«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазири
Б.УМУРЗОҚОВ
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
Ш. АБДУЛЛАЕВ
1998 йил 5 февраль
12-02-1/57-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги
А. АКБАРОВ
1998 йил 26 январь
44/02-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши
Д. ЖАҲОНГИРОВА
1998 йил 13 март
ДЖ-07/137-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Б. ЙЎЛДОШЕВ
1998 йил 10 февраль
05/69-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Давлат Солиқ қўмитаси
Ш. САТТОРОВ
1998 йил 24 февраль
98-19-сон
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки
А. ЭРДОНАЕВ
1998 йил 25 февраль
07/01-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
КОРХОНА, ТАШКИЛОТ, МУАССАСА, ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ, ЎҚУВ ЮРТИНИНГ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1,17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
Низом
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 апрелда 431-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 29 августдаги 32-Б-сонли «Корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 431-2, 16.09.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.1. Ижтимоий суғурта бўйича комиссия корхона, ташкилот, муассаса, фермер хўжалиги, кооператив, ўқув юртининг маъмурияти томонидан ходимларни ижтимоий суғурта қилдириш учун йиғилиши ва сарфланиши кўзда тутилган маблағларни тўғри ва самарали йиғиш ҳамда сарфлашга оид тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ишловчи пенсионерларга пенсия тўлашни тартибга солиш учун тузилади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1, 17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
1.2. Комиссия аъзолари сони, таркиби, раис, зарур холларда, раис муовини Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда раҳбарнинг буйруғи ёки хўжалик бошқарувининг қарори билан тасдиқланади.
Комиссия таркибига корхона раҳбарининг муовини ва бош ҳисобчиси ва касаба уюшмаси вакили ҳамда кадрлар бўлими ходими киритилади.
1.3. Ижтимоий суғурта бўйича комиссиянинг таклифига биноан, комиссия аъзоларининг бири, раҳбар буйруғи билан, нафақаларни тайинлаш ва ҳужжатларни расмийлаштирувчи вакил қилиб тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1.4. Комиссия раиси (вакили) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси) маблағлари ҳисобидан қилинадиган барча харажат ҳужжатларига имзо қўяди ва маблағларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1, 17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
II. Комиссиянинг асосий вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларга биноан ишчилар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий суғуртаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига биноан ходимларнинг пенсия таъминотини амалга оширишда ташкилот маъмуриятига ёрдам беради.
(II-бўлимнинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1, 17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
III. Ижтимоий суғурта бўйича комиссия
2.2. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалинганлиги оқибатида келиб чиққан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлайди, нафақа тайинлашни рад этиш, ундан (тўлиқ, ёки қисман) маҳрум этиш масалаларини ҳал қилади, нафақа олиш ҳуқуқи, унинг миқдори тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади, касаллик варақаларининг ва нафақа тайинлаш бўйича бошқа ҳужжатларнинг асосли ва тўғри берилганлигини кўриб чиқади ҳамда ишлаб чиқаришдаги суғурта ҳодисаларини белгиланган тартибда текширилишида иштирок этади.
2.3. Ижтимоий суғурта бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги, уларнинг Пенсия жамғармасига ўз вақтида ўтказилиши, маблағларни тўғри сарфланиши, шунингдек бу маблағлар бўйича Пенсия жамғармасига бериладиган ҳисоботлар устидан назоратни амалга оширади.
2.4. Комиссия меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида келиб чиққан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун нафақа тўлашга харажатни пенсия жамғармасига қайтарилишини таъминлайди. Иш берувчи томонидан суғурта бадаллари кам ҳисобланиб ўтказилгани аниқланса бадалларнинг тўлиқ ва ўтган кунлар учун устама ҳисобланиб тўланишини талаб қилади.
