1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Хоразм вилоятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда халқаро талаблар ва стандартларга мос замонавий автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва миллий йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда — Автомобиль йўллари қўмитаси) томонидан умумий қиймати 294,1 млн АҚШ доллари бўлган «D 213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасининг (кейинги ўринларда — Лойиҳа) техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Лойиҳани амалга ошириш учун:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) томонидан 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 18 йил муддатга 238,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланганлиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасида тегишли қарз битими имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) умумий қиймати 294,1 млн АҚШ доллари бўлган Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳада ЕТТБнинг улуши 238,0 млн АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикасининг улуши 56,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2 йиллик кафолат даврини ҳисоблаган ҳолда 2024 — 2029 йиллар) ташкил этиши;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижаси бўйича харажатлар (32,7 млн АҚШ долларигача) мақбуллаштирилиши мумкинлиги аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль йўллари қўмитаси ва унинг таркибидаги «Автойўлинвест» агентлиги Лойиҳани ўз вақтида сифатли амалга ошириш ҳамда ЕТТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.08.00 Давлат қарзи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕТТБ томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари 2024 йил ва келгуси йилларда Автомобиль йўллари қўмитасига ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«D 213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисмини реконструкция қилиш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«D 213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисмини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган қарзни қайтариш, фоиз ва бошқа тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитасининг Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағларни Хоразм вилоятидаги «D 217 «Урганч — Гурлан — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 5 — 75 км қисмини қайта қуриш лойиҳасига йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда ЕТТБ билан 2024 йил 31 декабрга қадар Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағларни мазкур бандда назарда тутилган ишларга йўналтириш юзасидан музокаралар ўтказсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.01 Умумий қоидалар. Дарахт ва бутазорларни кесиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда яшил ҳудудларни барпо этиш мақсадида Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 30 минг дона манзарали дарахт ва буталар экилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда барпо этиладиган яшил ҳудудларни лозим даражада сақлаш бўйича ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар билан ўрнатилган тартибда шартномалар тузилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳамда ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ёки муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.07.00 Экологик экспертиза]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги аризалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (С.И. Самадов) Лойиҳа доирасида маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Лойиҳа доирасида жалб қилинган маблағларнинг ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Ю. Турсунов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-390-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-390-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ижтимоий солиқ Автомобиль йўллари қўмитасига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари 2024 йил ва келгуси йилларда Автомобиль йўллари қўмитасига ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-390-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«D 213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисмини реконструкция қилиш» лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган қарзни қайтариш, фоиз ва бошқа тўловларни амалга оширишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзмиқдори
—
238 млн АҚШ долл.
Қарзни қоплашмуддати
—
18йил
Имтиёзли давр
—
4йил
Фоиз ставкаси
—
СОФР + 1,0% + 0,58% (ўзгарувчан спред)
Мажбуриятлар учун тўлов
—
0,50%
(ўзлаштирилмаган қарз миқдори)
Бир марталик бошланғич тўлов
—
1,00% (умумий қарз миқдоридан)
минг АҚШ долл.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш