлаш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май

8.

Йўловчи ташиш хизматини намунали кўрсатишни ташкил этиш.

1. Бобур шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи корхоналарни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил май

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги

2. Заруратга кўра, Андижон вилоятининг бошқа ҳудудларидан Бобур шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш.

Фестиваль кунлари

9.

Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.

1. Фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус гуруҳлар ташкил қилиш.

2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида Фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш.

Фестиваль кунлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Бадиий академия

3. Фестиваль кунлари Андижон шаҳрига ҳаракатланувчи Фестиваль иштирокчилари учун йўловчи транспорт воситаларида белгиланган тартибда жойлар ажратилишини таъминлаш.

Фестиваль кунлари

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Uzbekistan Airports» АЖ,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

4. Фестивалга иштирокчилари учун туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

Фестиваль кунлари

Туризм қўмитаси

10.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль кунлари

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Миллий гвардия,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

II. Маданий-маърифий тадбирлар

11.

Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида Фестивални мунтазам ёритиш.

1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

«Дунё» ахборот агентлиги

2. Ташкилотчилар томонидан тайёрланган Фестивални тарғиб этувчи роликларни марказий ва тегишли маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш этиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель-май

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, Фестивалга хорижлик сайёҳларни кенг жалб этиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил давомида

Ташқи ишлар вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Бадиий академия,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Фестивалда Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъати намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.

1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тасвирий санъатини ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ижодкорлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Бадиий академия,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси

2. Республиканинг ҳар бир ҳудудидан 6 нафардан ижодкорлар иштирокини таъминлаш.

Фестиваль кунлари

3. Фестиваль учун ажратилган ижодкорлар шаҳарчалари ҳудудида Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига таниқли рассомлар иштирокида маҳорат дарсларини намойиш этиш.

Фестиваль кунлари

4. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ерости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида).

Фестиваль ташкил этиладиган йил март-май

13.

Фестивал иштирокчилари ва меҳмонларини Андижон вилоятининг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.

1. Фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни Андижон вилоятининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Бадиий академия,

Туризм қўмитаси

2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель

3. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти, ижодкорлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш.

Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини белгиланган тартибда (шартнома асосида) жалб этиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил апрель

Маданият вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси,

Бадиий академия

14.

Фестиваль ўтказиладиган жойларда «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.

Ташкилий қўмита мурожаатига асосан ўрнатилган тартибда фестивал ўтказиладиган ҳудудда «Wi-Fi» хизматини ташкил этиш.

Фестиваль кунлари

Бадиий академия,

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

III. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш

15.

Фестивални молиялаштириш.

1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил февраль

Бадиий академия,

Андижон вилояти ҳокимлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни Фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил март

3. Фестиваль тадбирларини молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.

Фестиваль ташкил этиладиган йил давомида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 09/25/843/1254-сон)