17.10.2025 йилдаги 656-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларида тьюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талаба-ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг шахсий-касбий ривожланишига яқиндан ёрдам бериш, талабалар билан индивидуал ишлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим ташкилотларида тьюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторлик фаолиятининг мақсад ва вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда тьюторларга қўйиладиган малака талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий таълим ташкилотларида талаба-ёшлар тарбияси билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш, уларда ватанпарварлик руҳини ошириш ва тьюторлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизимини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда амалиётга жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
656-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 656-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларида тьюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом олий таълим ташкилотларида тьюторлик фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари нодавлат олий таълим ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тьюторлар олий таълим ташкилотида талаба-ёшларни ҳар томонлама камол топтиришга, уларда маънавий-ахлоқий қадриятлар ва кенг дунёқарашни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолият олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тьюторлар ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари, олий таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидалари ва одоб-ахлоқ кодекси ҳамда ушбу Низом асосида ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тьюторлар фаолиятига олий таълим ташкилотининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори (директор ўринбосари) умумий раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тьюторлик фаолиятининг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тьюторлик фаолиятининг мақсади — талаба-ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, шахсий-касбий ривожланишига яқиндан ёрдам бериш, талабаларнинг таълим-тарбия жараёнларига мослашувини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тьюторлик фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг олий таълим ташкилоти ва таълим-тарбия жараёнларига мослашувига, ахборот-ресурслари ва бошқа манбалардан самарали фойдаланишига кўмаклашиш ҳамда шахсий-касбий қизиқишларини ривожлантиришга қаратилган якка ва жамоавий маслаҳатлар бериб бориш, ички тартиб-қоидалар, одоб-ахлоқ кодекси ҳамда бошқа локал ҳужжатлар билан талабаларни таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган, етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни ҳамда ижтимоий-маданий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этаётган талабаларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг яшаш манзиллари (талабалар турар жойи, ижара, яқин қариндоши ва хусусий хонадонлар) бўйича мунтазам мониторинг юритиш ҳамда у ердаги шароит ва талабаларнинг ижтимоий (оилавий) ҳолатидан хабардор бўлиш, уларнинг бу борадаги муаммоларини ўрганиб, уни бартараф этиш бўйича раҳбариятга тегишли таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уларни фарзандининг ўқув-тарбиявий ва ижтимоий-маиший соҳалардаги фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тьюторларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тьюторлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давомат ва ўзлаштиришни мониторинг қилиб бориш мақсадида ўзига бириктирилган талабаларнинг дарсларини кузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг талабалар турар жойига жойлашиши ва ундан чиқарилиши ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларга тавсифнома ва академик таътил бериш масаласини ҳал этишда иштирок этиш, факультетда (олий мактабда) талабалар ҳақидаги мавжуд маълумотлардан хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар билимининг баҳоланишини кузатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тьюторлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тьюторлар меҳнат шартномасида кўрсатилган ишлар билан бир қаторда, асосий ишидан бўш вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўриндошлик асосида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар тьюторларнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг одоб-ахлоқ кодекси ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини кундалик назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини ҳурмат қилиш, улар ҳақидаги шахсий маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ва уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни олий таълим ташкилоти низоми, ички тартиб-қоидалари, одоб-ахлоқ кодекси, талабалар турар жойидан фойдаланиш қоидалари ва таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар билан боғлиқ фавқулодда муаммоли вазиятлар юзасидан зудлик билан факультет (олий мактаб) декани ва бошқа масъулларга ахборот бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тьюторлар зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тьюторлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тьюторлик асосий меҳнат фаолияти бўлиб, бунда тьюторлик учун бакалавр даражаси тўғрисидаги ҳужжат (ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар) талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тьюторларга бакалавриат босқичининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 1 — 3-курс талабалари бириктирилади ва уларнинг сони, қоида тариқасида, 120 — 150 нафардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тьюторлар таълим ташкилотида тегишли бўлим ва тузилмалар билан ҳамкорликда ўқув йили учун тасдиқланган иш режаси асосида фаолиятини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тьюторлар фаолиятига оид чораклик ҳисоботлар тегишли бўлинма томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг электрон тизимига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабаларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш учун тьюторларнинг иш куни давомийлигини олий таълим ташкилотидаги ўқув жараёни графигидан келиб чиққан ҳолда, мослашувчан иш графиги асосида белгилаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Тьюторларга қўйиладиган малака талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тьюторлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, таълим стандартлари талаблари ва мазмунини билиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар билан ишлаш, маънавий-маърифий соҳага оид билимлар, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш малакасига эга бўлиши, соҳага оид янгиликлардан хабардор бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни таҳлил қила олиш ва умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш, қарорлар қабул қилиш ва ўз фикрларини ёзма ҳамда оғзаки баён этиш, топшириқларни қисқа ва лўнда ифода этиш қобилиятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларнинг олий таълим ташкилотидаги фаолиятини таҳлил қила олиши, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш ва амалда қўллашни билиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тьюторларга нисбатан қуйидаги малака талаблари қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий маълумотга (бакалавр) эга бўлиш (илмий даража ва илмий унвонга эга шахсларга афзалликлар берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим бериш ҳуқуқидан маҳрум этилмаган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар услубиёти ва амалиётини чуқур англаб етган, педагогик-психологик билим ва тажрибага эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий шахсий фазилатларга, шу жумладан, маданиятли, масъулиятли, киришувчан, ватанпарвар ва ташаббускор бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низомнинг 17-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган мутахассислар тьюторлик лавозимига тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Тьюторлар фаолиятини мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тьюторлар фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, ташкилий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича масъулият олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Олий таълим ташкилотининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторларнинг ишини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторларнинг иш тажрибасини ўрганади, умумлаштиради, илғор иш тажрибаларини оммалаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тьюторлар учун талабалар билан маънавий-маърифий, касбий-ижодий фаолиятни ташкил этишнинг инновацион технологиялари, самарали шакл ва методлари бўйича семинарлар, ўқувлар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда тьюторлар фаолиятининг самарадорлиги юзасидан таҳлилий ҳисоботларини тайёрлайди, таклифларни умумлаштиради, раҳбариятга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультет (олий мактаб) декани билан ҳамкорликда юқори самарадорлик (KPI) кўрсатган тьюторларни рағбатлантириш ва малака ошириш, стажировкаларини ташкил этиш бўйича раҳбариятга таклифларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тьюторлар ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 656-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотларида талаба-ёшлар тарбияси билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш, уларда ватанпарварлик руҳини ошириш ва тьюторлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ёшлар тарбияси билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш

1.

Талабаларнинг таълим ташкилоти фаолияти бўйича билдирган холис муносабатлари асосида олий таълим ташкилотидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Олий таълим ташкилотларининг ижтимоий-маънавий муҳитини ўрганиш ва барқарорлигини таъминлаб бориш мақсадида ижтимоий сўровномалар ўтказиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Олий таълим ташкилотларида ҳар бир курс вакилларидан иборат «Курс қўмиталари» фаолиятини ташкил этиш орқали талабаларнинг муаммолари ва қизиқишларини доимий ўрганиш.

Доимий

3. Сўровномалар натижалари ҳамда талабаларнинг билдирган фикрлари асосида Муаммоларни бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш.

Режа-график асосида

4. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Муаммоларни бартараф этиш дастури асосида амалга оширилган ишлар натижадорлиги бўйича очиқ ҳисобот бериш.

Режа-график асосида

2.

Ахборот маконида ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Ҳар бир олий таълим ташкилотида талабалар учун махсус ижтимоий платформалар ва мобил иловаларни яратиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Ҳар бир олий таълим ташкилотида профессор-ўқитувчи ва талабалар салоҳиятидан самарали фойдаланадиган медиалаборатория фаолиятини ташкил этиш.

2025 йил декабрь

3. Ижтимоий тармоқларни доим кузатиб борадиган, ахборотларни таҳлил қиладиган, зарур ҳолларда, тегишли ахборотга тезкор муносабат билдириш кўникмасига эга малакали мутахассислар иштирокида давра суҳбатлари, брифинг, пресс-клуб, очиқ мулоқот шаклидаги тадбирларни мунтазам ташкил қилиш.

