Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 15.03.1993 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатлари шаклланиши шароитларида чорвачиликнинг барқарор ривожланишига муҳим аҳамият бериб ва гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришни янада кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамоат чорвачилигида жамоа ва давлат хўжаликлари ҳамда тайёрлов ташкилотлари билан муносабатларини ўзаро фойдали шартномавий бозор шартларида қурадиган мулкчиликнинг жамоа шаклларини барпо этиш юзасидан ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда қорамолчилик фермалари мазкур фермаларнинг жамоаларига босқичма-босқич, асосан 1993-1994 йилларда шахсий мулк қилиб берилсин. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича кам маҳсулот берадиган ва маҳсулдорлиги паст бўлган фермерларнинг моллари ва бошқа асосий фондлари 1-иловага* мувофиқ биринчи навбатда берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоаларга чорвачилик бинолари, чорва моллари, машиналар ва асбоб-ускуналарни бериш акцияларни сотиб олиш йўли билан, уларнинг қийматини 10 йил давомида тўлаш шарти билан, тўловларнинг умумий суммасининг камида 10 фоизи миқдоридаги дастлабки бадални тўлаган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва моллари ва фермаларни сотиб олишдан тушадиган маблағлар хўжаликлар томонидан банк ва маҳсулот етказиб берувчилар қарзини, шу жумладан, давлат хўжаликларининг Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарорига мувофиқ муддати узайтирилган қарзларини тўлашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермаларнинг жамоалари — мулк эгалари хўжаликлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ топширилиши лозим бўлган маҳсулотлар — гўшт, сут ва тери хом ашёсининг камида 50 фоизини давлатга қатъий харид нархлари бўйича, қолган қисмини эса тайёрлов ташкилотларига эркин шартномавий нархлар бўйича сотадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ўртоқ Қаюмов), «Ўзкооптайёрловсавдо» (ўртоқ Қурбонов), «Ўзгўштсутсаноат» (ўртоқ Исканов)лардан тайёрлов идораларининг шартномавий нархлар бўйича маҳсулотни қабул қилишдан бош тортишларига йўл қўймайдиган чоралар кўриш талаб қилинсин. Бундай ҳоллар аниқланган тақдирда айбдорларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий банкка ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк»га ферма жамоаларига мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ қорамол ва чорвачилик фермаларининг асосий фондларини сотиб олиш учун, йиллик кредит ҳақи 5 фоиздан ошмайдиган, узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ихтисослаштирилган сутчилик комплексларини, юқори маҳсулдор ва юқори рентабелли сут-товар ва наслчилик фермаларини 2-иловага* мувофиқ меҳнат жамоаларига мулк қилиб бериш мақсадга мувофиқ эмас деб топилсин, улар жамоа ва давлат хўжаликлари таркибида сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ўтказилаётган таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, ана шундай хўжаликларда қорамоллар подаси таркибини қайта кўриб чиқсинлар, бунда сигирлар бош сонини мақбуллаштиришни ҳамда яқин 2-3 йил ичида сигирларнинг умумий подадаги салмоғини 45 фоизга етказишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилаётган жамоалар — ферма эгалари учун, хўжаликлар бўйича қарор топган таъминотдан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 3-иловага* мувофиқ ҳажмларда хашак, ширали ва концентрат озуқалар ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, фермаларнинг эгаларига марказлаштирилган тартибда давлат ресурсларидан концентрат озуқалар улар сотадиган чорвачилик маҳсулотларини етиштиришга сарфланадиган концентрат озуқаларнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ ва шартномавий нархлар бўйича ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили жамоалар — ферма эгалари учун концентрат озуқаларга квоталар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси бир ой муддат ичида мумкин қадар кўпроқ озуқа олинишини таъминлайдиган, фермалар ёнидаги озуқа экинларини алмашлаб экишга доир тавсиялар ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси жамоа фермаларига зооветеринария хизмати кўрсатиш ва уларни зотли ёш моллар билан таъминлаш масалаларини алоҳида назоратга олсинлар, шу мақсадда ҳар бир хўжаликда ҳақ тўланадиган шартнома асосида ишлайдиган тегишли хизматларни йўлга қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келгусида жамоа фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари сони анча кўпайишини, молларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва сигирлар подасини янгилаш заруриятини, шунингдек, бошқа давлатлардан маҳсулдор ёш моллар келтиришнинг қисқаришини ҳисобга олиб, республикада наслчилик давлат хўжаликлари-заводлари тармоғини ташкил этсин. Ҳал этишни талаб қиладиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорва молларининг юқори маҳсулдор зотларини ўстиришни рағбатлантириш мақсадида наслчилик хўжаликлари учун молларнинг харид нархларига устама ҳақ (1,3 баравар миқдорида) жорий этилсин, бунда сотиладиган ёш молларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатлари ҳисобга олинсин. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддат ичида мазкур масала юзасидан таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чорвачиликнинг вакцина ва ветеринария дориларига бўлган эҳтиёжини қондириш, қорамолларни ўта хавфли юқумли касалликлардан сақлаш мақсадида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Самарқанд биокомбинатида ветеринария дорилари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳақидаги масалани ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чорвачилик эҳтиёжлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва техника етишмаётганлигини ҳисобга олиб, «Маҳаллий саноат» корпорациясига ва «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш»га қисқа муддат ичида чорвачиликда қўлланиладиган от-улов учун аравалар, эгар-жабдуқ ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Тошкент Давлат аграр университетида жамоа фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари учун қадрлар тайёрлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин, бунда уларнинг зооветеринария, озуқа етиштириш, бозор иқтисодиёти, ҳуқуқ, банклар ва молия органлари билан ўзаро муносабатлар асосларини ўзлаштиришларига алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати мажмуи (ўртоқ Жўрабеков) зиммасига юклатилсин. Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил июль ойида, сўнгра эса йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-сон