19.03.2025 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий соҳалардаги ташқи алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сон Фармони билан «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари таъсис этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари ҳамда гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари ва гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Б.О. Саидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат обрўсини ошириш ҳамда давлатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини самарали илгари суриш борасидаги вазифаларни ватанпарварлик руҳида, сидқидилдан ва намунали тарзда бажараётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

3. Кўкрак нишони билан ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ тақдирланади.

4. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари, хориждаги дипломатик муассасалари, тизимидаги ташкилотлар ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни ҳар йили 15 июнга қадар шакллантириб, Вазирликка тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзод (кейинги ўринларда — номзод) бўйича тақдим этилган таклифга илова сифатида номзоднинг маълумотнома-объективкаси, фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва нуфузини юксалтириш ҳамда юртимизнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини илгари суриш ва ривожлантириш борасида амалга оширган фаолияти акс эттирилган тақдимнома киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликнинг масъул бошқармаси томонидан номзодлар бўйича киритилган таклифлар умумлаштирилади, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вазирлик Ҳайъатига ҳар йили 25 июнга қадар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик Ҳайъати йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади ҳамда Вазирлик Ҳайъати раиси томонидан тасдиқланади.

7. Номзодларни танлашда уларнинг қуйидаги мезон талабларига мувофиқлигига эътибор қаратилади ҳамда улар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ танлаб олинади:

Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий-техник, илмий-техник, маданий-гуманитар, туризм ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг халқаро алоқалар соҳасидаги алоҳида ташаббуслари ва топшириқларини бажаришда фаол иштирок этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро кун тартибидаги ва минтақавий хавфсизликка оид долзарб муаммолар, шунингдек, мамлакатни ички ривожлантириш масалалари бўйича ташаббуслари, позицияси ва ёндашувлари хорижий мамлакатлар томонидан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлашга эришганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дунёда бўлаётган воқеалар, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига дахлдор энг муҳим масалаларини прогноз баҳолашга оид ва долзарб ахборот-таҳлилий материаллар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасини мунтазам таъминлаб турганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл мамлакатлари билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг янада ўсишини таъминлаш, хорижий инвестициялар, молиявий-техник ёрдам ва илғор технологияларни жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий келишувларга эришишда фаол иштирок этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг аҳамияти ҳамда моҳиятини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий, маданий ва туристик салоҳиятини яққол кўрсатиб берадиган холис ахборотни хорижий мамлакатларнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатишда аниқ натижаларга эришганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалий аҳамиятга эга халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик муассасалари фаолиятида кўрсатилаётган давлат хизматларининг тезкорлиги ва сифати, хорижда Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахслари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда ютуқларга эришганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимида узоқ муддат хизмат қилиб, «Устоз-шогирд» анъаналарини тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги, халқаро муносабатлар соҳасида муносиб истиқболли ва фидойи кадрлар тарбиялашда, уларнинг малакасини ошириб боришда ҳисса қўшганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик Ҳайъати тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларни танлашда юзаки ёндашувларга йўл қўймасдан, адолат ва холислик мезонларига кўра Ҳайъат йиғилишларининг ҳақиқий муҳокамалар асосида ўтказилишини таъминлаган ҳолда, номзодлар бўйича ҳужжатларни Низомда белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик Ҳайъатининг қарори асосида ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби

10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган шахсларга 1 сентябрь — Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахслар рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

12. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонини тайёрлаш, бир йўла тўланадиган пул мукофотини ажратиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Вазирлик ва Вазирлик Ҳайъати аъзолари ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишонига номзод шахсларни тақдирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги ташкилотлар ва республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарлари

Кўкрак нишони тақдимномасини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади

Ҳар йили 15 июнга қадар

2-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги масъул бошқармаси

Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Вазирлик Ҳайъатига тақдим этади

Ҳар йили 25 июнга қадар

3-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати

Номзодлар бўйича тақдимномаларни ўрганиб чиқади ва якуний қарор қабул қилади

Ҳар йили 1 июлга қадар

4-босқич

Ташқи ишлар вазири

Кўкрак нишони билан рағбатлантириш бўйича буйруқни қабул қилади

Ҳар йили 1 августга қадар

5-босқич

Ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахс)

Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди

Ҳар йили 1 сентябрь —Мустақиллик куни арафасида

 ​​​​​​​
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич номи

Балл тизими

1.