Доимий

4. Ижтимоий тармоқлардаги мавжуд контентларни саралаш, талабаларга маънавий-ахлоқий, мафкуравий, диний, сиёсий саводхонлигини оширишга хизмат қиладиган гуруҳ ва каналларни тавсия қилиш, ўз навбатида ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи гуруҳ ва каналлар бўйича талабаларни огоҳлантириб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

Доимий

3.

Олий таълим ташкилотларида тарбия кластери асосида «Устоз-шогирд» анъаналарини ривожлантириш, маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизими самарадорлигини ошириш.

1. Олий таълим ташкилотларида «Етакчи ва фаол талабалар мактаби»ни ташкил этиш орқали ижтимоий фаол ёшларни тайёрлаш ва уларга таълим ташкилотидаги ижтимоий-маънавий жараёнларни бошқаришга имконият бериш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Олий таълим ташкилотининг илмий даражали, ёши улуғ, бой ҳаётий тажрибага эга ва ҳурматга сазовор профессор-ўқитувчиларини талабаларга бириктириш орқали «Бир зиёли — 10 талабага маънавий устоз» тизимини жорий этиш.

2025 йил декабрь

4.

Талабалар ўртасида эстетик тарбияни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.

1. Олий таълим ташкилотларида адабиёт, санъат ва маданият бурчаклари ташкил этиш, санъат асарлари, миллий қадриятларни акс эттирувчи элементларни жойлаштириш орқали эстетик муҳитни яратиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025 йил ноябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Турли эстетик ривожланиш лойиҳалари, «Ижодкор талабалар ҳафталиги», санъат асарлари кўргазмалари, ижодий клублар ва тўгараклар ташкил қилиш.

2025 йил декабрь

3. Талабаларнинг музей, театр каби санъат ва маданият муассасаларига ташрифларини тизимли йўлга қўйиш.

Режа асосида

4. Олий таълим ташкилотларида мусиқа ва рақс ансамбллари фаолиятини ташкил этиш.

2025 йил декабрь

II. Талаба ёшларни Ватанга садоқат ва унинг тараққиётига дахлдорлик руҳида тарбиялаш

5.

Талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юрт тарихига ва аждодлар меросига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш.

1. «Маърифат дарслари» доирасида мутахассислар иштирокида «Ўзбекистон Қаҳрамонлари» мавзусида ўзбек қаҳрамонлари ҳақида дарслар ташкил этиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025/2026 ўқув йили давомида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Талаба-ёшларнинг ҳарбий музейлар ва тарихий ёдгорликларга саёҳатларини ташкил этиш.

Режа асосида

3. Талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Мард ўғлон», «Посбонингмиз — Ўзбекистон», «Мангуберди издошлари» ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказиш.

2026 йил давомида

4. Миллий қадриятлар ва анъаналарга садоқатли қилиб тарбиялаш мақсадида «Миллий либослар», «Юртим қадриятлари», «Миллий ўйинлар» ва бошқа тадбирларда талабалар қамровини ошириш.

2026 йил март — июнь

6.

Олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида ҳар йили икки босқичда «Амир Темур ворислари» ҳарбий-спорт кўрик-танловини ўтказиш.

1. «Амир Темур ворислари» ҳарбий-спорт кўрик-танловининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2026 январь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Олий таълим ташкилотларида ҳарбий-спорт гуруҳини ташкил этиш ва моддий-техник базани шакллантириш.

2026 йил март

3. Ҳар бир ҳудуддаги битта олий таълим ташкилотида мусобақаларни ўтказишга ихтисослашган «Ҳарбий-спорт майдончалари»ни ташкил этиш.

2026 йил апрель

4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш.

2026 йил май-июнь

5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш.

2026 йил июнь-июль

6. Тадбирларни ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.

2026 йил май — июль

7.

Олий таълим ташкилотларида ватанпарварлик муҳитини шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий ёндашувларини жорий этиш.

