ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Қарори
2004—2009 ЙИЛЛАРДА МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ МОЛИЯЛАШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ СОЛИҚ СОЛИШ БАЗАСИДАН КАМАЙТИРИШ ЮЗАСИДАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР УЧУН ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 21 июлда 1387-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 11 октябрдаги 213-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1387-1, 11.10.2010 й.) мувофиқ давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги «2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги ПФ-3431-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 21-сон, 250-модда) асосан қарор қиламиз:
1. 2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Дастурини молиялаш учун йўналтирилаётган маблағларни солиқ солиш базасидан камайтириш юзасидан хўжалик юритувчи субъектлар учун даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ўн кун муддатдан сўнг кучга киради.
Молия вазири ўринбосари Д. ҚЎЧҚОРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 июль,
94-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 июль,
2004-46-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 338-модда)