1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарқона янги йил бошланадиган қутлуғ кун — Наврўзи олам асрлар давомида баҳор, эзгулик, меҳр-оқибат, меҳнат ва бунёдкорлик рамзи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу мунаввар айём кейинги йилларда Ватанимизда амалга оширилаётган «Инсон қадри учун, инсон бахти учун», деган олижаноб ғояга ҳамоҳанг бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди ҳамда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида кенг нишонланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу улуғ фаслнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган гуманизм, одамзотни бутун борлиқнинг гултожи сифатида эъзозлаш, она замин ва табиатни асраб-авайлаш тамойиллари бугунги кунда ҳаётимизда янада ёрқин намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айнан ана шундай эзгу қадриятлар туфайли юртимизда аҳоли манфаатлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларни қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг ҳеч бир аъзосини меҳр ва эътибордан четда қолдирмаслик, шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, ер ва сув ресурсларидан, барча табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш устувор вазифамизга айланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да нишонланадиган бу йилги Наврўз шодиёналари шу боис янгича руҳ ва мазмун касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган Наврўзи оламнинг кўп миллатли жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини, бирдамлик руҳини мустаҳкамлашдаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу айёмни Янги Ўзбекистоннинг бугунги салоҳияти ва нуфузига ҳар томонлама муносиб тарзда нишонлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва «Нуроний» жамғармасининг таклифига кўра 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамининг ғоявий-бадиий концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов) бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Концепция асосида ишлаб чиқиладиган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқласин, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жойларда Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган барча тадбирларни миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда бугунги ислоҳотларимизнинг маъно-моҳиятига, Концепцияда баён этилган асосий йўналиш ва тавсияларга мос ҳолда, юксак даражада ташкил этиш, уларда юртдошларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам тадбирларини борлиқнинг уйғониши, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътиборни ифода этадиган, юртдошларимизни бугунги тинч ва осуда ҳаётимизни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга ундайдиган таъсирчан мазмун ва шакл билан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти, онги ва дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришлар Наврўзнинг инсонпарварлик ва инклюзивлик моҳиятига, азалий қадрият ва анъаналарига ҳамоҳанг эканини акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, байрам арафасида барча ҳудудларда, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини, умумхалқ ҳашарларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда яшаётган турли миллат ва элатлар вакилларининг миллий урф-одатлари, анъана ва қадриятларини кенг намойиш қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконлари ташкил этиш, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда бу борада кўргазмали савдо ва танловларни уюштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча шаҳар ва қишлоқларда ўтказиладиган байрам тантаналарида, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, ҳар бир ҳудудда уни нишонлаш билан боғлиқ удум ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) Республика Маънавият ва маърифат маркази (О. Ҳасанов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Концепцияга мувофиқ Тошкент шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган асосий концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда Наврўз умумхалқ сайилларини ўтказиш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган ҳудудий чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумхалқ сайиллари уюштириладиган асосий майдонлар, кўча ва хиёбонларни миллий услубда байрамона безатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур сайил ва томошаларни маҳаллий тажрибали сценарист ва режиссёрлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакиллари билан биргаликда юқори бадиий савияда тайёрлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказиш, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) байрам дастурларини ва оммавий томошаларни тайёрлашда, кўчалар, майдон