20.09.2024 йилдаги 595-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг экологик хавфсиз бўлган биологик усулини кенг тарғиб қилиш, биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган биолабораториялар тизимини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат бериш ва уни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органлари ва инспекторлар томонидан биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларнинг соҳадаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни қайта расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатлар реестрини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур Низом ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) 2024 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Биосифат» республика маркази лабораториясини замонавий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминласин ҳамда биологик ҳимоя воситаларининг сифатини жойида аниқлайдиган экспресс-мобиль лаборатория хизматини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда «Биосифат» республика маркази лабораториясини аккредитациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ республикада фаолият юритаётган биолабораториялар томонидан ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги техник регламентларда кўрсатилган хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда фитосанитария тадбирларини ўз вақтида амалга оширилиши, биомаҳсулотларнинг сифати ва далага тарқатиш меъёри бўйича сертификатланган биологик ҳимоя воситаларини тарқатилиши йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари муқаддам биолаборатория сифатида фойдаланиб келинган бино ва иншоотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик билан биргаликда биолабораториялар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасида биомаҳсулотларни етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ва биолабораторияларнинг молиялаштирилиши ҳамда биомаҳсулотларнинг далага тарқатилиши бўйича маълумотларни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» платформасига жойлаштириб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024-2025 йилларда хорижий (халқаро) молия институтлари, бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаклари ҳамда грантларини жалб этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда камида биттадан намунали замонавий биолабораторияларни ташкил этсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энтомофагларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда оналик материалларини янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунали замонавий биолабораторияларда ишлаб чиқариладиган энтомофагларни далага тарқатишда илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик зараркунандаларига қарши курашда қўлланиладиган фойдали нематодаларни (ўсимлик) кўпайтириш ва далага тарқатиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
595-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 сентябрдаги 595-сон қарорига

1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НИЗОМ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг технологик жараёнлари ҳамда сифат кўрсаткичлари бўйича сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — биологик ҳимоя воситаларига сертификат олиш (ёки сертификатни қайта расмийлаштириш) мақсадида мувофиқликни баҳолаш органига ариза билан мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биолабораториялар — қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланиладиган энтомофагларни (фойдали ҳашаротлар) кўпайтириш билан шуғулланадиган ҳамда зараркунандаларга қарши биологик ҳимоя воситалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектлар ва аҳолини таъминлайдиган ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситалариқишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ўсимлик маҳсулотларининг зарарли организмларига қарши курашиш учун қўлланиладиган фойдали организмлар ёки уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) — биолабораторияларнинг фаолият юритиши ва сифатли биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириши учун талаб этиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлиги, иш шароитлари ҳамда кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилиги ва экин далаларига тарқатиши меъёри бўйича мувофиқлигини белгилайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик энтомофаглар — биофабрика ва биолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланиладиган биологик ҳимоя воситалари (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспектор — биологик ҳимоя воситаларининг самарадорлигини мониторинг қилишга масъул бўлган ўсимликлар карантини давлат инспектори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг — биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг барча жараёнларини мазкур Низом ва энтомофагларни кўпайтиришни тартибга солувчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги «Биосифат» республика маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиб-таомил ҳужжатлари — мувофиқликни баҳолаш органи томонидан олиб бориладиган жараёнлар кетма-кетликда амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш ишлари мувофиқликни баҳолаш органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш ишлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Сертификат бериш ва уни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи сертификат олиш учун мувофиқликни баҳолаш органига биолаборатория фаолиятини бошлаган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Биосифат» республика марказининг «ebiosifat.uz» электрон тизими орқали мазкур Низомга 2-иловадаги шаклда аризани ҳамда мавжуд асбоб-ускуналар ва жиҳозлар бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан ариза шаклида кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мувофиқликни баҳолаш органи ўн иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш билан боғлиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини ҳамда ариза берувчи аризада кўрсатилган хизматни кўрсата олишини ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда биолаборатория фаолияти учун талаб этиладиган бино ва унинг зарур асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан техник жиҳозланиши ҳолатлари ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ мониторинг далолатномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг далолатномаси натижаларининг ишончлилиги ва сақланиши учун мувофиқликни баҳолаш органи масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мувофиқликни баҳолаш органи тузилган далолатнома асосида ариза берувчига сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу қарорни баённома шаклида расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мувофиқликни баҳолаш органи сертификат беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарорга кўра, ариза берувчига асосланган камчиликларни кўрсатган ҳолда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали тизими орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сертификатни беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг ўз аризасига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар тақдим этилганда ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи томонидан биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар мавжудлиги ҳамда биологик ҳимоя воситаларининг сифатини аниқлаш бўйича ўтказилган ўрганишларнинг якуни бўйича асослантирилган салбий хулоса берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи хабарномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этмаса ёки қайта мурожаат қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин аризани тақдим этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти тугатилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи хабарнома юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда мувофиқликни баҳолаш органига сертификат олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризани такроран кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат олиш учун берилган аризани ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича хабарномада кўрсатилмаган янги асослар билан сертификат беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига малакали ходимларни излашда, ҳужжатлар ҳамда дастурларни мукаммал ишлаб чиқиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек, сертификатни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда амалий ёрдам кўрсатиши ва тавсиялар бериши керак (ариза берувчининг таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчи мувофиқликни баҳолаш органининг сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сертификат олиш учун тўловлар ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ миқдорларда амалга оширилади. Бунда ариза берувчида бир нечта биолаборатория мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида сертификат олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — «Биосифат» республика марказининг ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — «Биосифат» республика марказининг ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Биосифат» республика марказининг ebiosifat.uz электрон тизими орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи «Биосифат» республика марказининг ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ариза берувчига сертификатни бериш рад этилганда, тўланган тўловнинг 70 фоизи бир ой муддатда ариза берувчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган 30 фоизи мувофиқликни баҳолаш органи томонидан кўрсатилган хизматлар харажати учун ушлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мувофиқликни баҳолаш органи ва ариза берувчи ўртасида сертификат олиш тўғрисида шартнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шартнома предмети, баҳоси, шартноманинг бажариш муддати, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, тарафларнинг мажбуриятлари, форс-мажор ҳолатлари, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда тарафларнинг реквизитлари, шартнома тузилган сана ва жой кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан уч иш куни ичида сертификат расмийлаштирилади ва электрон имзо билан тасдиқланади ҳамда сертификатлар реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сертификат мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда давлат тилида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Сертификат расмийлаштирилгандан сўнг электрон тизимга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сертификат календарь йил якунига қадар муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мувофиқликни баҳолаш органи ҳамда инспектор томонидан биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш билан боғлиқ жараёнларни мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мониторинг мувофиқликни баҳолаш органи ҳамда инспектор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи ҳамда инспектор мониторингни амалга оширишда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш билан боғлиқ жараёнларнинг мазкур Низомга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза берувчига сертификат берилгандан кейин ҳар мавсумда мониторинг ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мониторингни амалга оширишда мувофиқликни баҳолаш органи, инспектор ҳамда ариза берувчи ёки унинг вакили иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи ва инспектор мониторинг даврида аниқланган номувофиқликлар бўйича баённомани расмийлаштиради. Расмийлаштирилган баённоманинг бир нусхаси ариза берувчига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда салбий хулоса берилган тақдирда, биолаборатория учун олинган сертификат мувофиқликни баҳолаш органи томонидан бекор қилинади ҳамда бу тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, бўйсунуви бўйича юқори турувчи ташкилотга ва ариза берувчи билан шартнома тузган тадбиркорлик субъектига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мониторинг бўйича мувофиқликни баҳолаш органи томонидан ҳисобот расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторингни амалга ошириш санаси ва муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторингни амалга оширган мувофиқликни баҳолаш органи ходимининг ва инспекторнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлаб олинган ер майдони ва маҳсулот ишлаб чиқариш объекти тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган номувофиқликларнинг ариза берувчи томонидан бартараф этилганлиги ҳақида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари аниқланган номувофиқликларнинг бартараф этилишини текшириш натижалари бўйича маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришни сертификатлаштириш мақсадида маҳсулотдан олинган намунанинг лаборатория таҳлили натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг даврида ўрганилган ҳужжатлар (маҳсулотларни топшириш, қабул қилиш, биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш жараёнини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шу жумладан, текшириш тафсилотлари ҳамда ҳисоботнинг қисқача мазмуни ва хулосалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мувофиқликни баҳолаш органи синовларни ўтказиш учун намуна танлаш ҳамда синовларни ўтказиш бўйича мониторингни амалга ошириш даврида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сертификатни қайта расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ариза берувчи сертификатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар (камида бир ой олдин) уни қайта расмийлаштириш учун ариза билан мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур муддатни ўтказиб юборилган ҳолда тақдим этилган ариза мувофиқликни баҳолаш органи томонидан мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сертификат аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификат қайта расмийлаштирилганда, мувофиқликни баҳолаш органи томонидан сертификатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Сертификатни қайта расмийлаштириш учун ариза берувчининг сертификатни бериш тўғрисидаги аризаси мувофиқликни баҳолаш органи томонидан кўриб чиқилганда ва сертификат қайта расмийлаштириб берилганда, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Сертификатнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Сертификатнинг амал қилиши мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг даврида бартараф этиш мумкин бўлган шартнома шартларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқликлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Сертификатнинг амал қилиши мувофиқликни баҳолаш органи томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъекти мониторингни амалга оширишдан бош тортганда ёки мониторингни талаб этилган муддатда амалга оширишга рухсат бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг даврида биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъекти томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органининг биологик ҳимоя воситалари сифатини аниқлаш ва таҳлил қилиш лабораториясининг тадбиркорлик субъекти томонидан кўпайтирилаётган биологик ҳимоя воситалари намуналарини таҳлил қилиш асосида берган салбий хулосасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти томонидан кўпайтирилаётган биологик ҳимоя воситаларининг касаллик ва паразитлари кўпайган ҳолатда, айниқса зарарли «қориндор кана»ларнинг (клеш — кана) пайдо бўлиш ҳамда тарқалиш ҳолати фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келадиган ҳолатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат талабларининг бир йил мобайнида мунтазам равишда (икки ёки ундан ортиқ) бузилишига йўл қўйилганда, ушбу қоидабузарликлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келадиган ҳолатлар аниқланганда, камчиликлар бартараф этилгунга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъекти сертификатнинг амал қилишини тугатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектининг фаолияти тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар белгиланган муддатда тадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сертификатнинг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сертификат мувофиқликни баҳолаш органи ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатни олиш жараёнида сохта ҳужжатлардан фойдаланилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органининг сертификатни бериш ҳақидаги қарори ноқонуний деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сертификатни бекор қилиш ҳақида мувофиқликни баҳолаш органи ёки суднинг қарори қабул қилинганда, у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Сертификатни амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш мувофиқликни баҳолаш органининг қарори билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи мувофиқликни баҳолаш органининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчининг шикояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассиси, мувофиқликни баҳолаш органининг масъул ходими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ер эгаси ҳамда бошқа холис биолаборатория мутахассислари иштирокида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи кўриб чиқиш натижасидан норози бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, биологик ҳимоя воситаларини далага тарқатилиши қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Сертификатлар реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мувофиқликни баҳолаш органи биологик ҳимоя воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига берилган сертификатлар реестрини юритади ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлар реестрида ариза берувчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг берилган санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, сертификатлар реестрида бекор қилинган ва тўхтатиб қўйилган сертификатнинг рақами, тадбиркорлик субъектининг номи, юридик манзили, асослари ва санаси кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сертификатлар реестридаги маълумотлар манфаатдор шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Сертификат бериш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъект

Амалга ошириш жараёни

Муддати

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти

(кейинги ўринларда — ариза берувчи)

Биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «Биосифат» республика марказига (кейинги ўринларда — мувофиқликни баҳолаш органи) ариза билан (аризага тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) мурожаат қилади.

Биолаборатория фаолиятини бошлаган кундан эътиборан 1 ой муддатда

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Аризани мувофиқликни баҳолаш органига юборади.

Ариза тўлдирилгандан кейин автоматик тарзда

3-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

1. Аризани ўрганиб чиқади.

Ариза келиб тушган кунда

2. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида электрон шаклда хабардор қилади.

10 иш куни ичида

3. Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни расмийлаштиради ва сертификатлар реестрига киритади.

3 иш куни ичида

4-босқич

Ариза берувчи

Аввал берилган биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатни қайта расмийлаштириш учун мувофиқликни баҳолаш органига мурожаат қилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 1 ой олдин

5-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатлар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Сертификат қайта расмийлаштирилган кундан эътиборан 5 иш куни ичида

6-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органи

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификатнинг амал қилиш муддати мониторинг давомида шартнома шартларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқликлар аниқланганда тўхтатиб турилади.

10 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат олиш учун

АРИЗА

(Давлат хизматлари марказига келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Биосифат» республика марказининг «ebiosifat.uz» электрон тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади)

1. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар:

юридик шахс;

ИНН рақами

берилган: кун

ой

йил

2. Биолабораториядаги асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхати

Т/р

Талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозлар рўйхати

Мавжудлиги

(бор ёки йўқ)

1.

Биологик ҳимоя воситалари кўпайтириш учун зарур бўлган муҳит (ҳаво ҳарорати 24-26°С, 30-32°С, намлик 50-60, 70-75%) сақлаб турадиган махсус хоналар

2.

Трихограммани кўпайтириш учун механик линия (мослама)

3.

Арпани тозалаш учун мослама

4.

Арпани зарарлаш учун мослама (стеллаж ва поднослар)

5.

Бокслар ва дон солиш учун махсус мосламалар

6.

Дон куяси тухумини тозаловчи мослама (сепаратор)

7.

Термостат

8.

Дон куяси капалакларини йиғиш учун мослама ва уларни жойлаш учун шкафлар

9.

Трихограммани зарарлаш учун мослама (виварий) ёки шиша баллонлар

10.

Биологик ҳимоя воситаларини сақлаш учун совуткичлар

11.

Мум куяси қуртларини кўпайтириш учун ванналар ёки бошқа мосламалар

12.

Мум куяси қуртларига озуқа тайёрлаш учун автоклав ёки бошқа мосламалар

13.

Ҳар хил аниқликдаги тарозилар

14.

Микроскоп, бинокуляр, лупалар

15.

Гигрометр-психрометр

16.

Респираторлар

3. Биологик ҳимоя воситаларининг номи ва миқдори:

Биологик ҳимоя воситалари номи

Ўлчов бирлиги

(млн дона, кг, млн дона)

Миқдори

Хизмат кўрсатиш майдони

(гектар)

Кун

ой

йил

Электрон имзо билан тасдиқланади

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш бўйича мониторинг ҳақида

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА

20___ йил «____» ___________

____________________

Биз, «Биосифат» республика маркази масъул ходими ________________, ___________________________ вилоятидан бириктирилган вакил (инспектор) __________________________ ва __________________ туманида жойлашган «_________________________________________» биолабораторияси раҳбари ёки масъул ходими ______________________ билан биргаликда мазкур биолабораторияда 20___ йилда биолаборатория фаолиятини юритиш ва сифатли биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш учун талаб этиладиган асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг мавжудлиги ҳамда иш шароитлари ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

Т/р

Талаб этиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар тури

Мавжудлиги

(бор ёки йўқ)

1.

Биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш учун зарур бўладиган ҳаво ҳарорати 24-26°С, 30-32°С, намлиги 50-60, 70-75% ушлаб туриладиган махсус хоналар

2.

Трихограммани кўпайтириш учун механик линия (мослама)

3.

Арпани тозалаш учун мослама

4.

Арпани зарарлаш учун мослама (стеллаж ва поднослар)

5.

Бокслар ва дон солиш учун махсус мосламалар

6.

Дон куяси тухумини тозаловчи мослама (сепаратор)

7.

Термостат

8.

Дон куяси капалакларини йиғиш учун мослама ва шкафлар

9.

Трихограммани зарарлаш учун мослама (виварий) ёки шиша баллонлар

10.

Биологик ҳимоя воситаларини сақлаш учун совуткичлар

11.

Мум куяси қуртларини кўпайтириш учун ванналар ёки бошқа мосламалар

12.

Мум куяси қуртларига озуқа тайёрлаш учун автоклав ёки бошқа мосламалар

13.

Ҳар хил аниқликдаги тарозилар

14.

Микроскоп, бинокуляр, лупалар

15.

Гигрометр-психрометр

16.

Респираторлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Асбоб-ускуна ва жиҳозлар сони биолабораториянинг ишлаб чиқариш қувватига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

_________ вилояти_______ тумани «____________________»га ИНН:_____________

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат олиш учун берилган аризани ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича

ХАБАРНОМА

Сизнинг 20 ___ йил «___» _______________да Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали тизими орқали берган _______-сон аризангиз ва унга илова қилинган ҳужжатларда қуйидаги камчиликлар аниқланганлигини маълум қиламиз:

1. ________________________________________________________________________

2. ________________________________________________________________________

3. ________________________________________________________________________

4. ________________________________________________________________________

5. ________________________________________________________________________

Сиз ушбу хабарномада кўрсатилган камчиликларни бир ой муддат бартараф этган ҳолда сертификат олиш учун такроран ариза бериш ҳуқуқига эга эканлигингизни билдирамиз.

Кун

ой

йил

Ф.И.О.

(электрон имзо билан тасдиқланади)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига сертификат бериш учун кўрсатиладиган хизматлар тўлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хизмат кўрсатиладиган майдон, гектар

Кўрсатилган хизматлар тўлови, базавий ҳисоблаш миқдори ҳисобида

Биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришда биолабораториядан талаб этиладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг мавжудлигини ўрганиш бўйича мониторинг учун

1.

Ҳар бир биолаборатория учун

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

Биологик ҳимоя воситаларининг яроқлилиги ва экин далаларига тарқатиш меъёри бўйича мувофиқлигини ўрганиш учун

Трихограмма учун

2.

1 гектардан 500 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

3.

501 гектардан 1 000 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари

4.

1 001 гектардан 2 000 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

5.

2 001 гектардан 5 000 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

6.

5 001 гектардан юқори бўлган

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

Олтинкўз учун

Бракон учун

Бошқа турдаги энтомафаглар учун

17.

1 гектардан 500 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

18.

501 гектардан 1 000 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари

19.

1 001 гектардан 2 000 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

20.

2 001 гектардан 5 000 гектаргача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

21.

5 001 гектардан юқори бўлган

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«БИОСИФАТ» РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИ

Биологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчилар

томонидан кўпайтирилган биологик ҳимоя воситаларига

_____-сон СЕРТИФИКАТ

«_______________________________» га қарашли биолаборатория

Манзили: ___________ вилояти, ___________ тумани

Ушбу сертификат биологик ҳимоя воситаларида (олтинкўз, трихограмма, брокон ва бошқалар) ўтказилган таҳлил натижаларининг синов баённомалари бўлган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

Берилган сана: __________ «_____» ____________ 20 ___ й.

Амал қилиш муддати: ____ «_____» ____________ 20 ___ йилгача.

Биологик ҳимоя воситаларининг сифат кўрсаткичлари OʻzDSt 2918:2015 Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари талабларига мувофиқ.

«Биосифат» республика

маркази директори

(электрон имзо тасдиқланади)

Ф.И.О.

кун

ой

йил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 сентябрдаги 595-сон қарорига

2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2024-2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтиришнинг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар номи

2024 йилда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш

2025 йилда биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш

олтинкўз,

млн дона

трихограмма,

кг

бракон,

млн дона

олтинкўз,

млн дона

трихограмма,

кг

бракон,

млн дона

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

438

836

385

482

920

424

2.

Андижон вилояти

1 097

1 308

351

1 206

1 439

386

3.

Бухоро вилояти

330

737

187

363

811

206

4.

Жиззах вилояти

794

635

291

873

699

320

5.

Қашқадарё вилояти

704

600

644

774

659

708

6.

Навоий вилояти

176

179

79

194

197

87

7.

Наманган вилояти

641

725

244

705

798

269

8.

Самарқанд вилояти

354

505

319

390

555

351

9.

Сурхондарё вилояти

447

555

393

492

611

432

10.

Сирдарё вилояти

463

387

327

509

426

359

11.

Тошкент вилояти

518

503

311

570

554

342

12.

Фарғона вилояти

458

550

451

504

605

496

13.

Хоразм вилояти

516

1 238

490

568

1 362

539

Жами:

6 936

8 758

4 472

7 630

9 636

4 919

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 09/24/595/0738-сон)