Ўзбекистон Республикаси билан хорижий мамлакатлар ўртасида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, илмий-техник, маданий-гуманитар, туризм ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшганлиги

1 баллдан 5 баллгача

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукуматининг халқаро алоқалар соҳасидаги алоҳида ташаббуслари ва топшириқларини бажаришда фаол иштирок этганлиги

1 баллдан 5 баллгача

3.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро кун тартибидаги ва минтақавий хавфсизликка оид долзарб муаммолар, шунингдек, мамлакатни ички ривожлантириш масалалари бўйича ташаббуслари, позицияси ва ёндашувлари хорижий мамлакатлар томонидан, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида сиёсий қўллаб-қувватланишини таъминлашга эришганлиги

1 баллдан 5 баллгача

4.

Дунёда бўлаётган воқеалар, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётининг Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига дахлдор энг муҳим масалаларини прогноз баҳолашга оид ва долзарб ахборот-таҳлилий материаллар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасини мунтазам таъминлаб турганлиги

1 баллдан 5 баллгача

5.

Чет эл мамлакатлари билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг янада ўсишини таъминлаш, хорижий инвестициялар, молиявий-техник ёрдам ва илғор технологияларни жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтиришга қаратилган ташқи иқтисодий келишувларга эришишда фаол иштирок этганлиги

1 баллдан 5 баллгача

6.

Ўзбекистон Республикасининг амалий аҳамиятга эга халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларнинг тўла-тўкис амалга оширилишини таъминлаганлиги

1 баллдан 5 баллгача

7.

Консуллик муассасалари фаолиятида кўрсатилаётган давлат хизматларининг тезкорлиги ва сифати, хорижда Ўзбекистоннинг жисмоний ва юридик шахслари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда ютуқларга эришганлиги

1 баллдан 5 баллгача

8.

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг аҳамияти ҳамда моҳиятини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, инвестициявий, маданий-маърифий салоҳиятини яққол кўрсатиб берадиган холис ахборотни хорижий мамлакатларнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида кенг тарқатишда аниқ натижаларга эришганлиги

1 баллдан 5 баллгача

9.

Вазирлик тизимида узоқ муддат хизмат қилиб, «Устоз-шогирд» анъаналарини тарғиб қилишда фаол иштирок этганлиги, халқаро муносабатлар соҳасида муносиб истиқболли ва фидойи кадрларни тарбиялаш, уларнинг малакасини ошириб боришга ҳисса қўшганлиги

1 баллдан 5 баллгача

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг олд томони марказий қисмида диаметри 29 миллиметрли рамзий ер шари тасвирланган бўлиб, унинг меридиан ва параллеллари ҳаворанг эмалда акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг юқори қисмида «DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI» ёзуви зарҳал рангда жойлаштирилган. Ҳарфларнинг баландлиги 3,5 миллиметрни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унинг пастки қисмида ўзаро ишонч, самимий ҳурмат ва ҳар томонлама ҳамкорликни ифодаловчи дўстона қўлни қўлга бериб кўришиш рамзи зарҳал рангда тасвирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида диаметри 23,5 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси давлат герби акс эттирилган бўлиб, унинг пастки қисмида «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,4 миллиметрни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари ҳошияланган.

Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида беш бурчакли қадағичга уланади. Қадағичнинг кенглиги — 28 миллиметр, баландлиги — 47 миллиметр.

Қадағич марказида кенглиги 24 миллиметр, узунлиги 33 миллиметр бўлган шойи лента жойлашган бўлиб, ноёб ва миллий анъаналарга хос бўлган нақш билан безатилган. Нақш кўк ва ҳаворанг тусларда ишланган бўлиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва тарихий-анъанавий қадриятлари билан узвий боғлиқликни ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 165х115 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) ҳаворанг бўлиб, плёнка билан қопланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг биринчи бети юқори чеккасидан 17 миллиметр пастда, марказда икки сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ундан 23 миллиметр пастда, биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI», иккинчи сатрда «KOʻKRAK NISHONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан 30 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 23 кегль) ёзуви жойлашган.

Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.

Гувоҳноманинг ички томони чап қисмида (иккинчи бет), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.

Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бет) юқори чеккасидан 10 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 15 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.

«GUVOHNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.

Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «tashqi ishlar vazirining», 7 миллиметр оралиқдан сўнг учинчи сатрда «20__-yil «___» __________dagi», тўртинчи сатрда «___-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.

Ундан 8 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT AʼLOCHISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги сўзлардан 12 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзи жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГУВОҲНОМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда – кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўкрак нишони билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшган чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, хорижда доимий яшайдиган ватандошлар тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўкрак нишони билан ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда – Вазирлик) тизимидаги ҳамда Вазирлик мурожаатига кўра бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантириб, ҳар йили 15 июнга қадар Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони билан тақдирлашга номзод (кейинги ўринларда – номзод) бўйича тақдим этилган таклифга илова сифатида номзоднинг маълумотнома-объективкаси, фуқаролик паспорти ёки ID-карта, сўнгги уч йил давомида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама алоқаларини ривожлантириш борасида амалга оширган фаолияти акс эттирилган тақдимнома киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликнинг масъул бошқармаси томонидан номзодлар бўйича киритилган таклифлар умумлаштирилади, ҳар йили 25 июнга қадар тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Вазирлик Ҳайъатига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик Ҳайъати йиғилишида номзодларнинг тегишли ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади ҳамда Вазирлик Ҳайъати раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Номзодларни танлашда уларнинг қуйидаги мезон талабларига мувофиқлигига эътибор қаратилади ҳамда улар ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ танлаб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар соҳасини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан турли соҳалардаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириши бўйича амалга оширган фаолияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл давлатлари билан стратегик, кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларининг янада ривожланишига, хорижий инвестицияларни жалб этишда қўшган ҳиссаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи ва маданий меросини, анъаналари ва урф-одатларини тарғиб қилиш ҳамда асраб-авайлаш, ушбу йўналишдаги маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш, илм-фан ютуқларини кенг тарғиб қилишдаги амалий ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва дўстлик жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш ва янада кенгайтиришдаги иштироки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда истиқомат қилаётган фуқаро ва ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан самарали алоқа ва мулоқотни кенгайтириш, хорижий давлатлардаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ҳамкорлик қилишдаги фаоллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда муносиб ҳисса қўшганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони юқорида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган фидойи ва фаол шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлик Ҳайъати тақдирлашга таклиф этилаётган номзодларни танлашда юзаки ёндашувларга йўл қўймасдан, адолат ва холислик мезонларига кўра Ҳайъати йиғилишларининг ҳақиқий муҳокамалар асосида ўтказилишини таъминлаган ҳолда, рағбатлантиришга таклиф этилаётган номзодлар бўйича ҳужжатларни Низомда белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик Ҳайъати қарори асосида ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланган шахсларга 1 сентябрь – Мустақиллик куни арафасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахслар) томонидан тантанали тарзда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахслар рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга эсдалик совғалари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кўкрак нишонини тайёрлаш ва эсдалик совғаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлик ва Вазирлик Ҳайъати аъзолари ушбу Низомга мувофиқ рағбатлантиришга тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонига номзод шахсларни тақдирлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати, тизимидаги ташкилотлар ва республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралари раҳбарлари

Кўкрак нишони тақдимномасини Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади

Ҳар йили 15 июнга қадар

2-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги масъул бошқармаси

Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Вазирлик Ҳайъатига тақдим этади

Ҳар йили 25 июнга қадар

3-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати

Номзодлар бўйича тақдимномаларни ўрганиб чиқади ва якуний қарор қабул қилади

Ҳар йили 1 июлга қадар

4-босқич

Ташқи ишлар вазири

Кўкрак нишони билан рағбатлантириш бўйича буйруқни қабул қилади

Ҳар йили 1 августга қадар

5-босқич

Ташқи ишлар вазири (ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбар шахс)

Кўкрак нишони билан тантанали тарзда тақдирлайди

Ҳар йили 1 сентябрь — Мустақиллик куни арафасида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонига номзодларни баҳолаш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткич номи

Балл тизими

1.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ташаббускорлиги ва шахсий ҳиссаси

1 баллдан 5 баллгача

2.

Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан турли соҳалардаги икки ва кўп томонлама алоқаларни янада ривожлантириш бўйича амалга оширган фаолияти

1 баллдан 5 баллгача

3.

Чет эл давлатлари билан стратегик, кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари

1 баллдан 5 баллгача

4.

Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларининг янада ривожланишига, мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишга қўшган ҳиссаси

1 баллдан 5 баллгача

5.

Хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи ва маданий меросини, анъаналари ва урф-одатларини тарғиб қилиш ҳамда асраб-авайлаш, ушбу йўналишдаги маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш, илм-фан ютуқларини кенг тарғиб қилишдаги амалий ишлари

1 баллдан 5 баллгача

6.

Хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва дўстлик жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш ва янада кенгайтиришдаги иштироки

1 баллдан 5 баллгача

7.

Хорижда истиқомат қилаётган фуқаро ва ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан самарали алоқа ва мулоқотни кенгайтириш, хорижий давлатлардаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ҳамкорлик қилишдаги фаоллиги

1 баллдан 5 баллгача

8.

Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишга муносиб ҳисса қўшганлиги

1 баллдан 5 баллгача

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Номзодларнинг эришган натижалари бўйича қўйилган баллари жамланиб, энг юқори кўрсаткични қайд этганлар кўкрак нишонига номзод сифатида тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда — кўкрак нишони) мис қотишмасидан тайёрланади ва қарама-қарши учларининг диаметри 36 миллиметрли саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саккиз қиррали юлдуз Ўзбекистоннинг қадимий давлатчилиги тарихи, анъаналари ва миллий маданий меросининг муҳим рамзи сифатида ифода этилиб, марказий қисмида диаметри 25 миллиметрли рамзий ер шари тасвирланган, унинг меридиан ва параллеллари ҳаворанг эмалда акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг марказий қисми тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик рамзи сифатида тумшуғида зайтун новдаси билан учаётган кабутар ва унинг ўнг томонида Ўзбекистон Республикаси байроғининг рангли тасвири акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг пастки қисмида «DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида диаметри 18 миллиметрли Ўзбекистон Республикаси давлат герби, унинг пастки қисмида «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишонининг қалинлиги — 2,5 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қавариқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари ҳошияланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони илмоқча ва ҳалқа ёрдамида беш бурчакли қадағичга уланади. Қадағичнинг кенглиги — 28 миллиметр, баландлиги — 47 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичга эни 24 миллиметр, бўйи 33 миллиметрли шойи лента қопланган бўлиб, халқ амалий санъати элементларини акс эттирувчи геометрик ва миллий меъморчилик нақшлари билан безатилган. Нақш кўк ва зарҳал ранглардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бой маданий мероси тарихий анъаналар ва миллий ўзлик билан узвийлигини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 165х115 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) кўк рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг биринчи бети юқори чеккасидан 17 миллиметр пастда, марказда икки сатрда «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», «TASHQI ISHLAR VAZIRLIGI» ёзуви жойлашган. Ундан 23 миллиметр пастда, биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI», иккинчи сатрда «KOʻKRAK NISHONI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан 30 миллиметр пастда «GUVOHNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 23 кегль) ёзуви жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзувлар оқ рангда акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ички томони чап қисмида (иккинчи бет), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бет) юқори чеккасидан 10 миллиметр пастда, марказда «GUVOHNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 15 кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«GUVOHNOMA» сўзидан 10 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пастки чизиқдан 10 миллиметр қуйида, марказда тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «tashqi ishlar vazirining», 7 миллиметр оралиқдан сўнг учинчи сатрда «20__-yil «___» __________dagi», тўртинчи сатрда «___-son buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундан 8 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «DIPLOMATIK XIZMAT FIDOYISI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan taqdirlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзлари ёзилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги сўзлардан 12 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 11 кегль) сўзи жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГУВОҲНОМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/174/0259-сон)