ва хиёбонларни безатишда малакали мутахассислардан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) барча тадбирлар жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-68-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПҚ-68-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимиз асрлар давомида шарқона янги йил — яшариш ва янгиланиш айёми сифатида нишонлаб келаётган Наврўз байрами Янги Ўзбекистоннинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, дунёвий тараққиёт, миллий ва умумбашарий тамойилларга содиқликни жаҳонга намоён этишда муҳим роль ўйнамоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу байрам инсон ва табиат учун экотизим яхлит ва бўлинмас экани, ҳаёт абадияти, она заминга меҳр, тинчлик, меҳнат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний ғояларни тараннум этади. Шунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2010 йил 23 февралдаги резолюциясига биноан, 21 март санаси Халқаро Наврўз куни деб эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида ишлаб чиқилган ушбу концепцияда Наврўзнинг тарихий жиҳатлари билан бирга, бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнидаги ижтимоий-маънавий роли ва аҳамиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада Наврўз қадриятларини қуйидаги маърифий мақсадларга йўналтириш таклиф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг инсонпарварлик моҳиятига алоҳида урғу бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимиз фуқаролари ўртасида бирдамлик ва ватанпарварлик фазилатларини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни, инклюзивликни кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақамиз халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва биродарликни улуғлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу мақсадларни тўлақонли ифода этиш учун Наврўз тадбирларини қуйидаги таркибий йўналишларда ташкил қилиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Янги Ўзбекистон — янги экомакон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ва табиат ўзаро уйғун яшайдиган экотизим, экоцивилизация яратиш — Наврўзнинг даъваткор ғояларидан бири.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал иқлим ўзгаришлари улкан муаммоларни келтириб чиқараётган ҳозирги вақтда халқаро жамоатчилик бу масаланинг нақадар муҳим эканини чуқур тушуниб етмоқда. Дунёнинг етакчи давлатларида экоцивилизация барпо этиш долзарб вазифа сифатида кун тартибига қўйилаётгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ҳам бу борада катта ишлар амалга оширилмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси айнан шу мақсадга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: кейинги йилларда Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 2 миллион гектар майдонда яшил бутазорлар барпо этилгани, шаҳар ва қишлоқларимиз атрофида «яшил белбоғ»лар бунёд этилаётгани тарихимизда илгари кўрилмаган улкан ишлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаётимизга Наврўзнинг қадимий руҳи ва фалсафасига мос бўлган «яшил иқтисодиёт» ва «яшил энергия» деган янги тушунчалар кириб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳаётимизда «ақлли шаҳар», «ақлли уй», «яшил хонадон» каби тамойиллар кенг ўрин эгалламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ҳудудларнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланиб бораётган «Янги Ўзбекистон» турар-жой массивлари янги экоцивилизациянинг дастлабки миллий модели, десак, тўғри бўлади. Мамлакатимизда 2030 йилгача 100 та ана шундай массив барпо этиш кўзда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юртимизда жорий йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилиниши ва бу борада махсус давлат дастури амалга оширилаётгани экоцивилизация йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳеч шубҳасиз, шу борадаги барча мақсад ва вазифалар, эришилган натижаларни маърифий тарғибот, электрон-визуал ресурслар, сунъий интеллект имкониятлари ва жонли саҳна кўринишлари, оммавий чиқишлар орқали Наврўз ғоялари билан уйғун ҳолда ифода этиш байрам тадбирларининг мазмуни ва жозибасини янада оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инсонпарвар ва инклюзив қадриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсонпарварлик ва инклюзивлик — Наврўзи оламнинг энг муҳим хусусияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча одамларни тенглик ва адолат тамойиллари асосида, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиб яшашга чақиради. Жисмоний имконияти чекланган ва кам таъминланган аҳоли тоифалари — кекса ва ногирон инсонлар, камбағал оилалар, ёрдамга муҳтож қатламларга жамият ва давлат эътиборини