20.02.1992 йилдаги ПФ-347-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари тўғрисида»ги қарорига ва Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Раҳбарлари Кенгашининг 1992 йил 14 февралдаги келишувига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилган ҳарбий тузилмаларни стратегик ва оператив режалаштиришни мувофиқлаштириш Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Бирлашган Қуролли Кучлари Бош қўмондонлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилган бирлашма, қўшилма, ҳарбий билим юртлари, муассасалар ва Умумий мўлжалланишдаги кучларнинг бошқа ҳарбий тузилмаларига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (Ў. Муталовга), ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказилган ҳарбий қисм, муассаса, корхона, ташкилот, ҳарбий билим юртлари, олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларининг ҳарбий кафедралари ва тайёрлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг ҳамда ҳақиқий ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг лавозим окладлари, тариф ставкалари ва офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари учун окладлар катталигини 1991 йилга нисбатан 2 баробарга ошириш бўйича махсус қарор ишлаб чиқилсин ва қабул қилинсин, шунингдек, аъло хизматлари учун қўшимча молиявий рағбатлантириш ва турар жой ижараси учун компенсация тўлаш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлигига (Ў. Ахмедовга), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (Ў. Маликов), манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мудофаа, умумҳарбий мажбурият, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган стратегик кучлар статуси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари ишлаб чиқилсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига кўриб чиқиш учун киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Марказий аппарати Туркистон ҳарбий округи бошқармаси штаби биносида қуйидаги манзилда жойлаштирилсин: Тошкент ш., М. Горкий проспекти, 100.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Фармоннинг 4-моддасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилингунга қадар, собиқ ССР иттифоқининг тегишли норматив ҳужжатларига, агар улар республика қонунчилигига зид келмаса, амал қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 20 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-347-сон