04.08.2005 йилдаги 185-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2010
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш, тўлдириб бориш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамида жамланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда моддий-техника таъминотига, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишга, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси органлари жорий харажатларини қоплашга йўналтириладиган маблағлар миқдори хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан солинадиган жарималар, шунингдек Жамғарма маблағларини тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳамда Жамғармага бошқа манбалардан тушадиган маблағларнинг 15 фоизи миқдоридаги тушумлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 январдаги 2-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 2-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Вазирликлар ва идораларнинг номи

Шакллантириш манбаи

Ажратмалар миқдори (фоизларда)

1

2

3

17

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси

монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун хўжалик субъектларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси

6

Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этмаганлиги учун Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мансабдор шахслардан ундириладиган жарималар суммаси

100

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар

2

кредиторлар талаблари қондирилган тақдирда, банкрот корхоналар мулкининг сотиш ва баҳолаш қиймати ўртасидаги тафовут ҳисобига, ушбу мулкни сотишдан тушадиган маблағлар

100