03.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1023-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 18 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 23 январда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг амал қилиши аҳолининг озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан хавфсиз овқатланишини таъминлашга, самарали бозор механизмларини шакллантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат захираси — давлат моддий захирасининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган, сақланадиган ҳамда камайишига йўл қўйилмайдиган ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари — таркиби ва миқдори бўйича аҳолининг хавфсиз овқатланиш рационининг асосини ташкил этадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат баланси — мамлакатнинг ички истеъмол талабини қоплаш манбаларини кўрсатган ҳолда аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш истиқболларини баҳолаш ва ҳисоблаш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захираси — озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини барқарор сақлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг ўзгарувчан ҳажмларда сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги — мамлакатнинг бутун ҳудудида ёки муайян минтақасида озиқ-овқат маҳсулотлари айрим турларининг етишмаслиги ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги — аҳолининг соғлом ҳамда фаол ҳаёт кечириши учун ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ ва узлуксиз таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз овқатланиш — тананинг ички муҳити барқарорлигини таъминлайдиган ва турли шароитларда атроф-муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирига қаршилик кўрсата оладиган, инсон организмининг функционал фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган, организмнинг энергетик ва биокимёвий эҳтиёжларига мувофиқ инсоннинг физиологик жиҳатдан озиқлик қимматига эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хомашё — озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат ингредиентлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши барқарорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлиги (ошкоралиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда камситишга йўл қўйилмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг минимал нормаларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли миқдорда ва узлуксиз таъминлаш имкониятларини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни фаоллаштириш, шунингдек ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти ва импорти ўртасидаги мақбул мувозанатни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолининг хавфсиз овқатланиши соҳасидаги фаолиятнинг самарадорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси бозорининг эҳтиёжларини доимий мониторинг қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи органлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келганда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то уларни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган жараённи такомиллаштиришнинг устувор инновацион усулларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш тармоқларини, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хўжалик юритувчи субъектларни комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги хавфларнинг олдини олиш жараёнлари устидан бошқарув ва назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун озиқ-овқат балансларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келган тақдирда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиш асосида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир қисқа, ўрта ҳамда узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси бозорини барқарорлаштиришга, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархларининг ўзгарувчанлигини, шунингдек уларнинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хомашё етиштиришни ривожлантириш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархлари ўсишининг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсига бўлган эҳтиёжнинг прогноз ҳажмларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат захирасини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захирасини ташкил этиш механизмларини такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси ассортиментини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун озиқ-овқат балансини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида илмий-амалий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтиришга ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни камайтиришга қаратилган илмий ишланмаларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;

ички истеъмол бозорини ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархларининг барқарорлигини сақлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат захирасини бошқаришни амалга оширади, унинг сақланиши, фойдаланиши ва янгиланиши тизимини такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат захирасида ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захирасида сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нормаларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ҳамда таъминланганлик даражасини баҳолашни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини, истеъмол, импорт ва экспорт кўрсаткичларини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасига инвестицияларни жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи билан биргаликда ички бозордаги талабни мунтазам ўрганиш асосида, зарур бўлганда, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган божхона божлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида санитария қоидалари, нормалари ҳамда гигиена нормативларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади, шу жумладан генетик модификация қилинган организмлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хомашё, кимёвий ҳамда биологик синтез қўшимчаларини ишлаб чиқариш чоғида хавфсизлик кўрсаткичларига риоя этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг илмий асосланган нормаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ўзгаришларнинг хавфсиз овқатланиш ҳамда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларига таъсири мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг овқатланиши билан боғлиқ юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасига, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини оширишга қаратилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш бўйича илмий тадқиқотларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги мақсадли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захираси тасдиқланган нормалар асосида шакллантирилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат балансини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирлардаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига йўл қўймаслик бўйича давлат томонидан кўриладиган чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотлари танқислигига йўл қўймаслик бўйича давлат томонидан кўриладиган чоралар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат захирасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захирасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ундан олиб чиқишни тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини аҳоли йиллик эҳтиёжларининг камида саксон фоизи миқдорида бўлишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади ва асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг мақсади мамлакат аҳолисининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш ҳисобига қаноатлантиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини қўллаш, мелиорация тадбирларини амалга ошириш ҳамда ирригация тизимларини бошқариш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқарувчиларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат саноатини инновацион технологиялар ва ишланмалар билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш, унинг ташкилий ҳамда иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш жараёнларига ресурс тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини сақлаш ҳамда ташиш инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги мониторингини ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги бошқа тадбирларни қонунчиликка мувофиқ ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Озиқ-овқат балансини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нормалари мамлакатнинг демографик, ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларига асосан ҳар уч йилда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмоли нормалари асосида, талаб этиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари ва ҳолатини таҳлил қилиш орқали озиқ-овқат балансини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат баланси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий аҳамиятга молик асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси бозорининг озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захиралари билан энг кўп ҳамда мақбул таъминланганлик даражасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли сони, жинси, ёши ва ҳудудий шароитларни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини реал вақт режимида баҳолаш ҳамда келиб чиқиши мумкин бўлган хавфларни прогноз қилиш мақсадида озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базаси ваколатли давлат органи томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базасида қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат баланси тўғрисидаги ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқариш ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг экспорти ҳамда импорти ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг истеъмол динамикаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги мақсадли дастурларнинг бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар ва стандартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базасидаги ахборот барча учун очиқ бўлиши керак, бундан ошкор этилиши қонун билан чекланган ахборот мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Истеъмолчиларнинг, хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Истеъмолчиларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида зарурий, ишончли ва очиқ ахборотни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархларининг асоссиз оширилиши, сунъий тақчилликнинг юзага келиши хусусида тегишли органларга мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг овқатланишга бўлган физиологик эҳтиёжини қондириш учун ўз ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган сифатга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини эркин танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида тегишли давлат назорати органларини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчининг (сотувчининг) ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган моддий зиённинг ўрни қопланиши, маънавий зарар компенсация қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бузилган ҳуқуқларини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ва бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларидан оқилона фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларига, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ассортиментини эркин танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат баланси тўғрисида ишончли ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захиралари ҳақида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг истеъмол динамикаси тўғрисида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини эркин реализация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда хомашёни қайта ишлашда ресурс тежайдиган ва хавфсиз технологиялардан фойдаланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда муомалага киритиш чоғида уларнинг қонунчилик ҳужжатлари ва техник регламентлар талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ хавфларни камайтириш ёки бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни давлат органлари билан ҳамкорликда амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи ишлаб чиқараётган (реализация қилаётган) озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги зарурий, ишончли ва очиқ ахборотни истеъмолчига ўз вақтида тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамиятини тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг ўнинчи хатбошисида назарда тутилган Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1023-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2025 й., 03/25/1023/0103-сон)