LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июндаги 290-сонли «Ўзбекэнерго» Давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида Ўзбекистон Республикасида кўмир қазиб олиш ва сотиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кўмир қазиб олиш Ўрта Осиё ишлаб чиқариш бирлашмаси («Ўртаосиёкўмир» ИБ) корхоналари ва ташкилотларининг бирлашмани 1-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар негизида кўмир қазиб олиш ва сотиш акционерлик бирлашмаси («Кўмир» АБ)га айлантириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
«Кўмир» акционерлик бирлашмаси мустақил юридик шахс сифатида очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади;
давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, республика ҳамда хорижий юридик ва жисмоний шахслар акционерлик бирлашмасининг қатнашчилари ҳисобланадилар;
«Кўмир» акционерлик бирлашмасининг дастлабки устав фонди давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулки ҳамда амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналарнинг давлат мулки асосида ташкил этилади;
«Кўмир» акционерлик бирлашмаси «Ўртаосиёкўмир» ишлаб чиқариш бирлашмасининг мажбуриятлари ва у тузган шартномалар бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида, акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган бирлашма Уставига мувофиқ, молия-хўжалик фаолиятини мустақил равишда амалга оширади.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Кўмир» акционерлик бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
бозор конъюнктурасидан ва маҳсулот маркетингидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, республика кўмир саноати корхоналари –– мулкчиликнинг барча шаклларидаги акционерларнинг фаолиятини ташкил этиш, уларнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш;
тармоқда ягона техника сиёсатини юргизиш, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини ташкил этиш, ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш, кўмир ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш, тижоратчилик фаолиятини амалга ошириш;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси билан биргаликда кўмир ишлаб чиқариш ва республиканинг унга бўлган эҳтиёжи, уни аҳолига ва халқ хўжалигига сотиш балансини ишлаб чиқиш.
4. «Кўмир» акционерлик бирлашмасининг ижро этувчи органи тузилмасига 2 ва 2а* иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
* 2а -илова рус тилидаги матнда берилган.
Бош директор ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар. «Кўмир» акционерлик бирлашмасининг юқори органи акционерларнинг йиғилиши ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 21 -сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 26-модда)
6. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси «Кўмир» акционерлик бирлашмаси Бошқарувига тармоқ корхоналарининг давлат мулкини ҳамда акцияларнинг давлатга тегишли улушини бошқариш ҳуқуқини берсин.