Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 3 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2303-6]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сон буйруғи (рўйхат рақами 2303, 2011 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 552-модда) билан тасдиқланган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 май,
222-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 2 май
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 2 майдаги 222-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 7 ва 71-бандлардан «ва қайта рўйхатдан ўтказиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Қуйидаги мазмундаги 72-банд билан тўлдирилсин:
|
« |
||
|
72. Автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун |
— |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида |
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2024 й., 10/24/2303-6/0326-сон)