қаратишга, одамларни савоб ишларга ундайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу байрамнинг «Наврўзи олам» деб аталишида ҳам унинг умумбашарий ва инклюзивлик хусусияти мужассамдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда самарали ижтимоий сиёсат олиб бориш, инклюзивлик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Янгиланган Конституциямиздаги «Ўзбекистон — ижтимоий давлат» деган принципиал қоида ҳам аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ҳеч кимни меҳр ва эътибордан четда қолдирмасликни доимий ишлайдиган тизимга айлантиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда, юртимизда биринчи марта Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: ўтган йилнинг ўзида 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди, энди 75 фоиз муаммолар ушбу бўғинда ҳал этилмоқда. Масалан, ногиронлиги бўлган инсонлар учун протез воситалари икки ҳафтада маҳалланинг ўзида берилмоқда. Ногиронлиги бўлган болаларга «қараб туриш хизмати» жорий этилди. Натижада 700 нафар ота-она ишлаш имконига эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатланишга қийналадиган 4 минг нафар ёлғиз кекса учун уй шароитида қараб туриш хизмати йўлга қўйилди. Ногиронлиги бор болалар учун боғча ва мактаб таълимида, олийгоҳларда алоҳида қулайлик, имконият ва енгилликлар яратилмоқда. Ногиронлиги бор шахсларнинг бандлиги республикамиз бўйича 20 фоизга етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман, 2024 йилда ижтимоий ҳимоя бўйича жами 34 та муҳим янгилик амалга оширилди. Бу йил эса яна 28 та ташаббус бўйича амалий иш олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар: ўзбек халқ оғзаки ижоди, мумтоз ва замонавий адабий меросимизда жамият ҳаётидаги тенглик, инклюзивлик, ўзаро меҳр-оқибат тамойилларини улуғлайдиган асарлар кўп. Байрам тадбирларида уларнинг сара намуналаридан кенг фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Байрам тантаналарини оммавий ахборот воситалари орқали ёритишда баҳорий уйғонишни миллий Ренессанс жараёни билан боғлаш, сўнгги йилларда ижтимоий ҳимоя тизимидаги ислоҳотлар миқёсини юқорида келтирилган ҳамда бошқа статистик ва амалий ўзгаришлар (ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларга кўрсатилаётган ёрдамнинг институционаллашгани, ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан давлат томонидан кўрсатилаётган кўмак кўлами ва турлари кескин ошгани) мисолида кўрсатиб, Наврўзнинг эзгулик ва инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва фуқаролар ҳолидан хабар олиш бўйича маҳалла ва жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида алоҳида тадбирлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги сиёсат Наврўз қадриятлари билан ҳамоҳанг эканига урғу бериш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар: амалий тадбирлар ва тарғибот ишлари давомида охирги пайтларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий роли кескин ошгани, бошқарув тизими, илм-фан ва бошқа соҳаларда аёлларнинг сони ортгани, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайгани, инсонпарвар ва халқчил сиёсат натижасида ҳаёти ижобий томонга тубдан ўзгарган аёллар ҳақида туркум материаллар намойиш этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу йилги Наврўзнинг муборак Рамазон ойига тўғри келиши муносабати билан бу борада нотўғри талқинларга йўл қўймаслик мақсадида маърифий тарғибот ишларини ташкил этиш лозим. Бу икки қутлуғ санани уйғун ҳолда, хайру саховат ва меҳр-оқибат айёми сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, олимлар, шоир ва адибларимиз, жамоатчилик вакилларининг теле ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлардаги чиқишларида, маҳаллалардаги тадбир ва маросимларда аввало бу йилги Наврўзнинг Рамазон ойида ўтаётганинг алоҳида фазилатларини таъкидлаб, тинчлик, эзгулик ва шукроналик, аҳиллик каби олижаноб жиҳатларини улуғлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Наврўз фасли — март ойида халқимизнинг улуғ намояндалари бўлган Зулфияхоним (1 март), Озод Шарафиддинов (1 март), Ҳожи Муин (15 март), Маҳмуд Замахшарий (19 март), Алихонтўра Соғуний (21 март), Абдулла Орипов (21 март), Мирзо Улуғбек (22 март), Шукур Холмирзаев (24 март) Абдухолиқ Ғиждувоний (24 март) каби машҳур сиймоларнинг таваллуд айёмларини байрам шодиёналари билан ҳамоҳанг ҳолда ўтказиш ҳам тарбиявий нуқтаи назардан катта таъсир кучига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ер, сув ва ҳаво — ҳаёт ва ризқ манбаи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз азал-азалдан табиатнинг бебаҳо неъматлари — ер ва сув ресурслари, қазилма бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланишга, атроф-муҳит тозалигини