ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Қарори
БИРЖА КОТИРОВКАЛАРИ (КИМОШДИ САВДОЛАРИ) ЎРТАЧА НАРХЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 22 июнда 1372-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 15 сентябрдаги 90, 81, 01/19-18/18-сонли «Биржа котировкалари (Кимошди савдолари) ўртача нархларини белгилаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор»ни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1372-1, 14.10.2009 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига асосан қарор қиламиз:
1. Биржа котировкалари (кимошди савдолари) ўртача нархларни белгилаш тўғрисидаги қоидалар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРАДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 май,
77-сон
Иқтисодиёт вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 май,
33-сон
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 май,
01/24-32-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 290-модда)