15.03.2024 йилдаги ПҚ-128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Ўзбекистонинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини янада ошириш ва мустаҳкамлашда, икки ва кўп томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ЮНЕСКО муҳим платформа вазифасини ўтаб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг натижасида 2017 — 2023 йилларда миллий маданий меросимизнинг 14 та ноёб намунаси ЮНЕСКОнинг рўйхатларидан жой олиб, инсоният мероси сифатида халқаро миқёсда эътироф этилди. Бухоро шаҳри Ижодкор шаҳарлар тармоғига киритилди. 2023 йил сентябрь ойида ЮНЕСКО Бош қароргоҳида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айниқса, 2023 йил 7 — 22 ноябрь кунлари Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси якунида Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини (кейинги ўринларда — Сессия) 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги ташаббуси бир овоздан қўллаб-қувватлангани жаҳон ҳамжамияти томонидан муҳим воқеа сифатида эътироф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу нуфузли халқаро анжуманни юқори даражада ўтказишга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик кўриш, шунингдек, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) тузилсин ҳамда унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилий қўмита (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессияни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал қилиб борсин, шунингдек, ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессиянинг Самарқанд шаҳрида ўтказилишининг аҳамияти ҳақида юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиб, уларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эфирга бериб бориш, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, хештег ва челленж каби усулларни қўллаш орқали кенг тарғиб қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессиянинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан «Самарқанд — жаҳон тамаддунлари чорраҳасида» китоб-альбомни ўзбек, рус, инглиз ва француз тилларида чоп этиш, почта маркалари ва конвертлар туркумини яратиш, тақвимлар ва кўргазмали тарғибот воситалари, эсдалик тангалари, кумуш ва олтин тангаларнинг муомалага чиқарилишини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия доирасида Самарқанд шаҳрида тадбирлар ўтказиладиган жойларни замонавий техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозласин ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги объектлар ва зарур бўлган меҳмонхона фондини тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида маданий тадбирлар, экскурсиялар ва қабулларни юқори савияда ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия иштирокчиларининг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизматлар кўрсатиш масалалари самарали ҳал қилинишини мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сессия «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сессияга тайёргарлик доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий мерос агентлиги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда — Самарқанд шаҳридаги тегишли маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни ҳамда иммерсив ва мавзули кўргазмаларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги — ЮНЕСКО Бош директори номига Ўзбекистон Республикасининг Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлиши учун расмий ариза топширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия — Ўзбекистондаги шаҳарлар, ноёб маданий ва табиий мерос объектларини тегишлича ЮНЕСКОнинг Ижодкор шаҳарлар ҳамда Таълимни тарғиб этувчи шаҳарлар тармоқларига, шунингдек, халқаро рўйхатларига киритиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси — ЮНЕСКО мезонлари асосида ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Буюк ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, соҳибқирон Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоро тарихий марказини муҳофаза қилишга қаратилган унинг мастер ва менежмент режаларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли қарорлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда — Сессиянинг мамлакатимизда ўтказилишининг аҳамиятини, шунингдек, Ўзбекистон жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига, глобал ташаббуслар муаллифига айланиб бораётганини атрофлича очиб беришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш доирасида хорижий давлатларда тарғибот ишларини ташкил этадиган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва олий таълим муассасалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ушбу қарорга мувофиқ давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихи, жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий мероси ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш чора-тадбирларини белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ташкилий қўмитанинг Ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ИнтерФорум» давлат унитар корхонаси Сессияни ташкил этишга тайёргарлик кўриш бўйича Бош оператор ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган топшириқлар, шунингдек, Ташкилий қўмита ҳамда Ишчи органнинг бошқа тезкор кўрсатмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи ишлар вазирлиги Сессия иштирокчилари учун Ишчи органнинг виза талабномаларига биноан кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда «Тошкент» ва «Самарқанд» халқаро аэропортларида расмийлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналарининг умумий штат бирликлари сонини ўзгартирган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси (кейинги ўринларда — Доимий ваколатхона) штатлар жадвалига маслаҳатчи ва иккинчи котиб иккита қўшимча штат бирлиги киритилсин, шунингдек, Доимий ваколатхонага қўшимча битта транспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташқи ишлар вазирлиги Доимий ваколатхонани сақлаш харажатларини унинг ташкилий-штат тузилмасидаги ўзгаришларни ва қўшимча битта транспорт воситасини сақлашга лимит ажратилганини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларида Ташқи ишлар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси, «Дунё» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Сессиянинг мамлакатимизда ўтказилишининг аҳамияти ҳамда ушбу қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича (ЮНЕСКО) доимий ваколатхонаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3957-сон қарорига 4-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2, 3 ва 4-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Г.О. Умерова ва ташқи ишлар вазири Б.О. Саидов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-128-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги ПҚ-128-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

С.Ш. Мирзиёева

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

Г.О. Умерова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссия раиси

4.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

5.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

6.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

7.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

8.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

9.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

10.

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазири

11.

А.И. Икрамов

спорт вазири

12.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

13.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

14.

А.А. Абдуҳакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

15.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

16.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

17.

А.А. Худояров

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

18.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

19.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

20.

Э.О. Турдимов

Самарқанд вилояти ҳокими

21.

Б.К. Зарипов

Бухоро вилояти ҳокими

22.

Ж.Р. Рахимов

Хоразм вилояти ҳокими

23.

М.Б. Азимов

Қашқадарё вилояти ҳокими

24.

Ш.Б. Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими в.б.

25.

А.Ю. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

26.

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

27.

У.Р. Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

28.

А.А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

29.

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

30.

Ж.О. Умарходжаев

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.в.б.

31.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

32.

З.Г. Нарзуллаев

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

33.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

34.

Б.А. Зуфаров

«ИнтерФорум» ДУК директори

35.

Э.И. Нажимов

ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия Бош котиби ўринбосари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/128/0216-сон)