Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбeкистон Рeспубликаси ҳудудида жойлашган ҳаво-дeсант қўшинлари, ҳарбий-транспорт авиацияси, развeдка ва таъминот қисмлари тўғрисида
4. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига Ўтаётган ҳарбий тузилмаларнинг қўмондонлик таркибига, шахсий таркиб томонидан юклатилган вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши таъминлансин, бунда ҳарбий қисмнинг барча ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий мухофазасини кафолатловчи Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатлари уларга татбиқ этилишини назарда тутсин.
1991 йил 31 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий-таълим муассасалари тўғрисидаги» қарори ва 1992 йил 20 мартда Киев шахрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат Раҳбарлари Кенгаши ҳарбий масалалар бўйича Битимларига мувофиқ, 1992 йилнинг 1 майидан кЎрсатилган қўшинларнинг собиқ ҳарбий тузилмалар томонидан молиялаштирилиши тўхтатилишини инобатга олиб, шунингдек, ушбу ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳалқ депутатларининг бир неча мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда:
1. Республика ҳудудида жойлашган ҳаво-десант қўшинлари, ҳарбий-транспорт авиацияси, разведка ва таъминот қисмлари иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинсин.
* Илова берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига олинган ҳаво-десант қЎшинлари, ҳарбий-транспорт авиацияси, разведка ва таъминот қисмларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазири (Ўртоқ Т. Ахмедов) юрисдикцияга олинган ҳарбий тузилмаларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини сақлаш учун ажратилган ҳаражатлар сметаси ва жамғармалар доирасида молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминотини таъминласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 18 май,
ПФ-402-сон