LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 28 майдаги 30-сонли ««Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тартиби тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1505-2, 05.06.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлар тўплами» 2003 йил, 20-сон) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Илова қилинган «Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низом (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1997 йил 24 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тўғрисида»ги тартиби (1997 йил, 30 декабрь, рўйхат рақами 386) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағларни ажратиш тартибини белгилайди.
2. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган шахслар иш ҳақи ёки пенсияга қўшимча равишда ҳар ойда энг кам иш ҳақи миқдорига тенг бўлган қўшимча ҳақ оладилар.
«Мустақиллик» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг етмиш беш баравари миқдорида;
«Жалолиддин Мангуберди» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг олтмиш беш баравари миқдорида;
«Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг олтмиш баравари миқдорида;
«Фидокорона хизматлари» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг қирқ беш баравари миқдорида;
1-даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида;
2-даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида;
1-даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида;
2-даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида;
«Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўланади.
«Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланган шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўланади.
4. Мукофот миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони имзоланган пайтда белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблаб ёзилади.
5. Инсонни унинг вафотидан кейин мукофотлаш пайтида мукофотлаш ҳақидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланган шахснинг оиласига топширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси орденлари ва медаллари билан мукофотланган шахсларга пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджетни тасдиқлаш пайтида режалаштирилади, мукофотлаш ҳақидаги фармонларнинг чиқишига қараб йил давомида аниқлаштирилади ва аниқ мақсадли ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси орденлари ва медаллари билан мукофотланган шахслар тўғрисидаги Фармон нусхасини олгандан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Молия бош бошқармаси 5 банк куни давомида зарур маблағларни олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини ёзиб бериш юкланган Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг туман бўлимига ҳисоблаб ўтказади.
8. Халқ банкининг туман бўлими мукофотлаш ҳақидаги Президент Фармони нусхасини олгандан сўнг олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чекларини ёзиб беришни амалга оширади.
Олувчининг номига ёзиб берилган ҳисоб-китоб чеклари уларни орденлар ва медаллар билан мукофотланган шахсларга топширишни ташкиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг мукофотлар шуъбасига қайтарилади.
9. Мукофотларни тўлаш олувчининг номи ёзилган ҳисоб-китоб чеклари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг барча муассасалари томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Тўланган ҳисоб-китоб чекларига доир харажатларни қоплаш тўланган ҳисоб-китоб чеклари талаблари ва реестрлари асосида ҳисоб-китоб чекларини ёзиб берган Халқ банки бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
12. Кўрсатиб ўтилган харажатлар молия органлари томонидан бюджетлар даромадлари ва харажатлари таснифи 7016-боб 201-бўлим 48 21 190-моддасига киритилади.