Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013 11.08.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1507
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 11.08.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1507
Кучга кириш санаси
21.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 08.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 ЙИЛДА ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 11 августда 1507-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 1 апрелдаги 56-сонли ««2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1507-1, 02.04.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли қарорига асосан ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ғўза дефолиациясини самарали ўтказишини яхшилаш мақсадида, буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2005 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169-сон

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
11 августдаги 169-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома 2005 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш тартибини белгилайди ва ғўза дефолиациясини ўтказувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналари, қонунчиликка мувофиқ ғўза дефолиясини ўтказиш ишларига масъул бўлган барча давлат органлари ва мансабдор шахслари учун бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ғўза дефолиацияси кўсакларнинг эрта етилиб, барвақт очилишини таъминлаш мақсадида ғўза баргини дефолиантлар ёрдамида сунъий тўктиришдан иборат агротехник тадбир ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ғўза дефолияциясини ўтказишда хлорат магний, суюқ хлорат магний, авгурон-экстра, садаф ва бошқа дефолиантлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлланиладиган дефолиантлар қуйидаги хусусиятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хлорат магний — таркибида 58—60% таъсир қилувчи рангсиз кристалл модда бўлиб, 6 молекула сув бўлган туз ҳолида ишлаб чиқарилади. Сувда яхши эрийди, ўзига нам тортиш хоссаси ўта кучли, шунинг учун уни қуруқ жойда, нам ва ҳаво ўтказмайдиган идишларда сақлаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ хлорат магний — таркибида 43% таъсир этувчи модда бўлган оч сарғич рангли суюқлик бўлиб гектарига 7-8 литр меъёрида ишлатилади. Таъсир этиш механизми худди кристалл шаклдаги хлорат магнийга ўхшайди. Дефолиант кам заҳарли, ҳидсиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авгурон-экстра — юмшоқ таъсир этувчи суюқ модда бўлиб, гектарига 0,1-0,2 литр меъёрида ишлатилади. Авгурон-экстра дефолиантини ҳавонинг суткалик ўртача ҳарорати 180С дан паст бўлмаганда ишлатилганда яхши самара беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Садаф — оч сарғиш рангда, ҳидсиз, заҳарлилик даражаси жуда паст суюқлик бўлиб, гектарига 8,5—10 литр меъёрида ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ғўза дефолиациясини ўтказишда ҳар бир дефолиант бўйича ишлаб чиқилган тавсияларга риоя этиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ғўза дефолиация ўтказиш муддатлари ва меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ғўза дефолиациясини ўтказиш тадбирлари, қоида тариқасида, Ҳукумат қарорларида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ғўза дефолиацияси ўтказилиши лозим бўлган далани танлашда ҳамда дефолиация ўтказишнинг аниқ муддатини белгилашда ҳаво ҳарорати, тупроқнинг намлиги, ғўзанинг биологик етилганлигига (шу жумладан кўсакларнинг очилганлигига), пахта пайкалларини чеканка қилиш (чилпиш) ўтказилган муддатларга асосланилади. Ҳавонинг ҳарорати ҳамда ғўзанинг биологик етилганлиги даражасига қараб дефолиациянинг мақбул муддати 25 августдан 20 сентябргача белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юмшоқ таъсир этувчи дефолиантларни қўллаган ҳолда дефолиацияни ўтказиш учун ҳаво ҳарорати 170С-180Сдан, қаттиқ таъсир этувчи дефолиантларни қўллаган ҳолда дефолиацияни ўтказиш учун ҳаво ҳарорати 150С дан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дефолиация пайтида тупроқнинг намлиги чекланган дала намлиги сиғими (ЧДНС)га нисбатан 60—70% атрофида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ғўзанинг биологик етилганлиги бўйича ўрта толали ғўза навларининг ҳар бир тупида ўртача 50—55 фоиз, ингичка толали ғўза навларида 60—65 фоиз кўсаклар очилганда дефолиация ўтказиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пахта пайкалларида чеканка (чилпиш) ўтказилган муддатига кўра ғўза тупининг энг юқоридаги иккинчи кўсаги кесилганда уни кесилиши қийин бўлса ва чигити қорайган бўлса дефолиацияни бошлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўлланиладиган дефолиантлар меъёрларини аниқлашда ғўзанинг ғовланиши, ҳаво ҳарорати ва ғўза навларининг морфологик хусусиятларидан келиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 1 гектар майдонга қўлланилиши лозим бўлган дефолиантлар ўртача меъёрлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар бир дала учун дефолиация муддати ва меъёри мутахассислар томонидан мазкур бўлимда назарда тутилган талаблар асосида алоҳида аниқланади. Бунда, ғўза пайкаллари табақалаб дефолиация ўтказиш учун танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дефолиация учун ишчи эритмани тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дефолиантларни яхши эришини таъминлаш мақсадида дефолиация учун эритма махсус ҳовузларда ёки идишларда тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эритма ғўзанинг ҳолатига қараб алоҳида тайёрланади. 4000—5000 литрли бетон ҳовузларда сув миқдорига қараб дефолиант қўшилади ва камида бир соат давомида насослар ёрдамида аралаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, гектарига 10 кг хлорат магний сепиш талаб этилади. ОВХ русумли пуркагичда суюқлик сарфи гектарига 300 литр қилиб созланганда, ҳовуздаги 3000 литр сувга 10 гектар майдон учун 100 кг дефолиант аралаштириш зарур бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дефолиант ва сув сарфига қараб эритма тайёрлашнинг ўртача меъёрлари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳовуздаги тайёр эритма насослар ёрдамида транспорт воситасига ўрнатилган махсус цистерналарга солинади ва пуркагич ишлаётган майдонга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ОВХ русумли пуркагич билан эритмани сепиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дефолиацияни ўтказишдан олдин пуркагичнинг ишчи тезлиги ва қамров кенглиги, суюқлик босими ва сарфи ростланиши, ҳалқачалар тўғри ўрнатилиши ва фильтрлар тозалиги таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эритмани пуркагич орқали сепишда эритма имкони борича майда томчилардан иборат бўлиши, эритма баргларга текис сепилиши лозим. Бунинг учун ҳалқачаларни тўғри ўрнатиб, суюқликни 2—4 атмосфера босими остида сепиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Пуркагичнинг ишчи кенглигини созлашда соплони ердан ғўза ривожига қараб 1,2-2 метр баландликка ўрнатиш, ўқидан 10—12 даража (градус)га ётиқ ҳолатига келтириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуркагичнинг бурилиш бурчаги паст ғўзаларда 180, ўртача ғўзаларда 160 ва кучли ривожланган ғўзаларда 140 градусни ташкил қилиши ҳамда ҳар иккала томонда бир хил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бир қаторга икки марта дефолиант сепиш, шу жумладан қаторлар орасига чок бостириб сепиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Пуркагич осилган трактор ғилдиракларига ҳимоя тўсқичлари ўрнатмасдан, аппаратнинг остки қисмини юмшоқ мато билан ўрамасдан дефолиацияни бошлашга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Дефолиантларни қўллашда кўриладиган эҳтиёт чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дефолиантларни сақлаш, юклаш, тушириш ва уларни ишлатиш билан банд бўлган барча шахслар тиббий кўрикдан ўтган ва хавфсизлик қоидалари билан танишган бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Дефолиантлар махсус омборларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Дефолиантлардан бўшаган идиш ва қоплардан озиқ-овқат маҳсулотлари, сув, ем-хашак ва озуқа сақлашда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ғўза дефолиациясида қатнашувчи шахслар махсус кийимлар ва шахсий ҳимоя воситалари, шу жумладан резина қўлқоп, резина этик, респиратор ва ҳимоя кўзойнаги билан таъминланган бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ғўза дефолиациясида қатнашувчи шахслар овқатланишдан олдин қўлни, албатта, совун билан ювишлари, ишдан кейин ювиниб, иш кийимларини уй кийимлари билан алмаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Иш жойида овқатланиш, сув ичиш ва чекиш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 18 ёшга тўлмаган ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг дефолиацияда қатнашишларига рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бирон бир шахсда заҳарланиш аломатлари сезилганда, уни иш жойидан четроққа олиб чиқиб, тоза ҳаводан нафас олдирилиб, дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилади ва тезда шифокорга олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Б. НИЁЗМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 11 август