сақлашга чақиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги глобаллашув даврида бу масалалар ўта муҳим вазифага айланмоқда. Мамлакатимизда шу борада кўп ишлар қилинмоқда. Айни вақтда аҳолида экологик маданиятни кучайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу маънода, ёш авлодимиз ўртасида ушбу масаланинг моҳиятини чуқур ҳис этиб, ўзининг инновацион ишланмалари билан майдонга чиқаётган ўғил-қизларимиз борлиги таҳсинга сазовордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро экологик анжуманда Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари — Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизов нуфузли номинация бўйича ғолиб деб топилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлиб ўтадиган Наврўз тадбирларида ана шундай ёшларимизни ўрнак қилиб кўрсатиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Наврўз — меҳнат ва бунёдкорлик фасли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз деганда, аввало, кўз олдимизда ерга уруғ қадаётган, кўчат ўтқазаётган бободеҳқон сиймоси намоён бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афсуски, глобал иқлим ўзгаришлари туфайли қишлоқ хўжалигида кўплаб муаммолар пайдо бўлмоқда. Бу деҳқон ва фермерлар учун катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Уларни енгиб ўтиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар мавзуси — Наврўз тадбирларининг муҳим қисми бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ҳозирги кунда чинакам бунёдкорлик ўлкасига айланмоқда. Кенг миқёсдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари туфайли шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Замонавий корхоналар, ишлаб чиқариш мажмуалари, шинам уй-жойлар, янги-янги боғча ва мактаблар, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, йўллар ва коммуникация тармоқлари бунёд этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар:экологик ва медиа акциялар давомида табиий муаммолар инсоннинг ножўя ҳаракатлари сабабли келиб чиқиши, ҳаёт тарзимизни барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида ўзгартиришимиз зарурлигига урғу бериш лозим. Юртдошларимизни ўз уйи, кўчаси ва маҳалласини обод этишга чақириш байрамга тайёргарлик тадбирларида ўз ифодасини топиши айни муддао бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз байрами арафасида ўтказиладиган ҳашарлар давомида ирригация тармоқларини тозалаш, ерни экишга тайёрлаш, дов-дарахтларни буташ, уч авлод вакиллари — бобо, ота ва набиралар иштирокида ниҳол экиш тадбирларини ташкил этиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик тоза маҳсулотлар етиштириш, соғлом турмуш тарзи каби масалаларга эътибор қаратиш муҳимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жойлардаги Наврўз сайиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг — юртимиздаги ҳар бир ҳудуднинг Наврўз байрамини нишонлаш бўйича ўзига хос урф-одат ва анъаналари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлғуси байрам тадбир ва томошалари ана шундай беқиёс ранг-барангликни намоён этишда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар: Наврўзни нишонлаш билан боғлиқ тарихий хроникалар намойиши ҳамда кўрсатувларда тарихчи, табиатшунос, этнограф, адабиётшунос олимлар томонидан бу байрамнинг 5 минг йиллик қадимий илдизларга эга эканига алоҳида урғу берилиши мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, бу борадаги қадимги ривоятлар, ёши улуғ юртдошларимизнинг байрам ҳақидаги болалик таассуротлари акс эттирилган лавҳаларни ҳам ташкил этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ўтадиган байрам тадбирларида асосий иштирокчиларнинг миллий либосларда бўлишига эътибор қаратиш, миллий таомлар, ҳунармандлик буюмлари ва либослар кўргазмаларини, моҳир чеварлар, уста ва ҳунармандларни тақдирлаш маросимларини ўтказиш байрамга кўтаринки руҳ ва мазмун бағишлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Наврўз — ёшлик ва шижоат айёми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз ўзининг уйғониш, яшариш ва янгиланиш борасидаги удум ва анъаналари билан доимо ёшликни, навқиронликни, ҳаёт гўзаллиги ва жўшқинлигини улуғлаб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг фаол бунёдкоридир. Байрам иштирокчиларининг асосий қисми ҳам ёшлар бўлиши табиий.