21.01.2025 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг фаолиятини 2025-2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва тартибга солиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда илмий-техник ишлар асосида таклифлар (тавсиялар) ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослашга доир экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича норматив базани ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация ва ядро хавфсизлиги масалалари бўйича давлат дастурлари, халқаро лойиҳалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқишда, шунингдек, назорат ва лицензиялаш фаолиятини техник, таҳлилий ҳамда экспериментал қўллаб-қувватлашда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосланган хавфсизлик, моделлаштириш ва ҳисоблаш таҳлилини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиация ва ядро хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш, яратиш, шакллантириш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисига зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Куйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ажратиладиган давлат грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий фаолиятга оид дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини қайта тақсимлаш ҳисобидан, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига асосан Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш соҳасидаги фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Бунда мазкур қоида Марказни лицензия талаблари ва шартларини бажаришдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бир ой муддатда «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг уставини (низомини) тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Марказни тегишли маъмурий бинога жойлаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 27-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Илмий котиб

Директор

Илмий кенгаш

Директор ўринбосари

Ядровий ва радиоактив материалларни ҳисобга олиш, назорат ва жисман ҳимоя қилиш бўлими

1

Хавфсизликни экспертиза қилиш бўлими

1

Радиация ва ядро хавфсизлиги бўлими

1

Ядровий қурилмаларни хавфсиз эксплуатация қилиш бўлими

1

Ахборот ва технологиялар ва ахборот тренинги бўлими

1

Ядро ва радиоактив материалларни таҳлил қилиш лабораторияси

1

Нейтрон-физикавий ва иссиқ гидравлик хусусиятларни ҳисоблаш лабораторияси

1

Бош юрисконсульт

1

Махсус қисм ва кадрлар бўлими

2

Ишончлилик ва сифат бўлими

1

Хавфсизликни таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

1

Халқаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис

1

Бухгалтерия ва иқтисодиёт бўлими

2

Эҳтимолий таҳлил лабораторияси

                                                                                    1

Ички аудит хизмати ходими

1

Девонхона

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони 21 нафарни (илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат муассасаси бажарадиган илмий-тадқиқот ва хизмат кўрсатиш ишларининг ҳажмидан келиб чиқиб, илмий-техник лойиҳаларни ва хизмат кўрсатиш ишларини амалга ошириш учун илмий ва муҳандис-техник ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 январдаги 27-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасасининг фаолиятини 2025-2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича

1.

Марказ жойлаштириладиган бинони таъмирлаш.

1. Марказ жойлаштириладиган бинони таъмирлаш учун нуқсонлар далолатномасини тузиш ва тасдиқлаш ҳамда унинг асосида харажатлар сметасини тайёрлаш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Харажатлар сметасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритиш.

2025 йил апрель

3. Таъмирловчи ташкилот билан белгиланган тартибда шартнома тузиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2025-2026 йилларда

2.

Марказнинг лабораторияларини жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Лабораториялар учун зарур бўладиган жиҳоз ва ускуналар рўйхатини тузиш ҳамда етказиб берувчилар ва ускуналар нархини аниқлаш.

2025 йил июнь

3.

Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш, шу жумладан, лабораторияларни жиҳозлаш.

1. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш бўйича харажатлар сметасини тайёрлаш.

2025 йил март

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Харажатлар сметасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатга олиш учун киритиш.

2025 йил апрель

3. Марказнинг моддий-техник базасини шакллантириш.

2025 — 2030 йилларда

4.

Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида АЭС блоки тренажёри ва унинг дастурий таъминоти тизимларини сотиб олиш, шунингдек, монтаж, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2. АЭС блоки тренажёрини сотиб олиш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш.

3. Тендер эълон қилиш.

4. Тендер натижаларига кўра, АЭС блоки тренажёрини ишлаб чиқарувчи тендер савдоларида ютиб чиққан ташкилот билан шартнома тузиш.

5. Шартномани белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказиш.

6. АЭС блоки тренажёрини монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш.

2026 — 2030 йилларда

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази

Тендер савдоларида ютиб чиққан ташкилот

II. Марказни малакали кадрлар билан таъминлаш ва Илмий кенгашни фаолиятини йўлга қўйиш бўйича

5.

Марказ бўлимлари ва лабораторияларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

1. Марказ штат жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази,

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Фаолиятни юритиш ҳамда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича чораларни қўриш.

2025 йилдан бошлаб

3. Мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича чоралар кўриш.

2025-2026 йиллар давомида

6.

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Ҳар бир ходимни йиллик индивидуал қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва мазкур дастур ижросини таъминлаш.

Доимий

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази,

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилот ва институтлар билан ҳамкорликда ходимлар малакаси ва билимини ошириш.

Доимий

7.

Марказда Илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Илмий кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази,

2. Илмий кенгашни етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда ташкил қилиш.

2025-2026 йиллар давомида

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

III. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича

8.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш.

1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2025 йил II чорак

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази,

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил III чорак

3. Ишлаб чиқиладиган нормалар ва қоидалар рўйхатини тузиш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш.

2025 йил III чорак

4. Нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш йиллик режа-жадвалини тайёрлаш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тасдиқлаш учун киритиш.

Ҳар йили март ойида

5. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш режа-жадвали ижросини таъминлаш.

Режа-жадвалга асосан

IV. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

9.

Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг Техник ва илмий қўллаб-қувватлаш ташкилотларининг форумига (МАГАТЭ форуми) аъзо бўлиш.

1. МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш бўйича материалларни тайёрлаш ва Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига тақдим қилиш.

2025 йил апрель

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази,

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Марказнинг МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш масаласини белгиланган тартибда келишиш.

2025 йил июнь

3. МАГАТЭ форумига аъзо бўлиш бўйича МАГАТЭга талабнома юбориш.

Аъзолик келишилганидан сўнг бир ҳафта муддатда

4. МАГАТЭ форумида иштирок этиш.

Доимий

10.

Хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари илмий-техникавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Ҳамкорлик бўйича меморандум ва/ёки битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда келишиш.

3. Ҳужжат лойиҳасини хорижий ҳамкор томонга юбориш.

4. Ҳужжатни имзолаш ва ҳамкорликни йўлга қўйилиши.

2025-2026 йиллар давомида

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 09/25/27/0068-сон)