САЙЁҲЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШИ ВА КЕТИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
«Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги «Ўзбектуризм» миллий компанияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 360-сонли қарори ва туризмга тааллуқли бўлган бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасига чет эллик туристларни кириб келиши ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга сайёҳ сифатида сафар қилиш тўғрисидаги қоидаларини тартибга солиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қарор қилади:
1. «Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги» Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 март, 908-сон билан рўйхатга олинган «Туристик гуруҳларни хорижга юборишнинг вақтинчалик тартиби» ва 2004 йил 19 май, 1357-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасининг туристик ташкилотлари томонидан чет эллик туристларни қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлар бекор қилинсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.
«Ўзбектуризм миллий компаниясининг 2004 йил 13 сентябрдаги 23-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 2004 йил 29 октябрдаги 9/1005-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2004 йил 27 сентябрдаги 7-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2004 йил 15 сентябрдаги 1/5/4-622- сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 июлдаги 360-сон қарорига мувофиқ, туризмга тааллуқли бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида туристик экскурсияларни амалга ошириш вақтида кафолатланган хизматлар кўрсатиш ва сайёҳларни чет эл сафарига боришларини расмийлаштириш тартибини ҳамда чет эллик сайёҳларни қабул қилиш жараёнида ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл сафарларига бориши чоғида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсизликларини таъминлаш, турар жойларини кафолатланиши ҳамда чет эл сафаридан ўз вақтида қайтишлари мақсадида ишлаб чиқилган.
1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, туристик ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган чет эллик сайёҳлар ҳақидаги иловага мувофиқ маълумотномани улар кириб келишларидан 5 кун олдин «Ўзбектуризм» миллий компаниясига тақдим этадилар.
а) кириб келаётган сайёҳлар сони, улар қайси давлатдан келаётганлиги ва қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот;
в) Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва овқатланиш жойлари кўрсатилган ҳолда, сайёҳларнинг ҳаракат қилиш маршрут ва муддатлари.
3. Сайёҳларни қабул қилувчи туристик ташкилотлар сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларни амалга оширади:
а) аэропорт, вокзал ва бошқа кириш жойларида чет эллик сайёҳларни кутиб олиш, маълумотномада кўрсатилган меҳмонхоналарга жойлаштириш ва тегишли расмийлаштириш ишларини амалга ошириш;
в) сайёҳларни республика ҳудудида белгиланган муддат давомида бўлиши ва белгиланган муддат тугагандан сўнг республика ҳудудидан ўз вақтида чиқиб кетишларини таъминлаш;
г) хавф-хатар манбалари бўлган ҳудудларга чет эллик сайёҳларни олиб чиқишларидан олдин, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармаларидан бахтсиз ҳодисалар ёки хавф-хатарлар келиб чиқиши мумкин бўлиши ёки бўлмаслиги юзасидан тегишли маълумотларни олиш;
д) рухсат этилган хавфсиз йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда белгиланган хавфсиз йўналиш бўйича саёҳат қилишни таъминлаш;
е) белгиланган йўналишнинг хусусияти ва сайёҳларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар манбалари ҳақида уларнинг ўзини хабардор қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш;
ж) зарур ҳолларда, чет эллик сайёҳлар ҳақидаги маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;
з) чет эллик сайёҳлар томонидан чегара ҳудудидан ўтиш вақтида белгиланган тартибга риоя қилинишида тегишли давлат органларига кўмаклашиш.
4. Қабул қилувчи туристик ташкилот чет эл сайёҳлари билан хавфсизлик чораларига риоя этишлари, Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, экологик хавфсизлик талаблари, миллий урф-одатларга ҳамда санитария-гигиена қоидаларига амал қилишлари тўғрисида тегишли тушунтириш ишларини ўтказади.
5. Сайёҳларни чет эл сафарига юбориш «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан келишилгандан сўнг амалга оширилади. Туристик ташкилот томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
сайёҳлар рўйхати, гуруҳ раҳбари кўрсатилган ҳолда (рўйхат сайёҳларни жўнатиш вақтидан камида 3 иш куни олдин топширилиши лозим);
сайёҳларни чет эл сафарига юборувчи Ўзбекистон Республикаси туристик ташкилотининг чет элдаги ҳамроҳининг сайёҳларга кафолатланган хизмат кўрсатишини тасдиқловчи ҳужжат;
6. «Ўзбектуризм» миллий компанияси туристик ташкилот тақдим этган ҳужжатлар асосида ҳужжат топширилган кундан 2 кун муддатда ҳужжат топширган туристик ташкилот сайёҳларни чет элга юборишига ўз розилигини ёки асослантирилган рад жавобини беради.
7. Туристик ташкилот раҳбари сайёҳлар чет эл сафарларидан қайтганларидан сўнг бир ҳафта ичида, «Ўзбектуризм» миллий компаниясига сайёҳларни қайтганлиги тўғрисида маълумот тақдим этади.
8. Туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Берилган рақам ___________________________________________________________________ 1. Туристик фирма ________________________________________________________________ | |||
туристик фирманинг тўлиқ номи | лицензияси | ||
2. Гуруҳ келган куни ______________________________________________________________ | |||
қаердан келган | |||
3. Сайёҳлар сони _________________________________________________________________ 4. Қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот___________ | |||
_______________________________________________________________________________________ | |||
5. Транспорт воситасининг давлат рақами ____________________________________________ 6. Туристик гуруҳининг (якка сайёҳ) қайси шаҳарларда тўхташи ва муддатлари, | |||
меҳмонхоналар номлари ва умумий овқатланиш жойлари тафсилоти билан | |||
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойи ________________________ | |||
________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ |