23.08.2024 йилдаги ПҚ-301-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг Тошкент шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиётнинг дунё миқёсида иқтисодий ўсиш, аҳолини иш билан таъминлаш, маданий-ижтимоий ва инновациялар тараққиётидаги роли тобора ортиб бораётганини эътиборга олиб, мамлакатимизда бу соҳани миллий қадриятимизни инобатга олган ҳолда жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳоннинг илғор тажрибалари, замонавий ижодий ва инновацион ютуқларини ҳаётга самарали татбиқ этишни ҳамда креатив иқтисодиёт бўйича халқаро миқёсда ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрининг глобал мулоқотлар ва маданий марказ сифатидаги нуфузини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2024 йил 2 — 4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани (кейинги ўринларда — Бутунжаҳон анжумани) юқори савияда ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов) Бутунжаҳон анжуманини юқори даражада ўтказишга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўрсин, вазирлик ва идоралар томонидан бу борадаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бутунжаҳон анжумани доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Тошкент шаҳрида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий санъат маркази ҳузуридаги Арт-резиденцияларнинг тантанали фойдаланишга топширилишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Француз маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек, Абулқосим мадрасаси ва «Оҳунгузар» маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотларини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бутунжаҳон анжуманига таклиф этилган иштирокчилар, халқаро экспертлар, соҳа вакиллари ва кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан биргаликда «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси Бутунжаҳон анжумани якуни бўйича ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бутунжаҳон анжумани дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Жамғарма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив соҳа бўйича Вазирлар йиғилишини (Ministerial meeting);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дунё ва мамлакатимиз креатив соҳа вакилларининг салоҳиятини намойиш этишга қаратилган махсус кўргазмани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
креатив иқтисодиёт, унинг аҳамияти ва Бутунжаҳон анжумани ҳақида аҳолини хабардор қилишга қаратилган семинар ва давра суҳбатлари, маслаҳат учрашувлари, амалий машғулотлар, тақдимотлар, тантанали тақдирлаш маросимлари каби тадбирларни ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Маданият вазирлиги юксак байрамона руҳда маданий-маърифий, концерт-томоша, шоу дастурлар, фильмлар намойишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳунармандчилик, амалий ва тасвирий санъат маҳсулотлари, эсдалик совғалари кўргазма-савдоларини ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Туризм қўмитаси меҳмонхоналарда зарур жойларни банд қилсин, ихтисослаштирилган саёҳатлар дастурларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунжаҳон анжумани ва унинг доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсин, саҳна майдонлари ва жойларни юқори даражада тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама билбордлари ва экранларида Бутунжаҳон анжумани тўғрисидаги маълумотларнинг ижтимоий ахборот сифатида бепул жойлаштирилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг Тошкент шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш юзасидан чора-тадбирлар режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарманинг виза талабномаларига биноан, Бутунжаҳон анжуманида иштирок этадиган хорижий иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмасдан (бепул), зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бутунжаҳон анжумани ва унинг доирасидаги тадбирлар ўтказиладиган жойларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши бўйича чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Жамғарма билан биргаликда бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари учун барча зарур шарт-шароитларга эга бўлган Бутунжаҳон анжуманининг матбуот маркази фаолиятини самарали йўлга қўйсин, шунингдек, тадбирни юксак савияда халқаро миқёсда кенг ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситаларини жалб қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ташкилий қўмитанинг Ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ИнтерФорум» давлат унитар корхонаси Бутунжаҳон анжуманини ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Бош оператор ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган топшириқлар, шунингдек, Ташкилий қўмита ҳамда Ишчи органнинг бошқа тезкор кўрсатмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона қўмитаси Жамғарма буюртмаларига мувофиқ Бутунжаҳон анжуманини ўтказишни ташкил этиш учун олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган вақтинчалик ва доимий юклар, асбоб-ускуналар, шунингдек, тарғибот-ташвиқот маҳсулотларининг божхона ҳужжатлари соддалаштирилган тарзда божхона божини ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Бутунжаҳон анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштириш, унинг молиялаштириш манбаларини белгилаш ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Бутунжаҳон анжуманининг мамлакатимизда ўтказилишининг аҳамияти, ушбу халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, унинг доирасидаги тадбирларни ҳамда мазкур қарор юзасидан амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Г.О. Умерова ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзақов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-301-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПҚ-301-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

С.Ш. Мирзиёева

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Г.О. Умерова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси

4.

Ш.Б. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими

5.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

6.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

7.

Л.Ш. Қудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

8.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

9.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

10.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

11.

А.Б. Таджиханов

маданият вазирининг биринчи ўринбосари

12.

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

13.

Б.А. Зуфаров

«ИнтерФорум» ДУК директори

14.

А.А. Маннопов

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2024 й., 07/24/301/0650-сон)