(2.2, 2.3 ва 2.4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1,17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
2.5. Ишлаётган пенсионерлар ҳисобини олиб боради ва пенсиянинг тўғри тўланиши устидан назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2.6. Меҳнатда майибланиш ҳамда касб касаллигига чалинганлик оқибатидаги ногиронлик пенсияларини, шунингдек «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси («б»—«ж»-бандлари) ва 15-моддаси «а» бандига биноан тайинланган пенсияларни тўлаш учун сарфланган маблағларни Пенсия жамғармасига қайтарилиши устидан назоратни таъминлайди.
(2.6-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1,17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
2.7. Ишлаётган пенсионерлар, ногиронлар ва уруш қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдамлашади.
2.8. Меҳнат жамоасида ижтимоий суғурта ва пенсия таъминоти бўйича амалдаги қонунлар тўғрисида лекциялар, маслаҳат кенгашлари ва суҳбатларни ташкил қилади.
2.9. Меҳнат жамоасида ходимлар ва улар оилаларининг ижтимоий суғуртаси, пенсия таъминоти бўйича олиб борилаётган ишларнинг ошкоралигини таъминлайди.
2.10. Соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг асослигини, текширади.
III. Комиссиянинг иш тартиби
3.1. Комиссия мажлислари зарур ҳолларда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.2. Ижтимоий суғурта бўйича комиссия қароридан норозилик туғилганда Пенсия жамғармаси, ижтимоий суғурта бўйича комиссиянинг вакил қилинган аъзосининг қарори бўйича эса Ижтимоий суғурта бўйича комиссияга шикоят қилиш мумкин.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 январдаги 4/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 431-1,17.02.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 86-модда)
IV. Ижтимоий суғурта комиссиясининг нафақалар тайинлаш бўйича вакилининг вазифалари
Ижтимоий суғурта бўйича вакил қилинган комиссия аъзоси:
4.1. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, бола туғилганлик, дафн маросими бўйича (мазкур Низомнинг 2.2-бандида айтиб ўтилган ҳоллардан ташқари) нафақаларни тайинлайди.
4.2. Ижтимоий суғурта бўйича комиссиянинг иш юритувчилик, шунингдек, ижтимоий суғурта бўйича нафақа тайинлаш баённомаларини ёзиш ишларини олиб боради.
4.3. Ташкилотнинг ҳисоб-китоб бўлимига нафақа тайинланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисоблаш ва тўлаш учун тақдим этади ҳамда 4-ПЖ ҳисоботини тайёрлашда иштирок этади.
«Корхона, ташкилот, муассаса жамоа хўжалиги, ўқув юртининг ижтимоий суғурта бўйича комиссияси тўғрисида»ги Низомга қуйидаги ўзгариш ҳамда қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги № 459-сонли қарорига мувофиқ «Ижтимоий суғурта жамғармаси» сўзлари, Пенсия жамғармаси сўзларига алмаштирилди.
Умумий қоидалар бўлимининг 1,2-бандининг иккинчи сўз бошидаги «раиси» сўзи «вакили» сўзи билан алмаштирилди.
Мазкур бўлимнинг 1,4-банди, 1,3-банди билан ўрни алмаштирилди, бу билан мазмун жиҳатидан боғланиш яхшиланди.
Ижтимоий суғурта бўйича комиссия бўлимининг 2,3-банд; 2,6; 2,7; 2,10; 2,11; 2,12; 2,13; 2,14-бандлари ва 3,4; 3,5; 4,1 ва 4,2-бандлари бекор қилинди.
Мазкур бандлардаги вазифалар Касаба уюшмалари кенгаши ва Ижтимоий таъминот бўлимлари ходимлари зиммасига юклатилган қўлланма ва буйруқлар мавжуд бўлгани учун юқорида кўрсатилган бандлар Низомдан чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 27 декабрдаги 459-сонли қарорида ҳам юқорида бекор қилинган бандлардаги вазифалар мавжуд эмас.
Бундан ташқари Низомда мавжуд бўлган граматик хатолар тузатилди.