30.05.2024 йилдаги ПҚ-200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини (кейинги ўринларда — очиқ мулоқот) юқори савияда ташкил қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ мулоқотни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни тезкор ва сифатли амалга ошириш, бу борада эксперт гуруҳлари, ҳудудий ишчи гуруҳлар, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталикларини ташкил этиш, очиқ мулоқотни ўтказиш жойи ва муддати бўйича таклифлар ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш ҳамда Тадбиркорлар кунини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар йили 15 июнга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ мулоқот доирасида тадбиркорлар мурожаатларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш бўйича масъул вазирлик ва идоралар ходимларидан иборат Республика штаби, шунингдек, ҳудудий ишчи гуруҳлар ва 3-иловага мувофиқ йўналишлар бўйича эксперт гуруҳларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши), вазирлик ва идоралар раҳбарлари, салоҳиятли инвестор ва тадбиркорлар иштирокида матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, мулоқот ҳафталикларини ташкил қилиш, инфографика ва видеороликлар тайёрлаш бўйича медиарежани тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йили 15 июлга қадар очиқ мулоқот ўтказиш жойи, муддати ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Савдо-саноат палатаси медиарежага асосан очиқ мулоқот доирасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижаларини оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ҳар йили 15 июндан бошлаб очиқ мулоқот ўтказилгунга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Республика штаби (Д. Ваҳобов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари туну кун қабул қилинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар куни тадбиркорлар мурожаатларини эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларга юборади ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги йиғма маълумотларни Республика комиссиясига тақдим этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта тадбиркорлар мурожаатлари асосида аниқланган тизимли муаммоларни Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиб, уларнинг ечимлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Республика комиссиясига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) эксперт гуруҳлари тадбиркорлар мурожаатлари асосида аниқланган тизимли муаммоларни таҳлил қилиб, ҳар ҳафта уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳудудий ишчи гуруҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар куни тадбиркорлардан келиб тушган индивидуал хусусиятга эга масалалар жойида ҳал қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта бириктирилган ҳудуднинг ҳар бир тумани (шаҳри)га чиққан ҳолда, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этади, аниқланган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев) Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ишига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлган ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда очиқ мулоқот доирасида мурожаатларни қабул қилиш, умумлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, очиқ мулоқот натижалари, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини жойлаштириб бориш имконини берувчи «Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот» электрон платформасини (кейинги ўринларда — электрон платформа) ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 15 июнга қадар Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларни жойлаштириш ва уларни зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш масаласини ҳал қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 августга қадар «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонига бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан намуна бўлаётган тадбиркорлар орасидан номзодлар рўйхатини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Қосимов) Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) билан биргаликда бир ой муддатда электрон платформага «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот порталини интеграция қилсин, мунтазам равишда очиқ мулоқот доирасида келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини назорат қилсин ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича таъсирчан чоралар кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика комиссияси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев) ҳар йили очиқ мулоқот ўтказилгандан сўнг уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилиши, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда салоҳиятли инвесторларни жалб этиб, келишувлар амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил якунига қадар Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда «Қорақалпоғистонда бизнес қилинг» дастури доирасида йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар брендларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2024 йилда очиқ мулоқот ва халқаро бизнес форумни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг асослантирилган ҳисоб-китоблари асосида Савдога кўмаклашиш жамғармаси, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, Ж.А. Ходжаев, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д.С. Қосимов ва Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Ваҳобов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-200-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги ПҚ-200-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси ҳамраиси

2.

Ж.А. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари, Республика комиссияси ҳамраиси

3.

Д.А. Ваҳобов

Савдо-саноат палатаси раиси, Республика комиссияси котиби Республика штаби раҳбари

4.

Д.С. Қосимов

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

5.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

6.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

7.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

8.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

9.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

10.

И.Ю. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

11.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

12.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

13.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

14.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

15.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

16.

Н.Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

17.

Ш.А. Аминов

Бош прокурор ўринбосари

18.

Ш.Т. Полванов

Олий суд раиси ўринбосари

19.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

20.

А.Ж. Ортиков

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

21.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

22.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

23.

А.У. Қаюмов

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари

24.

Ф.Ж. Пулатов

Кадастр агентлиги директори

25.

А.Р. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

26.

С.С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси

27.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги ПҚ-200-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозим бўйича

Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозим бўйича

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳудуддаги бош инспектори

4.

Лавозим бўйича

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

5.

Лавозим бўйича

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

6.

Лавозим бўйича

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

7.

Лавозим бўйича

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

8.

Лавозим бўйича

Адлия вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

9.

Лавозим бўйича

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

10.

Лавозим бўйича

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

11.

Лавозим бўйича

Транспорт вазирлиги ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

12.

Лавозим бўйича

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи

13.

Лавозим бўйича

Солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи

14.

Лавозим бўйича

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи

15.

Лавозим бўйича

Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

16.

Лавозим бўйича

Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғи

17.

Лавозим бўйича

Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

18.

Лавозим бўйича

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳудудий корхонаси раҳбари

19.

