04.10.2024 йилдаги 636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 2711-моддасига мувофиқ, шунингдек, декларант ёки божхона брокери томонидан товарларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (кейинги ўринларда — ТИФ ТН) кодини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, шартли ТИФ ТН кодни белгилаш орқали ушбу товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлаш имкони бўлмаганда, декларант ёки божхона брокери тақдим этган божхона юк декларацияси асосида товарларнинг шартли ТИФ ТН кодини белгилаш орқали божхона органи томонидан чиқариб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган товарлар тўғрисидаги битим асосида ТИФ ТН кодини аниқлаш имкони бўлмаганда ёки божхона органи томонидан ТИФ ТН кодини назорат қилиш якунлари бўйича декларант ёки божхона брокери билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг шартли ТИФ ТН кодини уларнинг аризасига мувофиқ аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни шартли ТИФ ТН кодини белгилаш орқали декларант ёки божхона брокери хоҳишига асосан чиқариб юбориш ҳолатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
636-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 636-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими (ахборот тизим) — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ва транспорт воситаларнинг божхона назоратини амалга ошириш учун уларга доир ҳужжатлар ва маълумотларнинг киритилишини, ҳисобга олинишини ҳамда мониторинг қилинишини назарда тутувчи автоматлаштирилган тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни чиқариб юбориш — божхона органларининг божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи ҳаракати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (ТИФ ТН) — товарларнинг тизимлаштирилган рўйхати бўлиб, ундан ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида фойдаланилади ва у товарнинг рақамли кодли белгиланишини, унинг номини, ўлчов бирликларини ҳамда изоҳларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Товарлар ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали декларант розилигига асосан товарлар чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган ҳолларда чиқариб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарларга нисбатан тақиқлар ва чекловлар қўлланилиши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар божхона органлари томонидан аниқланган ва уларга риоя қилинганлигини исботловчи далиллар декларант томонидан тақдим этилмаган тақдирда, товарлар чиқариб юборилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарларнинг ТИФ ТН бўйича шартли коди декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона органи томонидан аниқланади ва белгиланади. Бунда божхона органи мазкур Низомда белгиланган тартибда ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини мустақил равишда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарлар ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ чиқариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Шартли ТИФ ТН кодини қўллаш, аниқлаш ва белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона органи томонидан божхона юк декларациясини кўриб чиқиш жараёнида божхона экспертизаси тайинланганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 2711-моддасига асосан декларантга ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали чиқариб юбориш мумкинлиги ҳақида ахборот тизим орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Декларант ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш бўйича ўз розилигини ахборот тизимда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотларни солиштиради ва декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини мустақил равишда белгилайди ҳамда бу ҳақида декларантни ахборот тизим орқали бир иш куни ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Декларант ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш учун божхона юк декларациясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан белгиланган шартли кодга мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари тўланганлигини тақдим этади. Бунда божхона юк декларациясида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ тегишли рақамли код кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона органи товарлардан намуна ва синамаларни олган ҳолда, божхона юк декларацияси асосида ТИФ ТН бўйича товаларнинг шартли кодига мувофиқ товарларни чиқариб юборади. Бунда божхона тўловларини тўлашни таъминлаш воситалари, хусусан ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди ва божхона юк декларациясида маълум қилинган ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди асосида ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари орасидаги фарқ ахборот тизимда назоратга олинади. Бунда товарларнинг божхона қиймати Божхона кодекси ва қонунчилик талаблари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона экспертизаси натижаси бўйича якуний қарор билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди тасдиқланган тақдирда, бу ҳақида электрон шаклда далолатнома расмийлаштирилади ва божхона органи ходимининг электрон имзоси билан тасдиқланган ҳолда, декларантга уч иш кунида ушбу далолатнома нусхаси электрон шаклда юборилади ҳамда ундан божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли билан ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди асосида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини ундириб олиш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона юк декларациясида маълум қилинган ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди тасдиқланган тақдирда, декларант ахборот тизим орқали уч иш куни ичида хабардор этилади ҳамда расмийлаштирилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли тақдим этилиши сўралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган божхона юк декларациясини тузатиш шакли божхона органи томонидан расмийлаштирилади ва назоратга олинган ортиқча тўланган божхона тўловлари декларантнинг аризасига асосан божхона қонунчилигида белгиланган тартибда дастлабки маблағлар ҳисобига ўтказилади ёки божхона органлари томонидан декларантга қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар божхона тўловлари тўланишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси 339-моддаси иккинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар билан таъминланган бўлса, уларни Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ белгиланган тартибда декларантга қайтариш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини қўллаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини қўллаш муддати божхона юк декларацияси расмийлаштирилган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур муддат божхона юк декларацияси божхона органлари томонидан қабул қилиНган кундан эътиборан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддат ўтиб бўлса ва (ёки) божхона экспертизаси якуни юзасидан ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди тасдиқланмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда божхона юк декларациясига тузатиш шакли тўлдирилади ҳамда у ТИФ ТН бўйича товарнинг коди хусусидаги якуний қарор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Декларант божхона органлари қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор юзасидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом талаблари ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини аниқлаш учун тақдим этилган ҳар қандай маълумот, ҳужжат ёки божхона юк декларациясининг ҳақиқийлиги ёхуд тўғрилигини текшириш бўйича божхона органларининг ҳуқуқини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт товарлар эркин муомалага чиқариб юборилгунига қадар божхона экспертизаси тайинланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича товарлар кодини шартли белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Божхона органи

Божхона экспертизаси тайинланганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 2711-моддасига асосан декларантга ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали чиқариб юбориш мумкинлигини божхона органлари ахборот тизими орқали маълум қилади.

Божхона юк декларациясини кўриб чиқиш натижаси бўйича

2-босқич

Декларант

ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш бўйича ўз розилигини божхона органлари ахборот тизимида маълум қилади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Божхона органи

Ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотларни солиштиради ва декларант томонидан тақдим этилган божхона юк декларацияси юзасидан ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини мустақил равишда белгилайди ҳамда бу ҳақида декларантни божхона органлари ахборот тизим орқали хабардор қилади.

Мурожаат келгандан сўнг бир иш куни ичида

4-босқич

Декларант

ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодини белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш учун божхона юк декларациясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан белгиланган шартли кодга мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари тўланишини таъминлайди ва божхона юк декларациясининг 37-графасида товарларни олиб ўтиш хусусиятлари таснифлагичига мувофиқ «000» рақамини кўрсатади.

1 иш куни ичида

5-босқич

Божхона органи

Товарлардан намуна ва синамаларни олган ҳолда божхона юк декларацияси асосида ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли кодига мувофиқ товарларни чиқариб юборади.

ТИФ ТН бўйича товарларнинг шартли коди ва декларант томонидан маълум қилинган ТИФ ТН бўйича товарларнинг коди асосида ҳисоблаб чиқилган божхона тўловлари суммаси орасидаги фарқни назоратга олади.

Тўлов таъминлангандан сўнг икки иш куни ичида

6-босқич

Божхона органининг Таснифлаш гуруҳи

Божхона экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади.

Божхона экспертизаси бўйича якуний қарор қабул қилади.

Товарлар чиқариб юборилгандан сўнг олтмиш календарь кун ичида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/636/0794-сон)