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис ўтказиладиган тадбирларда Янги Ўзбекистон фарзандларининг турли соҳаларда эришаётган ютуқларини барча ёшларимизга ўрнак қилиб кўрсатиш, уларни умрнинг ҳар дақиқасини, бугунги ҳаётимизда яратилаётган имкониятларни қадрлашга чақириш, ватанпарвар инсонлар бўлиш, доимо олдинга интилиб яшашга даъват этиш ўринлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар: барча маҳаллаларда оммавий ҳашарлар, сумалак қайнаётган дошқозонлар атрофида кексаю ёш иштирокида ўйин-кулгулар, сайиллар, очиқ майдонларда қўғирчоқ театрлари ва фольклор томошаларини уюштириш, улоқ ва кўпкарилар ўтказиш, ўзбек халқ эртаклари қаҳрамонлари сиймоси тасвирланган бадиий, ҳужжатли ва анимацион маҳсулотлар, миллий қаҳрамонларнинг мерчларини оммалаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўғирчоқ ишлаб чиқарадиган корхоналарга Алпомиш, Гўрўғли, Ойбарчин, Қалдирғоч, Качал полвон, Шум бола ва бошқа миллий қаҳрамонларнинг катталаштирилган тимсолларини яратиш бўйича буюртма бериш, Наврўз сайилларида кўчаларда миллий достон ва эртакларимиз қаҳрамонлари сиймосидаги ёшлар билан, машҳур спортчи, «Ай-ти»чи, санъаткор, етакчи ўғил-қизларимиз билан учрашув ва мулоқотлар ташкил этиш ҳам байрам файзини оширишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ўзбекистон — тинчлик ва дўстлик диёри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнинг энг катта бойлигимиз — кўпмиллатли халқимиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнинг қудратли кучимиз — юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида Наврўз барча ўзбекистонликлар учун том маънода севимли умумхалқ байрамига, дўстлик, бирдамлик, бағрикенглик ва аҳиллик рамзига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Байрам тадбирларида мамлакатимиздаги миллий-маданий марказлар вакилларининг анъанавий иштироки учун муносиб ўрин бериш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тавсиялар: байрам тадбирларига барча миллат ва элатлар вакилларини жалб этиш, Наврўз уларнинг ҳаётининг ҳам ажралмас бир қисмига айланиб қолганига, миллий маданияти ва анъаналарини намойиш қилишга алоҳида эътибор қаратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанимизда ўтадиган байрам тадбирларига минтақамиздаги қўшни давлатлар вакилларини, жумладан, байрам дастурларига ана шу мамлакатлар санъаткорлари, фольклор ансамбллари ва ҳунармандларини ҳам таклиф этиш, чегара ҳудудларида Наврўз сайилларини биргаликда ташкил этиш, миллий спорт мусобақаларига (кураш, кўпкари, улоқ, пойга ва бошқалар) қардош халқлар жамоаларини ҳам жалб этиш, тантанали тадбирларда ўзаро қон-қардошлик, бизни боғлаб турган маданий ришталар, муштарак тарих ва умумий келажак тўғрисида фикр алмашиш ўринли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўзбекистон — дунёга очиқ давлат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг очиқ ва эркин давлат сифатидаги имижи шаклланиб, жаҳон миқёсида дўст ва ҳамкорларимиз тобора кўпаймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумбашарий ғоялар мужассами бўлган Наврўз бизнинг жаҳон халқлари билан дўст ва ҳамжиҳат бўлиб яшаш йўлидаги интилишларимизни дунёга намоён этишда ўзига хос аҳамиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Байрам тадбирларида ушбу мавзуларни ёритиш, жумладан, бадиий дастурларда одатдагидек жаҳон санъати намуналарига ҳам ўрин бериш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситаларида мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари, хорижий дўст ва ҳамкорларимиз, чет эллик сайёҳларнинг Ўзбекистон халқига билдирган табрик ва қутловлари, мамлакатимиздаги тинчлик, барқарорлик ва дўстлик муҳити ҳамда байрам ҳақидаги таассуротларини эълон қилиш ҳам ижобий натижа беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яна бир муҳим жиҳат — Наврўз байрамини мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихона ва ваколатхоналари, ватандошлар жамиятлари кўмагида чет элдаги юртдошларимиз иштирокида кенг нишонлаш эътибор марказида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Байрамнинг рамзи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илк баҳор даракчиси бўлган бойчечак тасвиридан байрам тадбирларининг асосий рамзи сифатида фойдаланиш таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада қуйидаги усул ва воситаларни қўллаш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21 февраль — 21 март кунлари бойчечак тимсолидан барча давлат телеканалларида лейбл сифатида фойдаланиш, телевидение ва интернет, ижтимоий тармоқларда «Бойчечагим бойланди» каби машҳур халқ қўшиқларини турли ижро усулларида бериб бориш, маданий тадбирларнинг очилишини ана шундай тароналар билан бошлаш, шаҳар-қишлоқларимизнинг кўча, майдон ва хиёбонларини безашда ушбу тасвирни кенг қўллаш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПҚ-68-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
А. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси
2.
Х. Султонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
3.
O. Абдураҳмонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари