13.11.1992 йилдаги ПФ-496-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбeкистон Рeспубликаси ҳудудида жойлашган кимёвий қўшинлар ҳарбий қисмлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда 1992 йил 1 ноябрдан бошлаб кўрсатилган қўшинларни собиқ ҳарбий тузилмалар томонидан молиялаштирилиши тўхтатилганлигини инобатга олиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика ҳудудида жойлашган кимёвий қўшинлар ҳарбий қисмлари иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинган кимёвий қўшинлар ҳарбий қисмларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинган кўрсатиб ўтилган ҳарбий тузилмалар сони эллик фоизга қисқартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Бакибаев) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қўшилма, ҳарбий қисм ва муассасаларини молиявий таъминлашнинг амалдаги меъёрларидан келиб чиқиб, юрисдикцияга олинган қўшинларни молиялаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Орол денгизи ва Оролбўйи экологиясини тиклаш муаммоларини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини ривожлантириш учун кимёвий қўшинлар ва уларнинг таркибидаги Давлат синов полигонидан келгусида фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтаётган ҳарбий тузилмаларнинг қўмондонлик таркиби шахсий таркибнинг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни сўзсиз бажаришини таъминласин, бунда Ўзбекистон Республикаси барча ҳарбий хизматчилари, ҳарбий ташкилотлар ишчи ва хизматчилари, уларнинг оила аъзолари, шунингдек, нафақага чиққан ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишни кафолатлаши ёдда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 13 ноябрь,

ПФ-496-сон