Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
қарори
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2780-6]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2016 йил 22 апрелдаги 1-2016, 4-сон қарори (рўйхат рақами 2780, 2016 йил 22 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 172-модда) билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 декабрь,
48-қ/қ-сон
Адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 декабрь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2024 йил 7, 10 декабрдаги 48-қ/қ, 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 19-банддаги «икки ҳафта» деган сўзлар «уч ҳафта» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«61. Ўқув машғулотларида касаллиги ёки ҳужжат билан тасдиқланган бошқа узрли сабаблар туфайли (йўл-транспорт ҳодисаси, яқин қариндошининг вафоти, яқин қариндошининг ёки талабанинг никоҳ тузиши, фарзанд туғилиши, фан, маданият ва спорт соҳаларидаги халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида, ҳарбий кафедра машғулотларида иштирок этганлик, университетнинг электрон таълим платформасида юзага келган техник носозлик) иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ ёки якуний назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабага унинг аризаси ҳамда унга илова қилинган асослантирувчи ҳужжатларга мувофиқ, қолдирган ўқув машғулотларини қайта ўзлаштирганидан сўнг факультет декани томонидан ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат берилади.
Бунда, талаба факультет декани номига касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра қолдирилган ўқув машғулотларини қайта ўзлаштириш ҳамда оралиқ ёки якуний назоратни топширишга рухсат беришни сўраб, узрли сабаблар (ҳолатлар) якунланган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида ариза билан мурожаат қилиши лозим.».
3. Қуйидаги мазмундаги 611 ва 612-бандлар билан тўлдирилсин:
«611. Ўқув машғулотларида узрсиз сабаблар туфайли иштирок этмаган ва шу сабабли оралиқ назоратни белгиланган муддатда топширмаган талабага унинг аризасига мувофиқ, қолдирган ўқув машғулотларини қайта ўзлаштирганидан сўнг факультет декани томонидан ўқув ишлари бўйича проректор билан келишилган ҳолда оралиқ назоратни топширишга рухсат берилади.
Бунда, узрсиз сабабларга кўра қолдирилган ўқув машғулотлари мазкур машғулотга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизидан ошмаган тақдирда талабага қолдирган ўқув машғулотларини қайта ўзлаштиришга йўл қўйилади.
Талаба факультет декани номига узрсиз сабабларга кўра қолдирилган ўқув машғулотларини қайта ўзлаштириш ҳамда оралиқ назоратни топширишга рухсат беришни сўраб, талаба ўқув машғулотларига чиққан кундан бошлаб 5 иш куни ичида ариза билан мурожаат қилиши лозим.».
612. Узрли ва узрсиз сабабларга кўра қолдирилган ўқув машғулотларини қайта ўзлаштириш тартиби ўқув машғулотларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Академик ҳалоллик кенгаши томонидан белгиланади.».
4. 62-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2024 й., 10/24/2780-6/1027-сон)