LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли «ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВнинг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.
2. Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясининг Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастурини мувофиқлаштириш бўйича кичик комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги беш кун муддатда Ўзбекистон Республикасида ОИТС/ОИВ эпидемияси тарқалишига қарши курашиш стратегик дастури лойиҳасини Республика фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссиясига кўриб чиқиш учун киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлар тўплами, 2004 й., 30-сон, 344-модда)