Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбeкистон Рeспубликаси ҳудудида жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳарбий қисмлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда 1992 йил 1 ноябрдан собиқ ҳарбий тузилмалар томонидан кўрсатилган қўшинларни молиялаштириш тўхтатилганини эътиборга олиб:
1. Республика ҳудудида жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳарбий қисмлари иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинсин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинган ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳарбий қисмларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири (оъртоқ Боқибоев) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қўшилмалари, қисмлари ва муассасаларининг мавжуд молиявий таъминот нормаларидан келиб чиқиб, қўшимча ажратмаларни кўзда тутган ҳолда юрисдикцияга олинган қўшинларни молиялаштиришни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказиаётлган ҳарбий тузилмаларнинг қўмондонлик таркибига, шахсий таркиб томонидан уларга қўйилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин, бунда ҳарбий муассасаларнинг барча ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, ҳарбий хизматчилар орасидан бўлган пенционерларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий мухофазасини Ўзбекистон Республикаси кафолатлашини назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 12 ноябрь,
ПФ-495-сон