20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 11.03.2021
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияларига, «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ва давлатлараро шартномаларига мувофиқ ишлаб чиқилди.
1. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги Қонун кучга кирган пайтгача яъни 1992 йилнинг 28 июлигача унинг ҳудудида доимий яшовчи ва бошқа давлатнинг фуқароси бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансублиги унинг насл-насаби, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, сиёсий қарашлари, диний эътиқодлари, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, қайд этиш йўли билан белгиланади.
3. Фуқаролик тўғрисидаги Қонун кучга кирган пайтгача ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгилаган тартибда амалга оширилади.
4. Фуқаролик тўғрисидаги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ рўйхатдан ўтган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ягона нусхадаги паспорти топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
5. Фуқаролик тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлигидан фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикаси ҳар бир муайян ҳолатда хорижий давлатлар ҳудудида яшаётган фуқароларини бевосита Ўзбекистон Республикасининг тегишли элчихоналари ва консуллик муассасалари орқали ҳимоя қилади ва ўз ҳомийлигига олади. Ўзбекистон Республикасининг фуқароси халқаро шартномада кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари хорижий давлатга топширилишига йўл қўйилмайди. Халқаро шартнома мавжуд бўлганда фуқаролик тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ бошқа давлатнинг ҳудудида ҳуқуққа зид ҳаракат содир этган шахсни топшириш тўғрисидаги масала мазкур давлатнинг талабига кўра ваколатли органларни жалб этиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияда кўриб чиқилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (чет элда яшовчи) Ўзбекистон Республикасининг мазкур мамлакатдаги дипломатия ва консуллик муассасалари орқали Ўзбекистон Республикасининг Президенти номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида ариза беради. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини қабул қилишни хоҳловчи шахс яшаб турган давлатда дипломатия ваколатхонаси, консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда у Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилади, Илтимоснома ифодаланган ариза, аризачининг ажнабий фуқароликдан воз кечганлигини ёки унинг фуқаролиги йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат, таржимаи ҳолига доир маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлаган шаклдаги сўровномаларда уч нусхада баён этилади. Унга аризачининг фотосуратлари ва саломатлиги ҳақидаги маълумотномалар, жумладан СПИДга қарши текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги қайд илова қилинади. Аризачи аризани тақдим этилган санани кўрсатиб имзолайди.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
У саводсизлиги ёки жисмоний камчиликлари туфайли аризага ўз қўли билан имзо чека олмаган тақдирда, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасига биноан унинг илтимосига кўра аризага бошқа шахс имзо чекиши мумкин ва бу ҳақда консуллик муассасаси аризачи ўз қўли билан аризани имзолай олмаганлиги сабабларини аризага ёзиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
18 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ариза ушбу Низом 2-бандининг III бўлимида кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда қабул қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
5. Шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган ва Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига кўчиб келиш муддаосида бўлган тақдирда консуллик муассасаси «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига биноан 3 нусхадаги материалларни ўз хулосаси билан бирга Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Биринчи нусха Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияга юборилади. Иккинчи нусха ана шу шахснинг келиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани келишиб олиш учун Республика Ички ишлар вазирлигига юборилади. Сўнгра бу ҳужжат Давлат хавфсизлик хизматига юборилади ва у ўз навбатида хулосасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Комиссияга юборади. Учинчи нусха Ички ишлар вазирлигида қолади. Унинг юзасидан хулоса чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссияга юборилади. Комиссия аризачини ишга жойлаштириш ва унга уй-жой бериш имконияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликларининг фикрини сўрайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи комиссия материалларини кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарор қабул қилиши учун таклифлар тақдим этади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилиши мумкин:
Шахснинг чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми иккинчи бўлимида назарда тутилган тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятларни содир этиш натижасида жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказганлигини тасдиқлайдиган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ҳужжатлар шахснинг фуқаролигини йўқотиш юзасидан ташаббускор органнинг асослантирилган тақдимномаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборилади.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг йўқотилганлиги факти «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31, 32-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахснинг доимий яшаш жойи бўйича ички ишлар органлари томонидан, чет элда доимий яшовчи шахслар учун эса, консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
1. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 31, 35-моддаларига мувофиқ ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини унинг шахсий аризасига биноан, шунингдек унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги хусусида шубҳа юзага келган бошқа барча ҳолларда аниқлайдилар.
1. Хорижда доимий яшовчи шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги аризаси «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32, 35-моддаларига мувофиқ қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Ариза берувчининг бундай аризаси ва таржимаи ҳолига оид маълумотлари Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлаган шаклдаги сўров варақалари /анкеталар/да баён этилади ва унга аризачининг фотосуратлари илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VIII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сонли Фармони асосида 5-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)