04.11.2024 йилдаги 733-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобусда бепул фойдаланиши учун қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри (кейинги ўринларда — реестр) юритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари бериладиган шахслар тоифасига киритиш вазифаси юкланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Транспорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанцияларидаги масъул ходимларнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридан фойдаланиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
733-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 733-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Реестр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул чиптани расмийлаштиришда масъул ходимга ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат чиптани олиш вақтида, шунингдек, темир йўл ёки шаҳарлараро автобусда фойдаланиш вақтида амал қилиш муддати ўтмаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амал қилиш муддати ўтган шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида бепул чипталарни расмийлаштиришга, темир йўл ёки шаҳарлараро автобусда олиб юриш хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар танловига кўра темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталардан бир йилда фақат бир марта фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уларни кузатиб бораётган шахслар тўғрисида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобусларда бепул юриш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бепул юришга чипталарни бериш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул юриш чипталари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари масъул ходимлари томонидан реестр ёрдамида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни солиштириш йўли билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул юришга чипталарни берувчи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари тўғрисидаги батафсил ахборот жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул юришга чипталарни берувчи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари масъул ходимлари реестрга киритилган имтиёзли шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспортида бепул юришлари учун купели вагон тарифи бўйича чипталар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бошқа юқори тарифдаги чипталар олинганда нархлар ўртасидаги фарқ йўловчи ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари масъул ходимлари ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган чипталар ҳисобини юритадилар ҳамда чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун) илова қилган ҳолда, ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилиб расмийлаштирилган ҳужжатларнинг онлайн реестрини шакллантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Бепул юришга харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бепул юриши учун чипталар билан таъминлаш харажатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бепул юриши учун чипталар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари ҳамда шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек, зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда, ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилиб расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини олгандан кейин беш иш куни мобайнида ушбу маблағларни тегишлича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари ҳамда шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанцияларининг ҳисобварақларига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул юришлари учун чипталар билан ўз вақтида ва мақсадли таъминлаш юзасидан масъулият ушбу Низомга мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағлари сарфланишининг асосланганлиги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобусларда юриш тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига (кейинги ўринларда — реестр) киритилган шахсларга бепул юришга чипталарни берувчи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари тўғрисидаги батафсил ахборотни туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштиради.

Доимий

2-босқич

Реестрга киритилган шахслар

Бепул юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари кассаларига мурожаат қиладилар.

Бир йилда бир марта

3-босқич

Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанциялари

1. Реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан олган ҳолда бепул чипталар расмийлаштиради.

Мурожаатга кўра

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилган чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек, зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда, ташишнинг имтиёзли ва амалдаги қиймати кўрсатилиб расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этадилар.

Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Ажратиш учун зарур маблағларга эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини олгандан кейин ушбу маблағларни тегишлича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ваколатли бўлинмалари ҳамда шаҳарлараро қатновчи автобуслар автовокзал ва автостанцияларининг ҳисобварақларига ўтказади.

5 иш куни мобайнида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2024 й., 09/24/733/0883-сон)