1. Олий таълим ташкилоти ҳудуди, ташқи ва ички бинолари, талабалар турар жойларида ватанпарварлик, миллий ғурурни тарғиб қилувчи баннерлар, тарихий қаҳрамонлар суратлари ва фикрлари ифодаланган тарғибот воситаларини жойлаштириш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025/2026 ўқув йили давомида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мудофаа вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Олий таълим ташкилоти ахборот майдонида (сайт, ижтимоий тармоқлар) миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварликка оид руҳлантирувчи материалларни доимий жойлаштириб бориш.

Доимий

3. Ватанпарварлик ойлигини ташкил этиш, ҳарбий қисмларга талабалар ташрифларини уюштириш, ҳарбий соҳадаги фахрийлар билан учрашувларни ташкил этиш.

2026 йил январь

III. Тьюторлик фаолиятини такомиллаштириш

8.

Тьюторлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизимини жорий этиш.

1. Тьюторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва рейтинг тизимини йўлга қўйиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Энг юқори рейтингга эга бўлган тьюторларни рағбатлантириш ва энг паст рейтинг кўрсаткичига эга тьюторларга нисбатан жазо чораларини қўллаш механизмларини жорий этиш.

2026 йил сентябрь

3. Тьюторлар фаолияти бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш ва олий таълим ташкилоти Илмий кенгашида муҳокама қилиш.

Ҳар ўқув йили якунида

9.

Тьюторлик фаолиятини рағбатлантириб боришнинг замонавий механизмларини жорий этиш.

1. Ҳар йили турли номинацияларда «Энг яхши тьютор» танловини эълон қилиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ҳар йили сентябрь-декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Олий таълим ташкилотларида энг самарали фаолият юритган тьюторларга ойлик устамалар жорий этиш.

Режа асосида

3. Энг самарали фаолият юритган тьюторларни хорижий олий таълим ташкилотларида тажриба алмашиш учун юбориш.

Белгиланган муддатларда

10.

Тьюторлик институтининг бошқарув ва мониторинг тизимини такомиллаштириш.

1. Тьюторларни методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, тарбиянинг замонавий усуллари бўйича тажриба алмашиш, тьюторлар фаолиятини мониторинг қилиш имкониятини берувчи рақамли платформани жорий этиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Тьюторлик (мураббийлик) институти фаолиятини илмий ёндашув асосида такомиллаштириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида «Тьютор» илмий-амалий электрон журналини жорий қилиш.

2026 йил май

3. Ҳар чорак якунлари бўйича тьюторлар фаолияти юзасидан онлайн ҳисобот тақдим қилиш тизимини жорий этиш.

Ҳар чоракда

11.

Тьюторларни ишга қабул қилиш жараёнининг шаффоф тизимини жорий этиш.

1. Тьюторлик лавозимига бўш иш ўринларини расмий веб-сайт ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

2025/2026 ўқув йили

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Тьюторлик лавозимига қабул қилинган номзодларнинг натижалари ва улар қайси мезонлар асосида танлангани тўғрисидаги маълумотларни олий таълим ташкилоти расмий веб-сайти орқали эълон қилиш.

Доимий

12.

Тьюторларнинг касбий ва шахсий компетенциясини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Тьюторлар учун компетенциявий ёндашув асосида махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва семинар-тренинглар ўтказиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Режа асосида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Тажрибали тьюторларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш ва илғор тажрибаларни оммалаштириш.

Доимий

3. Тьюторлик фаолиятига оид инновацион педагогик, рақамли технологиялар ва психологик ёндашувлар бўйича махсус малака ошириш курсларини йўлга қўйиш.

Режа асосида

13.

Талабалар ва тьюторлар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш.

1. Талабалар ва тьюторлар ўртасида мунтазам учрашувлар, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқот сессияларини ташкил қилиш.

Олий таълим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ҳар чоракда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

олий таълим ташкилотлари

2. Ҳар бир тьютор фаолият юритадиган талабалар гуруҳида аноним фикр-мулоҳаза билдириш амалиётини жорий этиш.

2025 йил ноябрь

3. Ҳар бир олий таълим ташкилотида талабалар мурожаатларини тезкор ва самарали ҳал қилиш учун «Тьюторга мурожаат» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.

2025 йил декабрь

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.10.2025 й., 09/25/656/0949-сон)