Лавозим бўйича

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳудудий филиали раҳбари

20.

Лавозим бўйича

«Ўзсувтаъминот» АЖ ҳудудий корхонаси раҳбари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: заруратга кўра, Ишчи гуруҳ фаолиятига бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги ПҚ-200-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлар муаммоларини таҳлил қилиш бўйича эксперт гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Масалалар

Масъул вазирлик ва идоралар

I. Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш

1.

Кредитлаш ва микромолия хизматлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Марказий банк,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ,

тижорат банклари

2.

Субсидия, компенсация, кафиллик ва бошқа кўмак чоралари

II. Солиқ тизимини такомиллаштириш

3.

Солиқ сиёсати

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Солиқ қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси

4.

Солиқ маъмуриятчилиги

5.

Солиқ имтиёзлари ва преференциялари

III. Ишлаб чиқариш майдонлари билан таъминлаш

6.

Ер участкаларини ажратиш

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Бизнес-омбудсман,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

7.

Бино ва иншоотлар билан таъминлаш

8.

Махсус иқтисодий зоналарда лойиҳаларни жойлаштириш

9.

Қурилишга рухсат бериш ва архитектура-қурилиш назорати

IV. Инфратузилма билан таъминлаш

10.

Электр таъминоти

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Энергетика вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси,

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ,

«Ўзсувтаъминот» АЖ

11.

Газ таъминоти

12.

Ичимлик суви ва канализация

13.

Йўл инфратузилмаси

V. Транспорт-логистика

14.

Темир йўл, авиация ва автотранспортда ташиш

Транспорт вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan airways» АЖ,

Савдо-саноат палатаси,

Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси

15.

Логистика тизими

VI. Тадбиркорлар маҳсулотларига бозор топиш

16.

Биржа ва давлат харидлари

Рақобат қўмитаси (мувофиқлаштирувчи орган),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

17.

Электрон тижорат ва рақамли инфратузилма

18.

Рақобатни ривожлантириш

VII. Ташқи иқтисодий фаолият ва инвестициялар

19.

Инвестицияларни жалб этиш

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Божхона қўмитаси,

Марказий банк,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Бизнес-омбудсман,

экспорт-импортда рухсатномаларни беришга масъул идоралар

20.

Экспорт ва импорт масалалари

21.

Божхона имтиёзлари ва маъмуриятчилиги

22.

Ташқи савдо операцияларини молиялаштириш

23.

Сертификатлаштириш масалалари

VIII. Тадбиркорликни тартибга солишни соддалаштириш

24.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари

Адлия вазирлиги (мувофиқлаштирувчи орган),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобат қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Бизнес-омбудсман,

Солиқ қўмитаси,

лицензия, рухсатномалар бериш ва давлат хизматларини кўрсатишга масъул идоралар

25.

Давлат хизматларини кўрсатиш

26.

Мажбурий талаблар ва бюрократик тўсиқларни камайтириш

27.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги

IX. Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш

28.

Тадбиркорлик фаолиятида давлат назорати

Бизнес-омбудсман (мувофиқлаштирувчи орган),

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги,

Савдо-саноат палатаси

29.

Хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлиги

30.

Низолар ва судга оид масалалар

31.

Суд ҳужжатлари ижроси

32.

Коррупцияга қарши курашиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги ПҚ-200-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддати


I босқич

Республика комиссияси

1. Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этади.

2. Махсус электрон платформалар, Cаll-марказ хизмати ва бошқа воситалар орқали мурожаатларни қабул қилишни ташкил этади.

3. Матбуот анжуманлари, давра суҳбатлари, мулоқот ҳафталикларини ташкил қилиш, инфографика ва видеороликлар тайёрлаш бўйича медиарежани тасдиқлайди.

Ҳар йили

15 июнга қадар


Савдо-саноат палатаси, ҳокимликлар

Республика штаби, эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларни жойлаштиради ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлайди.


II босқич

Республика

штаби

1. Тадбиркорларнинг мурожаатларини эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларга юборади.

2. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги йиғма маълумотларни Республика комиссиясига тақдим этади.

Ҳар куни


III босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳлар

1. Тадбиркорлардан келиб тушган индивидуал хусусиятга эга масалаларни жойида ҳал қилади.

Ҳар куни


2. Бириктирилган ҳудуднинг ҳар бир тумани (шаҳри)га чиққан ҳолда, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этади.

3. Тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритади.

Ҳар ҳафта


Эксперт
гуруҳлари

Тизимли муаммоларни таҳлил қилиб, ечимлари бўйича Республика штабига таклифлар киритади.

Ҳар ҳафта


IV босқич

Республика

штаби

Тизимли муаммолар ечимлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Республика комиссиясига таклифлар киритади.

Ҳар ҳафта


V босқич

Республика

комиссияси

Очиқ мулоқот ўтказиш жойи, муддати, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.

Ҳар йили

15 июлга қадар


VI босқич

Республика

комиссияси

Очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.

Ҳар йили очиқ мулоқот ўтказилгандан сўнг уч кун муддатда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2024 й., 07/24/200/0381-сон)