11.10.2024 йилдаги 666-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сон ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва Фанлар академияси билан биргаликда сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини доимий янгилаб бориш ва юритиш харажатлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида доимий радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли зилзилалар содир бўлгандан сўнг сунъий йўлдошларнинг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини радиолокацион космик мониторинг тизими орқали аниқлаш ва маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг турли жадалликдаги зилзилалар ёки бошқа жараёнлар натижасидаги ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва Платформага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиолокацион космик мониторинг маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформага киритилган космик мониторинг натижаларини ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилиш ҳамда таҳлилий маълумотлар асосида деформацияланиш, силжиш ва чўкиш кўрсаткичларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиш, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги — сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ҳамда чўкиш динамикаси бўйича маълумотларини тузиш, қайта ишлаш ва сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси — сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини ҳар бир тўғон кесимида таҳлил қилиш, динамик хоссаларини ўрганиш, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш ҳамда хавфсизлик мезонлари талаблари бўйича хулоса тайёрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ — сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими ҳамда Платформага киритиш ва уларни мунтазам янгилаб боришга масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг таклифига мувофиқ Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими босқичма-босқич жорий этиладиган сув омборлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текшируви ва космик мониторинги натижасида аниқланган маълумотларни ҳамда уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисидаги хулосаларни Комиссия мажлисларида кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорини вазирлик ва идоралар, сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, шунингдек, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Кенгаш) ахборот киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборларига масъул бўлган ташкилотлар ва ҳокимликларнинг тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларини доимий назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонларида сейсмик заифликни бартараф этиш юзасидан илмий ёндашув асосида таклифларни ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 2024 йил 20 октябрдан бошлаб босқичма-босқич замонавий илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари тўғонларининг хавфсизлик мезонлари қайта кўриб чиқилишини ҳамда қайтадан тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия (С. Мирзаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз йиғилишини ўтказиб, мазкур қарорда белгиланган топшириқлар ижросини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг сейсмик хавфли ҳудудларида жойлашган ҳар бир сув омборининг ҳозирги кундаги сейсмик ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳни шакллантириб, режа-график асосида унинг фаолиятини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 декабрга қадар республиканинг сейсмик хавфли ҳудудларида жойлашган камида учта сув омборининг сейсмик ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиб, натижаси бўйича ахборотни Кенгашга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти С.З. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 11 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
666-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 666-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлик ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилиш, радиолокацион космик суратларни интерферометрик қайта ишлаш орқали ер юзасидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш ҳамда сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлашни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зилзила — ер қобиғининг ёки ер устки қатламининг тўсатдан рўй берган силжиши, емирилиши ёки ўпирилиши оқибатида вужудга келадиган, узоқ масофаларга тарқаладиган тўлқинсимон тебранишлар тарзидаги ер ости силкинишлари ва тебранишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зилзилабардошлик — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интерферометрик қайта ишлаш — турли радиолокацион космик суратлардаги сигналларнинг турли фазалардаги фарқи асосида ер юзасидаги нуқталарнинг баландлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик мониторинг — космик суратлар, аеро суратлар ва ерни масофадан зондлашнинг бошқа воситалари, геоахборот ҳамда бошқа рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали ҳудудларнинг ҳолатини мунтазам кузатиш ва назорат қилиш, унда содир бўлаётган жараёнларни ва ўзгариш тенденцияларини аниқлаш ҳамда таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли зилзила — магнитудаси (зилзила қуввати) Рихтер ўлчови бўйича 5,0 ва ундан юқори бўлган зилзила;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиолокацион космик мониторинг тизими — радиолокацион космик суратларни интерферометрик қайта ишлаш орқали ер юзасидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш ҳолатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиолокацион космик суратлар — узунлиги 1 см дан 1 м гача бўлган радиацион тўлқинлар муайян бир ҳудудга йўналтирилиб, қайта акс эттирилган нурлардаги сигналлар ёзиб олинган космик суратнинг махсус тури.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида доимий радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Сув хўжалиги вазирлиги) ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан тақдим этилган рўйхат асосида заруратга кўра III — IV-синфга кирувчи сув омборларида радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли зилзилалар содир бўлгандан сўнг сунъий йўлдошларнинг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, сув омборлари тўғонларининг деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлаш мақсадида радиолокацион космик мониторингни амалга ошириш ва маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув омборлари тўғонлари ва уларга туташ майдонларнинг турли жадалликдаги зилзилалар ёки бошқа жараёнлар натижасидаги ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва Платформага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиолокацион космик мониторинг маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиш ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини (кейинги ўринларда — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг юзага келиш хавфлари тўғрисида огоҳлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни (лойиҳа ҳужжатлари, кунлик олиб бориладиган ўлчов натижалари ва бошқалар), шунингдек, унинг атроф ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган кўчки ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда Платформага киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳар йили камида бир марта Платформага киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари (III-IV-синфга кирувчи сув омборларида тақдим этилган рўйхат асосида) тўғонларининг зилзилабардошлигини радиолокацион космик мониторинг қилади ҳамда тўғонларнинг радиолокацион космик суратларини интерферометрик қайта ишлаш орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Агентлик юқорида кўрсатилган ишларни ўзининг муассислигидаги Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари марказини жалб қилган ҳолда амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда — Фанлар академияси) сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини икки ҳафта муддатда ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилади, шунингдек, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаб, уларни Платформага киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фанлар академияси радиолокацион космик мониторинг натижаларига асосан сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар вужудга келган тақдирда, заруратга кўра тегишли хулосани Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия Фанлар академиясининг тегишли хулосасини уч кун муддатда Комиссия мажлисида батафсил кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарори вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар Комиссия қарорида сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар кўрсатилган бўлса, Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари икки ҳафта муддатда сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширув ўтказади ҳамда натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаб, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ва Фанлар академиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инспекция ва Фанлар академияси бир ҳафта муддатда инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда хулосани Комиссияга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия уч кун муддатда тақдим этилган хулосани Комиссия мажлисида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаларига кўра хулоса хавфсизлик мезонлари талабларига мос келган тақдирда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) ахборот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Комиссия бир кун муддатда Республика кенгашига ҳолат тўғрисида ахборот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Республика кенгаши уч кун муддатда фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда сув омбори тўғонида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика кенгашига ахборот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инспекция хавфсизлик мезонлари талаблари асосида сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширувлар ўтказилишини таъминлайди, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик радиолокацион космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни Платформага доимий равишда киритади ва янгилаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Манфаатдор вазирлик ва идоралар Платформага киритиладиган маълумотлар ҳамда тайёрланадиган хулосаларнинг тўғри ва ишончли бўлишига жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тадбирларини молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агентлик томонидан амалга ошириладиган сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини юритиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фанлар академияси томонидан келгуси йил учун сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш режалаштирилган сув омборлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 1 июнга қадар Агентликка киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21.Агентлик сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш ҳамда Платформанинг юритиш билан боғлиқ харажатлар тўғрисида ҳар йили 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига асосланган ҳисоб-китоблар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кенгаши Агентлик томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китоблар юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сув омбори тўғонларида инстурментал-техник текширув ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар маҳаллий ижро ҳокимият органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сув омборлари тўғонларининг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисидаги маълумотлар Агентлик томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг сўровлари асосида тақдим этилиши мумкин, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни умумлаштириш ва бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий космик мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Муддати

1-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ,

«Ўзбекгидрогеология» давлат муассасаси

Сув омборлари тўғрисидаги барча маълумотларни (лойиҳа ҳужжатлари, кунлик олиб бориладиган ўлчов натижалари ва бошқалар), шунингдек, унинг атроф ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган кўчки ҳодисалари тўғрисидаги маълумотларни «Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси»га (кейинги ўринларда — Платформа) киритиб боради.

Доимий равишда

2-босқич

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги

Платформага киритилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сув омборлари (III-IV-синфга кирувчи сув омборларида тақдим этилган рўйхат асосида) тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилади ва тўғонларнинг радиолокацион космик суратларини интерферометрик қайта ишлаш орқали деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикасини аниқлайди.

Ҳар йили камида бир марта

3-босқич

Фанлар академияси

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимидаги деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси маълумотларини ҳар бир тўғон кесимида илмий таҳлил қилади, шунингдек, кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолаб, уларни Платформага киритади.

Икки ҳафта муддатда

Радиолокацион космик мониторинг натижаларига асосан сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар вужудга келган тақдирда, тегишли хулосани Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) тақдим этади.

Заруратга кўра

4-босқич

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси

Фанлар академиясининг тегишли хулосасини Комиссия мажлисида батафсил кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

Комиссия қарорини вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади.