«Ўзкимёсаноат» ДАК бошқаруви раиси Ғ. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 11 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда ғўза дефолиациясини
ўтказиш бўйича йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 гектар майдонга қўлланилиши лозим бўлган дефолиантлар ўртача меъёрлари (литр ҳисобида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ғўза навларининг морфологик белгилари‎

ғўзаси ғовламаган майдонлар‎‎‎

Ғўзаси ғовлаган майдонлар‎‎‎

t >170 C‎

T<170 C‎

t >170 C‎

T<170 C‎

Тезпишар, барг сатҳи кичик, 0,5—1,0 типда шох-ланадиган ғўза навлари «Оқдарё-6», «Тошкент-6», «Омад», «АН-Боявут-2», «С-4727», «Наманган-77», ‎

8,0‎ 10,0‎ 10,0‎ 12,0‎

ўртапишар, барг сатҳи катта, 1,5 типда шохланадиган навлар «Бухоро-6», «Бухоро-8», «С-6524», «Оққўрғон-2», «Гулбаҳор», «Хоразм-127», «Мехнат», «Бухоро-102» ва ингичка толали «Термиз-31», ‎

10,0‎ 12,0‎ 12,0‎ 14,0‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

1. Ўрта толали ғўза навларига хлорат магний 8-10-12 кг/га, ингичка толали ғўза навларига эса 10-12-14 кг/га меъёрларда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа дефолиантлар сарфи хлорат магнийга мослаштириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тезпишар, 0,5-1 типда шохланувчи ғўза навлари дефолиацияга мойил бўлади, уларга дефолиантлар меъёри камроқ белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йилда ғўза дефолиациясини
ўтказиш бўйича йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дефолиант ва сув сарфига қараб эритма тайёрлаш меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‏Дефолиант сарфи, кг/га 1000 литр сувга аралаштирилади, кг ҳисобида‎‎
Гектарига 200 литр сув сарфланганда ‎ Гектарига 250 литр сув сарфланганда‎ Гектарига 300 литр сув сарфланганда ‎
8‎ 40‎ 32‎ 27‎
9‎ 45‎ 36‎ 30‎
10‎ 50‎ 40‎ 33‎
11‎ 55‎ 44‎ 36‎
12‎ 60‎ 48‎ 40‎
13‎ 65‎ 52‎ 43‎
14‎ 70‎ 56‎ 47‎
15‎ 75‎ 60‎ 50
16‎ 80‎ 64‎ 53‎
17‎ 85‎ 68‎ 57‎
18‎ 90‎ 72‎ 60‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 261-модда)