Уч кун муддатда

5-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

Комиссия қарорида сув омборлари тўғонлари ва унга туташ майдонларда деформацияланиш, силжиш ва чўкиш динамикаси юқори бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, сув омборлари тўғонларида инструментал-техник текширув ўтказади ва натижаси бўйича ҳисобот тайёрлаб, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Фанлар академиясига тақдим этади.

Икки ҳафта муддатда

6-босқич

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Фанлар академияси

Инструментал-техник текширув ва космик мониторинг натижасида аниқланган маълумотларни ўрганиб чиқиб, уларнинг хавфсизлик мезонлари талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги, шунингдек, тўғоннинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда хулосани Комиссияга тақдим этади.

Бир ҳафта муддатда

7-босқич

Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси

Тақдим этилган хулосани Комиссия мажлисида кўриб чиқади ва қарор қабул қилади.

Уч кун муддатда

Ўрганиш натижаларига кўра, хулоса хавфсизлик мезонлари талабларига мос келган тақдирда, Республика кенгашига ахборот киритади.

Қарор қабул қилингандан сўнг

Сув омборлари тўғонлари хавфсизлик мезонларига мос келмаганда, тўғонда сейсмик заифлик мавжуд бўлганда ҳамда фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш хавфлари юзага келганда, Республика кенгашига ҳолат тўғрисида ахборот киритади.

Бир кун муддатда

8-босқич

Республика кенгаши

Фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келиши мумкин бўлган сув омборлари тўғонларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

Уч кун муддатда

9-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда

Сув омбори тўғонида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

Амалга оширилган ишлар тўғрисида Республика кенгашига ахборот киритади.

Икки ҳафта муддатда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 666-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими босқичма-босқич жорий этиладиган сув омборлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Сув омборининг номи

Жойлашган манзили

Синфи

Фойдаланувчи ташкилот

Сейсмик жиҳатдан неча баллик зонада жойлашганлик кўрсаткичи

1.

Андижон

Андижон вилояти

1

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

8

2.

Тўдакўл

Бухоро вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

3.

Тозакўл

Бухоро вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

4.

Қўрғонтепа

Фарғона вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

5.

Каркидон

Фарғона вилояти

1

Сув хўжалиги вазирлиги

8

6.

Қоравултепа

Жиззах вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

7.

Зомин

Жиззах вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

8.

Чортоқ

Наманган вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

9

9.

Резаксой

Наманган вилояти

1

Сув хўжалиги вазирлиги

9

10.

Варзик

Наманган вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

9

11.

Жийдалисой

Наманган вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

9

12.

Пачкамар

Қашқадарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

13.

Ҳисорак

Қашқадарё вилояти

1

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

8

14.

Қизилсув

Қашқадарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

15.

Деҳқонобод

Қашқадарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

16.

Лангар

Қашқадарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

17.

Чимқўрғон

Қашқадарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

18.

Қорабоғ

Қашқадарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

19.

Талимаржон

Қашқадарё вилояти

1

Сув хўжалиги вазирлиги

7

20.

Қаттақўрғон

Самарқанд вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

21.

Қоратепа

Самарқанд вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

22.

Тусунсой

Самарқанд вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

7

23.

Оқдарё

Самарқанд вилояти

3

Сув хўжалиги вазирлиги

7

24.

Учқизил

Сурхондарё вилояти

4

Сув хўжалиги вазирлиги

7

25.

Тўполанг

Сурхондарё вилояти

1

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

9

26.

Жанубий Сурхон

Сурхондарё вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

9

27.

Чорвоқ

Тошкент вилояти

1

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

8

28.

Оҳангарон

Тошкент вилояти

1

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

8

29.

Тошкент

Тошкент вилояти

2

Сув хўжалиги вазирлиги

8

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрдаги 666-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти, Комиссия раиси

2.

Д.А. Бекмирзаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиги, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Т.Н. Бутунбаев

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

4.

С.Т. Зупаров

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

5.

А.К. Фозилов

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Сув омборларидан хавфсиз ва самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

6.

Ш.М. Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

7.

Р.Б. Раҳимов

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

8.

Т.З. Султанов

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори

9.

К.Дж. Салямова

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими

10.

Б.Э. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг М.Т. Урозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти бош илмий ходими

11.

В.А. Исмаилов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори

12.

Қ.И. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази бошлиғи

13.

Э.С. Тошматов

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети доценти

14.

Ш.Н. Насруллаев

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги бўлим бошлиғи, Комиссия котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 09/24/666/0832-сон)